18-мавзу: Ўзбекистонда халқаро туризм ташкилотларнинг ўрни маъруза машғулоти режаси


Download 113 Kb.
bet2/5
Sana17.06.2023
Hajmi113 Kb.
#1526997
1   2   3   4   5
Bog'liq
18-МАВЗУ ЎЗБЕКИСТОНДА ХАЛҚАРО ТУРИЗМ ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ЎРНИ

18.2. Бутунжаҳон туристик ташкилоти

Бутунжаҳон туристик ташкилоти туризм соҳасида етакчи халқаро ташкилот ҳисобланади. Туристик сиёсат масалаларини муҳокама қилишда глобал форум бўлиб хизмат қилади. Шунингдек туристик статистика ва туризм соҳасида амалий технологиялар манбаидир.


БТТ - World Tourism Organization, WТО, туристик ташкилотлар расмий халқаро иттифоқи, меросхўри сифатида 1975 йил ташкил этилган. БМТ бош Ассамбляси ЭКОСОС билан келишган ҳолда БТТни ҳукуматлараро ташкилот мақомини тан олган.
2002 йилда унинг таркибига 139 мамлакат, 6 ҳудуд ва 350 га яқин хусусий сектор, ўқув юртлари, туристик ассоциациялар ва маҳаллий туристик ташкилотлар кирган.
БТТнинг – Бутунжаҳон туристик ташкилоти штаб квартираси Мадрид (Испания)да жойлашган. Унда дунёнинг барча жойларидан туризм соҳасидаги 90 мутахассис ходимлар ишлайди. БТТ ҳукуматлараро ташкилот ҳисобланиб, БМТ топшириғига кўра ҳамма учун очиқ туризмни ривожлантириш, туризм харакатига кенг кўлам бахш этишда марказий ва ҳал қилувчи роль ўйнаш вазифаси юкланган.
БТТнинг асосий вазифаси яна янги иш ўринлари яратиш ва иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, атроф-муҳитни, маданий меросни муҳофаза этиш ва тарғиб қилиш ҳамда дунёда туризм орқали инсон ҳуқуқларини хурмат қилишга эришиш ҳисобланади.
БТТнинг асосий мақсадлари:

  • Иқтисодий тараққиёт воситалари сифатида туризмни қўллаб-қувватлаш ва тинчликни, халқлараро ўзаро тушунишни, фаровонликни, тили, ирқи, жинси, диний эътиқодидан қатъий назар инсон ҳуқуқларига риоя этилишни таъминлаш;

  • Туризм соҳасида ривожланаётган мамлакатлар манфаатларига риоя этиш.

БТТ етарли режалаштириш, бошқарув ва мониторинг бўлмаса туризм маданий, экологик ва ижтимоий тараққиётга салбий таъсир қилади деб ҳисоблайди. Шу муносабат билан БТТ ҳукуматларни, хусусий сектор, маҳаллий хукумат органлари ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда туризм соҳасида муҳим рол ўйнашга чақиради.
БТТ фикрича, туризм бизнинг давримизда фаолиятнинг динамик тури сифатида қашшоқликка қарши курашда самарали фойдаланилиши мумкин. БТТ камбағалликка барҳам бериш воситаси сифатида барқарор туризмни ривожлантириш бўйича янги ташаббусларда ўз кучини ЮНКТАД билан бирлаштирди. «Турғун туризм – камбағаллика барҳам»(СТ-ЭП) дастури ташкилотни узоқ муддатга ишлашга мўлжалланган, камбағаллик билан курашиши учун турғун туризм ҳаракатига қаратилган. У 2003 йилда «Туризм камбағаллик билан курашиш, иш ўринлари яратиш ва ижтимоий гормония учун қудратли омил» шиори остида ҳаётга тадбиқ этилди.
БТТ- Бутунжаҳон туристик ташкилотининг барча аъзолари уч категорияга бўлинди:

  • Ҳақиқий аъзо мақомига эга бўлган суверен давлатлар;

  • Ассоциялашган аъзо мақоми (БТТ ассоциялашган аъзоси ҳар қандай давлат ёки гуруҳлар территориялари бўлиши мумкин, улар ўз ташқи сиёсати учун мустақил жавобгар эмас)га эга бўлган давлатлар;

  • БТТ бирлашган аъзолари туризм соҳасида манфаатдор ҳар қандай ҳукуматлараро ёки нодавлат ташкилотлари, шунингдек фаолият БТТ ваколати ёки туризмнинг баъзи асосларига дахлдор тижорат ташкилотлар ва бирлашмалар (авиакомпаниялар, меҳмонхоналар, банклар, тадқиқот институтлари, нашрлик гурухлари ва бошқалар).

Бирлашган аъзолар эса уч гуруҳга бўлинади:
- БТТ иш кенгаши;
- БТТ таълим бўйича кенгаши;
- БТТ туристик марказларни бошқариш бўйича оператив марказлари.
Бирлашган аъзоларга кириш учун номзод штаб – квртираси жойлашган мамлакатнинг қўллаб- қувватловчи расмий розилиги талаб қилинади. БТТ туристик индустрия раҳбарлари ва ҳукуматлараро фаол ҳамкорликни таъминловчи ҳукумат вакиллари билан иш олиб борадиган оператив сектор мавжуд бўлган ягона ҳукуматлараро ташкилотдир. Бирлашган аъзоларнинг кенг таркиби ўз иш дастурига эга. Унда ҳар йили мажлислар ва техник семинарлар ўтказиш кўзда тутилган. Масалан 2001 йилда «Туризмда электрон бизнес», 2002 йилда «Давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги ва шерикчилиги» каби махсус мавзуларда семинарлар ўтказилди.
БТТ қуйидаги тузилмага эга:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling