1боб. Мухандислик графикасини ўқитиш методикасининг умумий масалалари Режа
Download 1.65 Mb.
|
MUHAN граф маъруза 123
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўзлар: Методика, методик воситалар,хусусий методика, илмий-тадқиқот босқичлари, илмий тадқиқот методлари, педагогик тадқиқот, тадқиқот методлари.
1боб. Мухандислик графикасини ўқитиш методикасининг умумий масалалари Режа Мухандислик графикасини ўқитиш методикаси фани ва унинг ривожланиш тарихи. Мухандислик графикасини ўқитиш методикаси фанининг мақсад ва вазифалари. Мактабда чизмачилик ўқитишда гуманитар, политехник, ижодий ва умуммаданий йўналишларни амалга оширишнинг методик усуллари. Муҳандислик графикасининг бошқа фанлар билан алоқаси. Таянч сўзлар: Методика, методик воситалар,хусусий методика, илмий-тадқиқот босқичлари, илмий тадқиқот методлари, педагогик тадқиқот, тадқиқот методлари. Ўзбекистонда қабул қилинган таьлим стандартларига асосан чизмачилик умумтаьлим мактабларининг 8-9-синфларида, касб-хунар коллежларининг мос мутахассисликларида ўқитилади. Умумтаьлим мактаблари ва коллежлари учун чизмачилик ўқитувчилари асосан олий ўқув юртларидаги “тасврий саньат ва мухандислик графикаси” мутахассисликлигида тайёрланади. Графика (чизмачилик) ўқитувчисининг касб-хунар коллежларидаги графика фанларидан хам дарс бериши кўзда тутилганлигини эьтиборга олсак, чизмачилик ўқитувчиси мухандислик графикасининг хамма бўлимлари бўйича чуқур билимига эга бўлиши, бошқа фанлар билан алоқалари, политехник ва гуманитар йўналишлари хақида аниқ тасаввур ва уларни амалда қўллаш малакаларига эга бўлиши зарур. Касб-хунар коллежларида ёш, техник саводхон ходимларини тайёрлаш бўйича талаблар чизмачилик ўқитувчиси олдида мазмунан янги вазифаларни қўймоқда. Юзага келган ахвол чизмачилик ўқитувчисини қўшимча методик ёрдамларисиз қолдириш мумкин эмаслигини кўрсатмоқда. Шунинг учун ушбу қўлланмада ўқув дастури чегарасидан чиқарувчи, бизнингча фан ўқитувчиси билиши зарур бўлган бир нечта қўшимча мавзуларни киритишни мақсадга мувофиқ деб топдик. Бу ерда шуни қўшимча қилиб ўтиш керакки, ўқувчилар хам, ёш ўқитувчилар хам баьзан ишлаб чиқариш чизмалари билан иш кўришларига тўғри келиб қолади ва “Бу нима?” деган табиий савол туғилади. Чизмалар техник хужжатлар сифатида инсон фаолиятининг хар хил сохаларида қўлланилади. Бунинг устига конструктив – техник ва технологик сифатлари уларга таьсир ўтказади. 1-шаклда мухандислик графикасининг қўлланилиш сохаси схемаси келтирилган. Мухандислик графикасини ўқитиш методикаси фан сифатида нисбатан яқинда пайдо бўлган. Бунда С.И.Дембинский ва В.И.Кузменколарнинг “Ўрта мактабларда чизмачилик ўқитиш методикаси” номли (1965й)дарслиги катта аҳамиятга эга. Бдарсликда ўқитиш методларидаги камчиликлар таҳлил қилиниб, уларни бартараф қилиш ҳамда ўқувчилар график саводхонлигини ошириш йўллари батафсил таҳлил қилинган, шу бўйича ўқитиш воситаларини тайёрлаш ва мулардан дарс жараёнида фойдаланиш усуллари кўрсатилган. Дарслик нашр қилингандан буён нисбатан кўп вақт ўтганлиги, чизмачилик фани ва уни ўқитиш методикасидаги ўзгариш ва ривожланишларни эътиборга олсак, у мазмун жиҳатидан ҳозирги кун талабларидан анча орқада қолган. 1966-йилда А.Д.Ботвинников таҳрири остида “Чизмачилик ўқитиш асослари” номли катта фундаментал иш нашр қилинди. Бу ишда биринчи марта ўқувчиларнинг график саводхонлигини орттириш учун самарали усуллар ва комплекс тавсиялар беришга ҳаракат қилинган хамда, психологик тадқиқотлар негизида “билим*”, “кўникма**” ва “малака***” тушунчалари очиб берилди. Шунингдек, чизмачилик ўқитишда политехник билим ва кўникмаларни шакллантиришнинг ахамияти кўрсатилди. В.Н.Виноградовнинг “Чизмачиликдан дарсдан ташқари ишлар”, “Чизмачиликдан факултатив машғулотлар” китоблари хам бу фаннинг ривожланишига хисса бўлиб қўшилади. А.Д.Ботвинников ва В.Н.Виноградовлар томонидан график топшириқларнинг классификатсияси ишлаб чиқилиб, уларнинг кўплари амалиётга татбиқ қилинган. Бу муаллифларнинг ишлари чизмачилик ўқитиш методикасининг фан сифатида шаклланишига асос бўлиб хизмат қилган Ўзбекистонда чизмачилик фан сифатида ХХ асрнинг 30-йилларидан ўқитилиб бошланган ва бунда Россия олимлари хамда у ерда нашр қилинган дарсликларнинг ахамияти катта бўлган. Россияда биринчи бўлиб 1721-йилда Екатеринбургда мактабда чизмачилик ўқитила бошланган. Бу мактабларда чизмачилик асосий фанлардан бири хисобланиб ўқувчилар mashina detallari, sex' planlarini chizish bilan shug‘ullanganlar. Chizmalarga oMchamlar qo^yilmagan. Olchamlar chiziqli yoki ko'ndalang masshtablar bo‘yicha aniqlanib, bir qismi chizmaga ilova qilinadigan tushintirish xatlarida berilgan. XVIII asrda Peterburg, Moskva va Qozon gimnaziyalarida ham chizmachilik o‘qitilgan. Gimnaziyalarda chizmachilik geometriya kursida o'rganilgan. 1828-yilda chizmachilik va rasm bitta umumiy kurs qilib birlashtirilgan va shu yil chizmachilikning fan sifatida maktabda o‘qitilish yili deb hisoblanadi. 1917-yildan keyin mamlakatda yangi yagona mehnat maktablari tuzila boshlandi. Chizmachilikning barcha asosiy bo‘limlari maktab dasturiga kiritildi. Lekin dastlabki yillarda chizmachilik mustaqil fan sifatida o‘qitilmagan. Masalan, geometrik yasashlar va ortogonal proyeksiyalar matematikada, texnik chizmachilik mehnat va fizikada, yaqqol tasvirlar tasviriy san’at (rasm) darslarida o'rganilgan. 1932-yildan boshlab chizmachilik aiohida fan sifatida ajratildi. Dastur bo‘yicha 4 ta asosiy bo‘lim: «Geometrik chizmachilik)), «Proyeksion chizmachilik)), «Aksonometrik chizmachilik)) va «Natura chizmachiligi» o‘qitila boshlandi. Birinchi darslik 1934-yilda V.O.Gordon tomonidan («Texnik chizmachilik asoslari») yozilgan. 1935—1936-yilgi o‘quv rejasida chizmachilikni VI-X sinflarda o‘qitish belgilangan. 1947—1948-yildan boshlab chizmachilik ikki qismga, VII va VIII - X sinflarga bo‘lingan. 1960-yillar oxiridan o‘rta ta’limni qayta qurish boshlanib chizmachilik VII -VIII sinflarda o‘qitilishi rejalashtirilgan. 1980-1981-o'quv yilidan boshlab chizmachilik VII - VIII sinflarda o‘qitila boshlandi. 1986—1987-yilgi ta'lim islohotlaridan keyin chizmachilik kursi birmuncha ertaroq (yangi struktura bo‘yicha VII sinfdan boshlab) yangi darslik bo'yicha o'qitila boshlandi. Hozirgi kunda chizmachilik kursi mamlakatimizda umum ta’Iim maktablarining 8 va 9-sinflarida haftasiga 1 soatdan o‘qitilmoqda. Dastur mazmunida chizmachilik kursining asosiy bo‘limlarining ko‘pchiligi bo'yicha o‘quvchiIarga boshlang‘ich bilimlarni berish nazarda tutilgan. Umumta’Iim maktablari uchun A.Umronxo‘jaevning «Chizmachilik», hamda P.Odilov va boshqalarning «Chizmachilik» darsliklari Xalq ta’limi vazirligi tomonidan foydalanish uchun tavsiya qilingan O'quvchilar grafik tayyorgarligini oshirish masalalari N.N.Anisimov, A.S.Briling, V.A.Gerver, E.T.Jukova. Y.F.Katxanova, M.N.Makarova, A.A.Pavlova, Sh.Murodov, I.Rahmonov, I.A.Roytman, J.Yodgorov, RIsmatullayev, A.Umronxo'jaev, P.Odilov, N.Hurboyev va boshqalarning ishlarida o‘z aksini topgan. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling