1боб. Мухандислик графикасини ўқитиш методикасининг умумий масалалари Режа


Download 1.65 Mb.
bet12/56
Sana24.04.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1395232
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   56
Bog'liq
MUHAN граф маъруза 123

Таьлимнинг тизимлилиги – билимлар тизимини онгли ва ижодший қўллаш асосида чуқур эгаллашга айтилади. Таьлим тизимлилиги тамойили ўқтувчи баён қиладиган янги тушунчалар олдиндан ўрганилган ва пухта ўзлаштирилган бўлимларга мантиқий таянган холда келиб чиқиши билан белгиланади. Янги материалнинг ўрганилган материал билан яхши боғланганлиги ўқувчиларга ўқув материалининг ягона йўналиш ғоясини намойиш қилади. Чизмачиликда бу тамойил жуда яққол кўзга ташланади. Ўқувчилар хизма техникаси билан танишиб проекциялаш асосларини ўрганадилар. Кейинги маьлумотларнинг хаммаси шунга таянган холда ўзлаштирилади.
Амалиёт ва хайт билан алоқа – илмий билимларни чуқур ўзлаштириш ва малакаларини шакллантириш хамда уларни амалиётда қўллай билишга айтилади. Чизмачиликнинг амалиёт ва хаёт билан алоқалари мактаб партасидаёқ яққол намоён бўлиб боради. Масалан, турмушда чизмалардан фойдаланиб оддий таьмирлаш ишларини бажариш, мактаб ўқув устахонасида махсулот тайёрлаш учун олдин уларнинг чизмасини бажариш, чизма ва схемаларга таянган холда лабаратория машғулотлари учун қурилмалар йиғиш.
Онглилик ва фаоллик – ўқитувчи рахбарлигида ўқувчиларнинг таьлим олишига айтилади. Билимларни тайёр ўқувчилар миясига “жойлаб” қўйиш керак эмас. Билим олиш ўқувчиларнинг ўқитувчи рахбарлигида шахсий билиш фаолиятининг натижаси хисобланади.
Онгли равишда таьлим олиш – таьлимнинг мақсади ва йўналишларига мос равишда унга онгли муносабатда бўлиши билан белгиланади.
Таьлим фаоллиги – билимларни ўзлаштириш ва амалда қўллашда мустақиллик, шунингдек, ўқув фаолиятининг ўзи бошқарилишини таьминлайдиган ақлий фаолият усулларини эгаллаш билан белгиланади. Оннглилик ва фаоллик чизмачиликка ўргатишда энг асосий принциплар сифатида ўқитувчининг ўқувчиларни график билимларини онгли равишда эгаллашга, улар мохиятини мустақил аниқлаш қобилятларини шакллантиришга ундайди. Бу прнцип ўқувчиларда кузатувчанлик, хотира, диққат, тасаввур ва маьлумотномалардан фойдалана билик каби қобилятларни ривожланганлига билан боғлиқ.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling