1боб. Мухандислик графикасини ўқитиш методикасининг умумий масалалари Режа


ЎҚУВЧИЛАРНИ ГЕОМЕТРИК ЯСАШЛАРНИ БАЖАРИШГА ЎРГАТИШ


Download 1.65 Mb.
bet31/56
Sana24.04.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1395232
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   56
Bog'liq
MUHAN граф маъруза 123

ЎҚУВЧИЛАРНИ ГЕОМЕТРИК ЯСАШЛАРНИ БАЖАРИШГА ЎРГАТИШ


ТАЯНЧ СЎЗЛАР:
Геометрик ясашлар, туташмалар, туташтириш маркази, туташтириш радиуси, туташув нуқтаси, айланани берилган нисбатда бўлиш, гирих, ислими, циркул эгри чизиқлар, ўрам, овал, овоид, лекало эгри чизиқлари.

Ўқувчиларга мактаб геометрия курсидан маьлум бўлган геометрик ясашнинг асосий усуллари хақидаги маьлумотларни кенгайтириш ва мустахкамлаш, назарий қоидаларни чизма бажаришдаги амалиётга боғлаш, туташмаларни бажариш


усулларини ўргатиш хамда чизмачилик асбобларида ишлаш малакаларини ривожлантириш кабилар мактаб чизмачилик курсидаги геометрик ясашлар мавзуси
олдига қўйилган асосий вазифалардан хисобланади. Мавзу бўйича кириш сухбати жараёнида ўқувчиларга реал деталларни намойиш қилиб, туташмалар, айланани тенг бўлакларга бўлиш кабиларда геометрик ясашларнинг ахамияти тушунтирилади. Геометрик ясашларнинг ишлаб чиқариш ва техникада амалий қўлланилишини ўқув кўргазмали қўлланмалардан кенг фойдаланиб тушунтириш керак.
Ўқитувчи қуйиш ёки механик ишлов бериш усулида тайёрланган силлиқ шакли деталларни ўқувчиларга кўрсатиб, сиртлар орасидаги равон ўтиш қандай амалга оширилишини, буни чизмада қандай қилиб график тасвирлаш мумкинлигини тўхтаб ўтади. Прокладка, фланетс, шайба, диск каби сиртида айлана бўйлаб тешик ва ўйиқлар бир текис жойлашган деталлар чизмасини бажаришда олдин ўқитувчи ўқувчиларга шунга ўхшаш детал ёки унинг моделини кўрсатиш керак. Синф доскасида ўқувчиларга айланани тенг қисмларга бўлиш усуллари чизиб кўрсатилади.
Шу ўринда ўқитувчи айланани тенг қисмларга бўлиш ва унинг ахамияти хақида маьлумот бериб ўтиши зарур бўлади. Кишилар айланани тенг қисмларга бўлиш ва ундан амалда фойдаланишга жуда қадим замонлардан харакат қилиб келишган. Ўқувчиларнинг хаммасига таниш бўлган оддий мисол: Яхлит қисмдан тайёрланган дискни кегай (спитса)лар билан боғланган гардиш – велосипед ғилдирагига айлантириш кишиларни кегайларни ғилдиракда тенг тақсимлаш муаммосига рўбаро қилди. Бундай ғилдирак тасвирини бажаршишда одамлар чизмачилик асбобларидан фойдаланиб аниқ ясаш усулларини топишга харакат қилганлар.
Тўғри кўпбурчакларни ясаш хам айланани тенг қисмалрга бўлиш билан бевосита боғлиқ. Чунки кўпбурчакнинг хамма учлари битта айланада ётиб уни тенг қисмларга бўлгандагина у тўғри кўпбурчак хисобланади.
Хамма халқларнинг қадимий нашрларидан тўғри кўпбурчаклардан фойдаланилган. Кишилар ўша замонлардаёқ уларнинг гўзаллигини қадрлашган. Бундан ташқари улар табиатда тўғри кўпбурчакларга кўплаб чиройли намуналарни кўриб, уларни ўз фаолиятларида, бадиий безаш ишларида қўллашга интилишган. Масалан, бешбурчакли минераллар, гуллар, меваларнинг шаклларида ва айрим денгиз хайвонлари (денгиз юлдузи) тузилишида, олтибурчакни эса асалари уясида кузатиш мумкин. Бекорга қадимги давр ва хозирги замон олимлари ва амалиётчилари тўғри кўпбурчаклар билан қизиқишмаган.
Ўзбекистон худудида яшаган халқлар хам жуда қадим замонларданоқ айланани тенг қисмларга бўлишнинг жуда аниқ усулларини билишган. Мисол сифатида С.П.Толстов рахбарлигида Қўйқирилган қальада ўтказилган археологик қазишмаларда топилган астрономик ўлчов асбоби гардишини кўтариш мумкин. Бундан 2000 йилча олдин тайёрланган ушбу дискда айланани 360га бўлувчи чизиқларнинг излари яхши сақланган.
Республикамиз худудида VIII асрда араблар истилосидан кейин ислом дини кенг ёйилиб тасвирий саньат ўзига хос ривожланиш йўлини босиб ўтган. Саньат асрларида (расм) жонли мавжудотларни тасвирлаш тақиқланиши билан рассомлар, халқ хунармандлари томонидан хозиргача геометрик ясашлар усулида бажарилган хар хил нақшларнинг жуда кўп турлари етиб келган. Бу нақшлар: геометрик нақшлар (гирих) ва ўсимликсимон нақшлар (ислими) турларига бўлинади. Иккала турдаги нақшлар хам Шарқ халқларида кенг тарқалган. Лекин бу нақшлар саньат даражасидаги юксак кўринишга кўтарилишида қадимги Ўзбекистон худудидаги уста ва хунармандларнинг хиссаси жуда катта бўлган. Хива, Самарқанд, Бухоро каби қадимий шахарлардаги тарихий обидалар безакларида, хунармандлар тайёрланган буюмларда бу нақшлар сақланиб келмоқда, айниқса гирихлар чиройлилиги ва нафислиги билан хозиргача тадқиқотчиларни ўзига жалб қилиб келмоқда. Айрим мураккаб гирихларни бажариш услубларини аниқлаш хам қийин бўлган. Умуман, қадимги усталар ва хунармандлар геометрик ясашларни, айлана ва квадратни тенг қисмларга бўлиш, туташмаларни бажариш усулларини жуда яхши билишган.



31-шакл. Геометрик ясашлар усулида бажарилган миллий нақшлар.
32-шакл. Геометрик ясашлар усулида бажарилган миллий нақшлар.
33-шакл. Туташмалардан фойдаланиб ислими нақш элементини бажаришга мисол.

Айланани тенг қисмларга бўлиш ва ундан амалда фойдаланишга доир юқоридагиларга ўхшаш мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Ўқитувчи бу мисолларни аввалдан тайёрланган хар хил кўргазмалар ёрдамида тушунтирса, ўқувчиларда оддий геометрик ясашлар орқали чиройли тасвирлар (нақшлар) композитсияни тузишга бўлган қизиқиш ортади. шундан фойдаланиб ўқувчиларни 31-32-шакллардагига ўхшаш “Мен тузган гирих” ёки 35-шаклдаги сингари “мен тузган турунж (розет)” мавзуларидаги ижодий топшириқларни бажаришга жалб қилиш мумкин. Бундай топшириқларни ўқувчилар катта қизиқиш ва иштиёқ билан бажарадилар. Лекин бундан олдин ўқитувчи айланани тенг қисмга бўлиш усулларини ўқувчиларга синф доскасида бажариб кўрсатиши хамда уни ўқувчилар ўз иш дафтарларида бажариб, пухта ўзлаштирганликларига ишонч хосил қилиш керак.


Туташмаларнинг асосий турлари тасвирланган плакатдан фойдаланиб, ўқувчиларни туташма бажариш қоидаларини мустақил умумлаштиришга ўргатиш мумкин.

34-шакл. Туташма ёрдамида миллий уй-рўзғор буюми тасвирини бажариш.
Материалларни ўрганишда ўқувчилар олдига хар хил туташмаларни бажаришда қандай элементлар такрорланади? Деган саволни қўйиш керак.
Плакатларни намойиш ва тахлил қила бориб ўқитувчи ўқувчиларни туташтириш маркази, туташтириш радиуси ва туташув нуқтаси ясаш учун зарур бўлган элементлар деган хулосага олиб келади. Берилган мисолда қандай туташма турларидан фойдаланиш кераклигини аниқлаб, ўқувчилар зарур ясашларни бажарадилар.
Чизмада туташмаларни бажаришга доир қисқача тавсия бериб ўтамиз.

  1. Туташма чизмасини бажаришга киришишдан олдин детал график тасвирни

тахлил қилиш керак, яни қўлланилган туташма турлари ва уларни ясаш усуллари аниқланади. Чизмани бажаришда ясаш кетма-кетлигини тўғри танлашнинг ахамияти жуда катта . шунинг учун ишни бошлашдан олдин тасвир хаёлан алохида элементларга бўлинади ва уларни бажариш кетма-кетлиги белгиланади.

  1. Олдин туташтириладиган элементлар чизилиб, кейин туташмаларни

бажариш керак. Туташмаларни чизишда туташиш нуқталари ва туташма ёйи марказларини аниқ бажариш талаб қилинади.
Геометрик ясашларни бажариш ўқувчилардан юқори аниқлик ва тоза ишлашни талаб қилиши сабабли, ўқувчиларга чизмачилик асбобларини тўғри ишлатишни яхшилаб тушунтириш ва ўргатиш керак. Ўқитувчи ўқувчиларнинг ишлаш жараёнини, иш вақтида уларнинг қўлланилиш вазиятини, асбобларни ратсионал ишлатишларини синчиклов билан кузатиш, учраган хатоларни тўғирлаб бориши керак. Бу босқичда айниқса синф доскасида чизмачилик асбобларини тўғри ишлатиш усулларини кўрсатиб бериш жуда фойдали.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling