1боб. Мухандислик графикасини ўқитиш методикасининг умумий масалалари Режа


Сўровномалар ўтказиш (анкета сўрови) -


Download 1.65 Mb.
bet10/56
Sana24.04.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1395232
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   56
Bog'liq
MUHAN граф маъруза 123

Сўровномалар ўтказиш (анкета сўрови) - қўйилган мақсадларга мос равишда тадқиқотчи ўқувчилар ёзма жавоб бериши керак бўлган саволларни тузиб чиқади. Саволлар жавоб берувчилар учун аниқ ва тушунарли бўлиши керак.
Тажриба синов – назорат ва ҳисоблашларни аниқ ўтказиш имкониятлари таъминланган шароитда, аҳамиятсиз ва нотўғри таъсирларсиз педагогик жараённи кузатишга имкон берувчи мураккаб ва зарур методларнинг бири.
Тажриба синов табиий ва лаборатория шароитида ўтказилиши мумкин. Унинг ўтказилиши муддатларига кўра тажриба – синов ўқитиш ёки тажриба – синов дарслари бўлиши мумкин.
Тажриба – синов натижаларини умумлаштиришнинг кенг тарқалган туридан бири натижаларни таққослаш усулидир.
Чизмачилик ўқитиш методикаси умумилмий тадқиқот билан биргаликда махсус тадқиқотлар хам ўтказилади. Уларнинг қўлланилиши график ишларни бажариш, бажарувчининг қўл харакатларини аниқлаш, зарурияти ва тасвирлашда осон енгил кўникмаларини шакллантириш билан белгиланади.
Махсус методларга сиклография – харакат кинематикасини қайд қилиш; тензометрия ва пезометрия – зўриқишлари катталигини қайд қилиш; окулография кўз харакатларини қайд қилиш; хронометрик – вақтни қайд қилиў; мултиплакатсиялаш – график тасвирларни бажариш кетма-кетлигини қайд қилиш кабилар киради.
Тадқиқот натижалари маъруза, мақола, курс ва малакавий битирув ишлари, тавсияномалар, ўқув қўлланмалари, диафильм, жадвал ва бошқа кўринишларда тахт қилиниши мумкин.
“Дидактика” ибораси грекча дидактикос-таълим берувчи ва дидаско таълим олувчи сўзларидан келиб чиққан. Бу иборани педагогикага немис педагоги В.Ратьке (1571-1635) киритган ҳисобланади. Таълим назарий асосларининг тадқиқоти билан шуғулланадиган илмий фанни у дидактика деб тушунган. Й.А.Коменский биринчи бўлиб дидактиканинг фундаментал илмий ишланмаларини яратган.
Шундай қилиб дидактика таълимни ташкил қилиш масалалари билан шуғулланади деб ҳисобланади.
Дидактика – педагогиканинг бир қисми бўлиб, таълим ва ўқитишнинг назарий асослари (мақсад, мазмун, таълим қонуниятлари ва тамойиллар)ни ишлаб чиқариш ҳамда таълим жараёнида тарбиялаш масалалари билан шуғулланади.
Бу тамойил ва тушунчаларнинг мазмуни билан танишиб чиқамиз.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling