19-маъруза Maydoniy tranzistorlar parametrlari. Qo’llanilish sohalari. O’YuCh mdya tranzistor chastota va quvvat bo’yicha cheklanishlari
Download 58.75 Kb.
|
19-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кучланиш бўйича кучайтириш коэффициенти
- 4. Канали индукцияланган МДЯ - транзисторлар
3. МТ асосий параметрлари
Майдоний транзисторларнинг асосий параметрларидан бири бўлиб характеристика тиклиги ҳисобланади (мА/В), ва уни қуйидаги ифодадан аниқлаш мумкин , (5.3) бу ерда Smax – UЗИ=0 бўлгандаги максимал тиклик. (5.2) (5.3) ифодалардан кўриниб турибдики, UЗИ ортиши билан сток токи ва майдоний транзистор характеристика тиклиги камаяди. Статик характеристикалардан майдоний транзисторнинг бошқа параметрларини ҳам аниқлаш мумкин. Транзисторнинг дифференциал (ички) қаршилиги исток ва сток оралиғидаги канал қаршилигини ифодалайди UЗИ =const бўлганда (5.4) Тўйиниш режимида (ВАХ нинг текис қисмида) Ri бир неча МОмни ташкил этади ва UСИ га боғлиқ эмас. Кучланиш бўйича кучайтириш коэффициенти транзисторнинг кучайтириш хусусиятини ифодалайди: IС =const бўлганда (5.5) Бу коэффициент стокдаги кучланиш сток токига затвордаги кучланишга нисбатан қанчалик таъсир кўрсатишини ифодалайди. “Манфий” ишора кучланиш ўзгариши йўналишларининг қарама-қаршилигини билдиради. Ҳар доим ҳам бу коэффициентни характеристикадан аниқлаб бўлмаганлиги сабабли, бу катталикни қуйидагича ҳисоблаш мумкин: . (5.6) 4. Канали индукцияланган МДЯ - транзисторлар Р – n ўтиш билан бошқариладиган майдоний транзисторлардан фарқли равишда МДЯ–транзисторларда металл затвор канал ҳосил қилувчи ўтказгичли соҳадан доим диэлектрик қатлами ёрдамида изоляцияланган. Шу сабабли МДЯ–транзисторлар затвори изоляцияланган майдоний транзисторлар турига киради. Диэлектрик қатлами SiO2 диэлектрик оксиди бўлганлиги сабабли, бу транзисторлар МОЯ – транзисторлар (металл – оксид- ярим ўтказгичли тузилма) деб ҳам аталадилар. МДЯ–транзисторларнинг ишлаш принципи кўндаланг электр майдони таъсирида диэлектрик билан чегараланган ярим ўтказгичнинг юқори қатламида ўтказувчанликни ўзгартириш эффектига асосланган. Ярим ўтказгичнинг юқори қатлами транзисторнинг ток ўтказувчи канали вазифасини бажаради. р – канали индукцияланган МДЯ - транзистор тузилмаси 5.4 а –расмда ва унинг шартли белгиси 5.4 б- расмда келтирилган. Транзистор қуйидаги чиқишларга эга: истокдан – И, стокдан – С, затвордан – З ва асос деб аталувчи – А кристаллдан. Сток ва истокларнинг р+ - соҳалари n – турдаги ярим ўтказгич билан иккита р–n ўтиш ҳосил қилганлиги сабабли, UСИ кучланишининг бирор қутбланишида бу ўтишлардан бири тескари йўналишда уланади ва сток токи IС деярли нольга тенг бўлади. а) б) 5.4 – расм. Транзисторда ток ўтказувчи канал ҳосил қилиш учун затворга тескари қутбдаги кучланиш берилади. Затвор электр майдони SiO2 диэлектрик қатлами орқали ярим ўтказгичнинг юқори қатламига киради, ундаги асосий заряд ташувчилар (электронлар) ни итариб чиқаради ва асосий бўлмаган заряд ташувчилар (коваклар) ни ўзига тортади. Натижада юқори қатлам электронлари камбағаллашиб, коваклар билан эса бойиб боради. Затвор кучланиши бўсағавий деб аталувчи маълум қиймати U0 га етганда, юқори қатламда электр ўтказувчанлик ковак ўтказувчанлик билан алмашади ва исток ва стокни бир – бири билан боғловчи р- турдаги канал шаклланади. бўлганда юқори қатлам коваклар билан бойиб боради, бу эса канал қаршилигини камайишига олиб келади. Бу вақтда сток токи IС ортади. 5.5 – расмда р – канали индукцияланган МДЯ - транзисторнинг сток – затвор ВАХси келтирилган. 5.5 – расм. 5.6 – расм. 5.6 – расмда n - канали индукцияланган МДЯ - транзисторнинг чиқиш (сток) характеристиклар оиласи келтирилган. Затворга маълум кучланиш берилганда нинг ортиб боришига кўра сток токи ноль қийматдан аввалига чизиқли кўринишда ортиб боради (ВАХ нинг тикка қисми), кейинчалик эса ортиш тезлиги камаяди ва етарлича катта қийматларида ток ўзгармас қийматга интилади. Ток ортишининг тўхташи сток яқинидаги каналнинг беркилиши билан боғлиқ. Download 58.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling