- Жамият фанга маълум тизимлар орасида энг мураккаби
- бўлиб, уни ўрганиш жиддий қийинчиликлар туғдиради.
- Жамият ҳаёти жуда фаол бўлиб, ҳар бир халқ ўзининг
- алоҳида, бетакрор тарихига эга. Жамият ҳаётининг
- барча жараёнлари бир-бири билан шу даражада
- узвий боғлиқки, баъзан турли вазиятларда
- белгиловчи ва белгиланувчи жараёнлар ўрин
- алмашади. Тарихий жараёнда тасодифлар ва
- субъектив омил айниқса муҳим рол ўйнайди
- Маданий-тарихий типлар ғояси
- XIX асрда маданий-тарихий типлар назарияси вужудга келди.
- Маданий-тарихий типлар тушунчаси социологияга Н.Я.Данилевский
- томонидан киритилган бўлиб, у тарихни «ўзига хос
- цивилизациялар»нинг ўзаро муносабатлари сифатида тасаввур
- қилган. Бу цивилизацияларнинг ривожланиши этник гуруҳларнинг
- тил жиҳатидан бирлиги ва цивилизацияни ташкил этадиган
- халқларнинг сиёсий мустақиллиги; (улар бир типнинг асосларини
- бошқа типга ўтказмайдилар, лекин бошқа ўтмишдаги ва ҳозирги
- цивилизациялар таъсирини ҳис қиладилар); барча цивилизация-
- ларнинг этник жиҳатдан ранг-баранглиги ва ривожланиш жараёни-
- нинг бирлиги (улар ўсиш, қисқа муддат равнақ топиш ва таназзул
- босқичларини бошдан кечиради) каби қонунлар билан белгиланади.
- Данилевскийнинг ғоялари кейинчалик Шпенглер ва Тойнби
- концепцияларида ривожлантирилди, лекин уларнинг илмий
- асосларини П.А.Сорокин таклиф қилди.
- Таниқли файласуф П.А.Сорокин (1889-1968) тарих
- фалсафасининг ривожланишига кучли таъсир кўрсатди. У
Do'stlaringiz bilan baham: |