1976-йилда туғилган, миллати ўзбек Фарғона вилояти юридик техникуми Давлат тилида иш юритиш фани ўқитувчиси
Download 33 Kb.
|
Tavsifnoma (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фарғона вилояти адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари-юридик техникум директори М.Тошматова
1976-йилда туғилган, миллати ўзбек Фарғона вилояти юридик техникуми Давлат тилида иш юритиш фани ўқитувчиси Қурбонова Нигорахон Набиевнага ТАВСИФНОМА Қурбонова Нигорахон Набиевна 1976 йилда Фарғона вилояти Тошлоқ туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 1998 йил Фарғона Давлат университетининг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган, мутахассислиги филолог, она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси. У 1993-1998 йилларда Фарғона Давлат университети “Ўзбек филологияси” факультети талабаси бўлган. Меҳнат фаолиятини 1998 йилда Фарғона шаҳар 36-умумий ўрта таълим мактабида она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси сифатида бошлаган. 2006-2007-йилларда Ёрмозор академик лицейида она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси; 2007-2018 йилларда Фарғона шаҳар ҳуқуқшунослик коллежида она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси; 2018-2020 йилларда Фарғона вилояти юридик коллежида она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси; 2021 йилда Фарғона шаҳар 10-умумий ўрта таълим мактабида она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси; 2021 йилдан ҳозирги кунгача Фарғона вилояти юридик техникумида давлат тилида иш юритиш фани ўқитувчиси лавозимида ишлаб келмоқда. Олий тоифали педагог (бош ўқитувчи). Н.Қурбонова юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш, ёшларнинг истеъдодини шакллантириш ва рўёбга чиқариш борасида ўз мактабини яратган моҳир педагог, салоҳиятли ўқитувчи. Фарғона вилояти юридик техникумининг умумтаълим фанлари кафедрасини жамоатчилик асосида бошқариб келмоқда. Ўз иш фаолияти давомида ўзининг билимлилиги, изланувчанлиги, дунёқараши кенглиги, жамоадошларига меҳрибонлиги билан техникумда катта ҳурматга эга бўлган. У табиатан оғир-босиқлиги, техникумнинг барча жамоат ишларида фаоллиги, янгилик, дунёвий ва ҳуқуққа оид билимларга чанқоқлиги билан ўқувчилар ва жамоа ичида фаол ўқитувчи сифатида танилган. Камтарона меҳнатлари ва ёш авлодга таълим-тарбия беришдаги жонкуярлиги учун бир неча бор таълим муассасаси ҳамда шаҳар ҳокимлиги томонидан фахрий ёрлиқ билан тақдирланган. У техникумда меҳнат қилувчи ўқитувчи ва ходимларга педагогик ёрдам кўрсатиш билан бирга, уларнинг нутқий ва имловий саводхонлигини ошириш мақсадида семинар-тренинглар ташкил этиш орқали ёш ўқитувчиларга услубий ёрдам кўрсатиб келмоқда. Мунтазам равишда техникум касаба уюшмаси бошланғич ташкилотига ўз ваколатларини амалга оширишда ёрдам кўрсатиш билан бирга, ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда беминнат ёрдам кўрсатиб келади. Н.Қурбоновага нисбатан амалда интизомий жазо чоралари мавжуд эмас. У ўз хизмат вазифасига масъулият билан ёндошади ва ўзининг меҳнатсеварлиги ҳамда тиришқоқлиги билан давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қонунчилик янгиликларини меҳнат жамоага етказишда, техникум томонидан қабул қилинаётган ички ме'ёрий ҳужжатларнинг қонунга мувофиқлигини та'минлашда ва бошқа ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда сидқидилдан меҳнат қилиб келмоқда. У Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни мунтазам ўрганиб боради ҳамда ҳуқуқий, иқтисодий ва сиёсий билимларини ошириб бориш учун изланади. Н.Қурбонова иқтидорли, тўғрисўз ва изланувчан ходим бўлиб, ўзининг хушмуомалалиги ва ишга бўлган муносабати билан жамоада ҳурмат ва эътиборга эга. Н.Қурбонова иш фаолияти давомида қўпол камчиликларга йўл қўймаган ҳамда меҳнат фаолияти бўйича ижобий тавсифланади. Салоҳиятли, тажрибали педагог, кенг билим ва дунёқарашга эга маърифатли инсон, ибратли оила бекаси сифатида эл-юрт ҳурматини қозонган. Фарғона вилояти адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари-юридик техникум директори М.Тошматова Download 33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling