1боб. Мухандислик графикасини ўқитиш методикасининг умумий масалалари Режа


Download 1.65 Mb.
bet9/56
Sana24.04.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1395232
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   56
Bog'liq
MUHAN граф маъруза 123

Birinchi bosqich - tegishli adabiyotlar va o'qituvchilar faoliyatlarini o'rganib, tadqiqot muammolarini aniqlash.
Adabiyot manbalarini o'rganishda quyidagilar aniqlanishi kerak:

  • ish muallifming asosiy g'oyasi, tadqiq qilinayotgan muammo yechimiga uning munosabati va qarashlari;

  • Uning an’anaviy prinsip (yondashuv, yechim) lardan farqi, bu muammoni o'rganishga uning qo'shgan hissasi;

  • унинг ишида қайси мавзулар бўйича асосий саволлар жавобсиз қолганлиги;

  • муаммони кейинги татбиқ қилишда қандай ечилмаган муаммоларни ҳал қилиш зарурлиги;

Ўқитувчилар тажрибасини ўрганишда қуйидагиларни аниқлаш керак:

  • ўқитувчи қандай қийинчиликларга дуч келади;

  • қийинчилик ва камчиликларнинг сабаблари.

Иккинчи босқич – гипотезани қўйиш. Гипотеза (илмий фараз) бу маълум муаммони ҳал қилиш йўли кўрсатилган таклиф. Тадқиқот жарайнида гипотеза ўзгармасдан қолмайди. Далилларни тўплаш ва уларни солиштириш натижасида тадқиқотчи гипотезага аниқлик киритиб, янада асосланган кўринишга келтиради.
Учинчи босқич – гипотезани текшириш ва назарияларни қуриш. Бундай текшириш илмий тадқиқотнинг турли методларидан фойдаланиб амалга оширилади.
Тўртинчи босқич – тадқиқот натижаларини тахт қилиб амалиётга киритиш. Тадқиқот амалиётида саналган босқичлар қатъий кетма-кетлигда бўлмаслиги ҳам мумкин. Тадқиқотчи иш жараёнида бошланҳич босқичларни бир вақтнинг ўзида амалга ошириши ҳам мумкин.
Тадқиқот методлари. Чизмачилик ўқитиш методикасида умумилмий ва махсус тадқиқот методларига илмий ва методик адабиётлар таҳлили. Илғор тажрибаларни ўрганиш ва умумлаштириш, кузатиш, сўровномалар ўтказиш, суҳбат, моделлаштириш, тизимли таркибий таҳлил, тажриба-синов ўқишлари ҳам киради.
Адабиётлар ва педагогик тажрибаларни ўрганиш, таҳлил қилиш умумлаштиришлар умумий ҳолда назарий методларга киради. Адабиётлар устида ишлаш, ўрганиш зарур бўлган асарлар рўйхатини тузишдан бошланади.
Кузатиш – педагогик жараёнга аралашмасдан узоқ муддатда таҳлил қилишга асосланган. Кузатиш тўғридан-тўғри (бевосита дарсда) ёки сиртдан (график ишлар, мактаб ҳужжатлари билан танишиш) бўлиши мумкин. Кузатиш режа асосида олиб борилиши зарур.
Суҳбат – ўқувчилар ёки ўқитувчилар билан ўтказилиши мумкин. Ўқувчилар билан улар фикрлаш йўналишини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказилади. Суҳбат натижалари баённома, стенография ёки магнитафон ёзувлари кўринишида батафсил ёзиб олиниб кейин таҳлил қилинади.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling