18-мавзу: Ўзбекистонда халқаро туризм ташкилотларнинг ўрни маъруза машғулоти режаси
Download 113 Kb.
|
18-МАВЗУ ЎЗБЕКИСТОНДА ХАЛҚАРО ТУРИЗМ ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ЎРНИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ижроия совети.
Бош ассамблея. Бош ассамблея ҳақиқий аъзолар вакилларидан иборат БТТ нинг юқори органи ҳисобланади. Навбатдаги сессия ҳар икки йилда бир марта чақирилади. Зарурат туғулганда навбатдан ташқари сессия чақирилиб, вазият тақазо қилган масалалар муҳокама қилинади. Ассамблея икки йилда бир марта ташкилот бюджетини муҳокама қилиш учун чиқарилади ва унинг иш дастури туристик сектордаги долзарб муаммоларни муҳокама қилади. Бош ассамблея ҳар тўрт йилда ташкилот бош котибини сайлайди. Асамблея БТТ фаолият доирасига кирувчи ҳар қандай масалани муҳокама этади. Бош ассамблея Ҳақиқий ва Ассосциялашган аъзолар ичидан овоз берувчи дел эга тлардан ташкил топган. Бирлашган – Қўшилган аъзолар ва бошқа ҳалқаро ташкилотлар вакиллари Ассамблеяда кузатувчи сифатида иштирок этади.
Ижроия совети. Ижроия совети Бош ассамблея тамонидан географик вакилларга риоя этилган ҳолда сайланадики, беш ҳақиқий аъзога битта кенгаш аъзоси тўғри келади. Испания кенгашга БТТ жойлашган мамлакат сифатида киради. Бундан ташқари ассоцилашган ва қўшилган аъзолардан овоз бериш ҳуқуқисиз биттадан вакиллар киритилади. Ижроия кенгаши бир йилда камида икки марта йиғилади. У бош котиб билан биргаликда Ассамблея қарорлари ва тавсияларини амалга оширилиши учун зарур барча чора- тадбирларни кўради ва уларнинг бажарилиши юзасидан ҳисобот (доклад) - ахборот беради. Ассоциялашган ва Қўшилган аъзолар Ижроия совети ишида кузатувчи сифатида қатнашадилар. Ҳудудий. БТТ аъзолари - давлатлар олти ҳудуд бўйича тақсимланган: Африка; Америка; Шарқий Осиё ва Тинч океани; Европа; Яқин ва Ўрта Шарқ; Жанубий Осиё. Комиссия тегишли ҳудудлардан барча ҳақиқий ва Ассоциялашган аъзолардан иборат ва ўз мажлисини камида йилига бир марта ўтказувчи Мазкур ҳудуддан қўшилган аъзо комиссия ишида кузатувчи сифатида қатнашади. Қўмиталар. БТТ да БТТ аъзолари тамонидан бошқарув бўйича тавсияларни ва ишлар моҳиятини ишлаб чиқиш учун ташкил қилинган махсус қўмиталар мавжуд: Дастур бўйича қўмита; Молия бюджет қўмитаси; Туризимнинг статистика ва макроиқтисодий таҳлил қилиш қўмитаси; Туризим ҳаракати ва бозорини тадқиқ қилиш бўйича қўмита; Туризмни барқарор ривожлантириш бўйича қўмита; Сийсатни таъминлаш бўйича қўмита; БТТ ишчи кенгаши; Туризм этикаси бўйича Бутунжаҳон қўмитаси. Download 113 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling