1959 йилда туғулган,миллати ўзбек маълумоти олий, Боёвут туманида- даги 30-умумий ўрта таълим мак


Download 44.5 Kb.
Sana12.03.2023
Hajmi44.5 Kb.
#1261992
Bog'liq
Тавсифнома




1959 йилда туғулган,миллати ўзбек
маълумоти олий, Боёвут туманида-
даги 30-умумий ўрта таълим мак-
табининг ўқув тарбиявий ишлар
бўйича директор ўринбосари вази-
фасида ишлаётган Ахмедов Эгам-
қул Шериевичга
Т а в с и ф н о м а

Бизнинг мактабимиз жамоасида 1995 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган Ахмедов Эгамқул Шериевич 1977 йил Тошкент Давлат педагогика Институтининг “Табиат-география” факультетига ўқишга кириб 1982 йилда География-биология ўқитувчиси мутахасислиги бўйича шу педагогика институтини тугатган.


У ўзининг иш фаолияти давомида фидойилиги, ташкилотчилиги, сабр билан иш юритиши каби ижобий хислатлари билан ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида ҳурматга сазовар бўлган инсон. У мактабда ўқув жараёнига тааллуқли бўлган барча ишларда ва тадбирларга жонбозлик кўрсатиб, ўз касбига бўлган садоқатини тинмай намойиш этиб келмоқда.
Ахмедов Эгамқул Шериевич 2007 йилдан бошлаб 30-мактабда ўқув тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари вазифасида ишлаб келиш билан бирга ўзининг мутахасислиги бўйича ўқувчиларга самарали билим бериб келмоқда ва қўл остидаги ходимларга ҳамда , ёш ўқитувчиларга ўз ёрдамини аямай, таълим тарбия ишларида уларга йўлбошчи бўлиб келмоқда.
Ахмедов Эгамқул Шериевич шу меҳнат фаолияти давомида ўзининг бу хислатлари билан таълим жараёнида наъмунали кўрсатгичларга эришиб келмоқда ва шу боисдан ҳам Боёвут тумани ХТБсининг тавсиясига биноан 1 ойлик ставкаси миқдорида мукофотга сазовар бўлди.
Ахмедов Эгамқул Шериевич меҳнат фаолиятидан ташқари оилада муносиб йўлбошчи ота, меҳнатсевар ,тоза осойишталикни ва тозаликни яхши кўрадиган,қўни-қўшнилари ва қариндош уруғлари ўртасида, маҳалла куй орасида ҳурмат топган, ташкилотчилик ишларида мунтазам иштирок этиб келадиган инсон.
Мен мактаб раҳбари сифатида Ахмедов Эгамқул Шериевичга келгусидаги меҳнат фаолиятини янада самарали давом эттиришига ва таълим тарбия ишларида мактабимиз жамоасига ўрнак бўлиб юришига доим ишонч билдириб қоламан.


30-умумий ўрта таълим
мактаби директори: Ў.Абдуллаев
Сирдарё вилояти Боёвут тумани
Таълим муассасаларини методик
таъминлаш ва ташкил этиш були-
ми мудири
Р.Дустмуродовга
30-умумий урта таълим мактаби
жамоаси номидан
Т а л а б н о м а


Сизга маълумки бизнинг мактабимиз жамоасида анча йиллардан буён рахбарлик лавозимида фаолият кўрсатиб келган Абдуллаев Утаган Холхужаевичнинг бевакт оламдан куз юмганлиги сабабли жамоани бошкариш,уларга мехнат фаолияти давомида йул йурик курсатиш,таълим- тарбия сохасида жамоамизнинг самарали мехнат килиши учун шарт шароит яратиб берадиган муносиб рахбарга эхтиёж сезмокдамиз.
Жамоамизда бундай лавозимда ишлай оладиган инсон ,жамоани етаклай оладиган,уларга керакли даражада йул йурик курсата оладиган,ташаббускор,уз касбини севадиган,жамоат ишини уз манфаатидан устун куядиган,теран фикрли,узок якинни олдиндан кура биладиган, таълим сохасига оид булган барча меёрий хужжатларни бекаму куст узлаштирган,кул остидаги ходимларга талабчан,ёш педагог ходимларга устоз мураббий- уз маслахатларини хамда ёрдамини аямайдиган,нокулай хар кандай фазиятдан чикиб кета оладиган, ўзининг иш фаолияти давомида фидойилиги, ташкилотчилиги, сабр билан иш юритиши каби ижобий хислатлари билан ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида ва жамоатда, элу юрт уртасида яхши хурмат козонган устоз мураббий Фарход ака Юлдошев деб биламиз.
Жамоамиз бу инсонни жуда яхши хурмат килишади ва колаверса бу инсон бизнинг таълим муассасамизда хамда 29-умумий таълим муассасасида бир неча йиллар укув тарбиявий ишлар буйича директор уринбосари лавозимида фаолият юрутган, агар бу инсон мактабимиз рахбари лавозимига тайинланса жамоамиз уз якдиллиги билан уни куллаб кувватлаб, буйрук ва курсатмаларини бекаму куст бажариб боради деб ишонч билдирамиз.
Шу сабабли бизнинг жамоамиз бир овоздан устоз мураббий Фарход ака Юлдошевни бизнинг таълим муассасамиз рахбарлиги лавозимига тайинланишида амалий ёрдам беришингизни сурайди.

20.05.2012 йил


30-умумий урта таълим мактаби педагог жамоаси
________________________________________
_________________________________________
_________________________________________
_________________________________________
__________________________________________
_________________________________________ __________________________________________
________________________________________
Download 44.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling