1882-модда билан тўлдирилсин: 1882


(2010 йил 6 октябрь ЎРҚ-264 Қонуни – кучга кирди 07.10.2010)


Download 246 Kb.
bet5/13
Sana16.03.2023
Hajmi246 Kb.
#1278308
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Маъмурий УЗБ узгартишлар

(2010 йил 6 октябрь ЎРҚ-264 Қонуни – кучга кирди 07.10.2010)


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) қуйидаги мазмундаги 492-модда билан тўлдирилсин:
«492-м о д д а. Иш берувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбуриятини бажармаслиги
Иш берувчининг ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича қонун билан белгиланган ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбуриятини бажармаслиги —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
(2010 йил 20 декабрь ЎРҚ-268 Қонуни – кучга кирди 21.12.2010)

2) 255-модда:


биринчи қисми «49» рақамидан кейин «492» рақами билан тўлдирилсин;
иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун, шунингдек иш берувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбуриятини бажармаганлиги учун — меҳнат бўйича давлат техник инспекторлари».
(2010 йил 20 декабрь ЎРҚ-268 Қонуни – кучга кирди 21.12.2010)


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, №3, 6-модда; қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
1) қуйидаги мазмундаги 2031-модда билан тўлдирилсин:
«2031-м о д д а. Давлат рамзлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи, Давлат герби ёхуд Давлат мадҳияси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

Download 246 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling