194-модда. Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик
-модда. Шахсни кўрикдан ўтказиш ва ашёларни кўздан кечириш
Download 20.59 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 294-модда. Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари
- Вазирлар махкамасининг 431 сонли қарори
289-модда. Шахсни кўрикдан ўтказиш ва ашёларни кўздан кечириш
Шахсни кўрикдан ўтказиш ички ишлар органларининг, ҳарбий соқчилик, ҳаво транспортининг, божхона органлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари ва чегара қўшинларининг ваколатли шахслари, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида бевосита назарда тутилган ҳолларда эса, шунга ваколати бўлган бошқа органлар томонидан амалга оширилиши мумкин. Шахсни кўрикдан ўтказиш кўрикдан ўтказилаётган шахс билан бир жинсда бўлган шахслар томонидан ва шу жинсдаги иккита холис гувоҳ иштирок этган ҳолда амалга оширилиши мумкин. 294-модда. Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс иш материаллари билан танишиб чиқишга, изоҳлар беришга, далиллар келтиришга, ўз илтимосини баён этишга, ишни кўриб чиқиш вақтида адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланишга, ўз она тилида сўзлашга ва таржимоннинг хизматларидан фойдаланишга, иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят беришга ҳақлидир. Олдинги таҳрирга қаранг. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс иштирокида кўриб чиқилади. Мазкур шахсга ишни кўриб чиқиш жойи ва вақти ҳақида хабар қилинганлиги тўғрисида маълумотлар бўлган ва ундан ишни кўриб чиқишни кечиктириш хусусида ҳеч қандай илтимос тушмаган ҳолларда, шунингдек ушбу Кодекс 3091-моддасининг биринчи қисмида ва 3092-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллардагина иш унинг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин. Вазирлар махкамасининг 431 сонли қарори 27. Маъмурий ишлар қуйидаги ҳолатларда соддалаштирилган тартибда юритилмайди: маъмурий иш соддалаштирилган тартибда юритилишига ҳуқуқбузар ёки жабрланувчининг эътирози бўлганда ёхуд ҳуқуқбузар ҳуқуқбузарлик фактини инкор этганда; жойнинг ўзида солинадиган жариманинг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан юқори бўлса; содир этилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган санкцияда жарима жазосидан бошқа турдаги маъмурий жазо қўлланилиши назарда тутилган бўлса; чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда; иш бўйича моддий ва маънавий зарар кўрган тараф ёки унинг вакили зарарни ундиришни талаб қилган ҳолларда; ҳуқуқбузарлик содир этган бир неча шахслардан лоақал биттаси ҳуқуқбузарлик содир этганлигини рад этганда. Download 20.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling