Этнометодология ичдан туриб кузатишнинг турларидан бири бўлиб, у ижтимоий ҳодиса ва воқеаларни тавсифлаш ҳамда кузатиш натижаларини уларни тушуниш ғоялари билан тўлдиришни назарда тутади. Мазкур ѐндашув ҳозирда этнография, ижтимоий антропология, социология ва культурологияда тобора кенг қўлланилмоқда. - Этнометодология ичдан туриб кузатишнинг турларидан бири бўлиб, у ижтимоий ҳодиса ва воқеаларни тавсифлаш ҳамда кузатиш натижаларини уларни тушуниш ғоялари билан тўлдиришни назарда тутади. Мазкур ѐндашув ҳозирда этнография, ижтимоий антропология, социология ва культурологияда тобора кенг қўлланилмоқда.
Ижтимоий экспериментлар улар ижтимоий ташкил этиш ва жамиятни бошқаришни оқилоналаштиришнинг янги шаклларини амалга татбиқ этишга кўмаклашмоқда. Ижтимоий эксперимент объекти одамларнинг маълум гуруҳи экспериментнинг бевосита иштирокчиларидан бири бўлиб, уларнинг манфаатлари билан ҳисоблашишга тўғри келади, тадқиқотчи эса ўзи ўрганаѐтган вазиятга бевосита қўшилади. Ижтимоий экспериментлар тадқиқотчидан ахлоқий ва юридик норма ва тамойилларга қатъий риоя этишни талаб қилади. Бу ерда (тиббиѐтда бўлгани сингари) «зиѐн етказма!» тамойили муҳим аҳамиятга эга. Инсоннинг интим дунѐсига кириш қуроли бўлиб хизмат қилиш - ижтимоий экспериментларнинг асосий хусусияти. - Ижтимоий экспериментлар улар ижтимоий ташкил этиш ва жамиятни бошқаришни оқилоналаштиришнинг янги шаклларини амалга татбиқ этишга кўмаклашмоқда. Ижтимоий эксперимент объекти одамларнинг маълум гуруҳи экспериментнинг бевосита иштирокчиларидан бири бўлиб, уларнинг манфаатлари билан ҳисоблашишга тўғри келади, тадқиқотчи эса ўзи ўрганаѐтган вазиятга бевосита қўшилади. Ижтимоий экспериментлар тадқиқотчидан ахлоқий ва юридик норма ва тамойилларга қатъий риоя этишни талаб қилади. Бу ерда (тиббиѐтда бўлгани сингари) «зиѐн етказма!» тамойили муҳим аҳамиятга эга. Инсоннинг интим дунѐсига кириш қуроли бўлиб хизмат қилиш - ижтимоий экспериментларнинг асосий хусусияти.
- Куматоид - сузаѐтган объектни англатади ва объектларнинг тизимли хусусиятини акс эттиради. У вужудга келиши, ҳосил бўлиши, шунингдек йўқолиши, парчаланиши мумкин.
- «Case studies», яъни вазиятли тадқиқотлар ўтказиш ҳозирги замон методологиясидаги муҳим янгиликдир. Мазкур тадқиқотларни ўтказишда фанлараро тадқиқотлар ўтказиш методологиясига таянилади, аммо индивидуал субъектларни, маҳаллий группавий дунѐқарашлар ва вазиятларни ўрганиш назарда тутилади. «Case studies» атамаси прецедентнинг, яъни кузатиш остида бўлган ва тушунтиришнинг мавжуд қонунлари доирасига сиғмайдиган индивидуаллаштирилган объектнинг мавжудлигини акс эттиради. Вазиятли тадқиқот методологияси неокантиантлар Баден мактабининг идиографик методи билан боғлиқ.
Эвристика. Эвристика юнонча heurisko–топаман, кашф этаман, деган сўздан келиб чиққан.Муайян илмий билимдаги барча иккиламчи, ноаниқ методологик қоидалар эвристика соҳасини тўлдиради - Эвристика. Эвристика юнонча heurisko–топаман, кашф этаман, деган сўздан келиб чиққан.Муайян илмий билимдаги барча иккиламчи, ноаниқ методологик қоидалар эвристика соҳасини тўлдиради
Do'stlaringiz bilan baham: |