1990-йил 20-январда Тошкент шаҳар фаоллари билан йиғилиш ўтказди


МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ


Download 40.12 Kb.
bet11/13
Sana18.06.2023
Hajmi40.12 Kb.
#1581152
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
4 мавзу кирил

3. МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ.
3.1. Қорақалпоғистонда кечган асосий ижтимоий-сиёсий жараёнлар.
Қорақалпоғистон Республикаси – Ўзбекистон Республикаси таркибидаги суверен республика бўлиб, тарихан олиб қараганда, ўзбек ва қорақалпоқ халқларининг азалий дўстлик алоқалари узоқ ўтмишга бориб тақалади. Қайд этиш лозимки, қорақалпоқларнинг халқ бўлиб шаклланиши 16- асрларга тўғри келиб, Қорақалпоқлар 18-19- аср 70-йилларда Хива хонлиги тасарруфида, 1873-йилдан эса империянинг Амударё бўлимига қарам бўлганлар. Қорақалпоғистон 1932-йилда автоном вилоят сифатида ташкил этилган, кейинчалик Қорақалпоғистон автоном республикасига айланган. 1936-йилда эса Ўзбекистон ССР таркибига киритилган.

Қорақалпоғистоннинг маʼмурий маркази – Нукус шаҳри бўлиб, республика 15 та туман, 12 та шаҳар, 16 та қишлоқ, 112 та овулдан иборатдир. Ҳудуднинг умумий майдони 166,59 минг квадрат километрни ташкил этади. Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикасининг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, шимол ва шарқдан Қозоғистон Республикаси билан, жанубдан Туркманистон Республикаси, Хоразм ва Бухоро вилоятлари билан, шарқдан Навоий вилояти билан чегарадош. Географик жойлашуви бўйича Қорақалпоғистон Республикаси учта табиий ландшафтда – Амударё делтаси, Устюрт платоси, шунингдек, Қизилқум чўли ҳудудида жойлашган.


Аҳолининг 32,8 %и ўзбеклар, 32,1 %и қорақалпоқлардан иборат бўлиб, қолган аҳолини бошқа миллат вакиллари – қозоқлар, руслар, украинлар, туркманлар, корейслар, татарлар ва бошқалар ташкил этади.


1990-йил 1-декабрда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов қорақалпоғистонлик депутатлар билан учрашув ўтказиб, ушбу учрашувда “Қорақалпоғистон суверенитети тўғрисидаги декларация”ни қабул қилиш ва Ўзбекистон Республикаси таркибида Қорақалпоғистон суверенитетини тасдиқлаш масаласи муҳокама қилинди.
1990-йил 14-декабр куни Қорақалпоғистон АССР Олий Кенгаши “Қорақалпоғистон суверенитети тўғрисида Декларация”ни қабул қилди. 1992-йил 9-январда “Қорақалпоғистон Республикаси” ташкил этилиб, у Ўзбекистон Республикаси таркибидаги республикага айлантирилди.

1992-йили 8-декабрда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганидан сўнг, унда Қорақалпоғистон Республикасининг қонунийлигини таʼминлайдиган махсус боб ажратилди.


Мамлакатимиз Конституциясининг 17- боб 70-75-моддаларида Қорақалпоғистон Республикасининг суверенитети Ўзбекистон Республикаси томонидан ҳимоя қилиниши, Қорақалпоғистон Республикасининг ўз Конституциясига эга эканлиги, Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ўртасидаги ўзаро муносабатлар Конституция доирасида белгиланиши кўрсатилиб ўтилди.


Қорақалпоғистон суверенитети тўғрисидаги декларация қабул қилингандан сўнг, янги таҳрирдаги Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг таҳрир ҳайʼати ва конституциявий комиссия тузилиб, унга С.Д.Ниуетуллауев бошчилик қилди.

Республика Конституциявий комиссияси бу масалани муҳокама қилиб, 1993-йил 1-мартда “Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси лойиҳаси тўғрисида” қарор қабул қилди. Шундан сўнг лойиҳа “Еркин Қорақалпоғистон” ва “Вести Каракалпакистан” газеталарида умумхалқ муҳокамасига қўйилди.



Download 40.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling