1боб. Мухандислик графикасини ўқитиш методикасининг умумий масалалари Режа


Download 1.65 Mb.
bet20/56
Sana24.04.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1395232
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   56
Bog'liq
MUHAN граф маъруза 123

Саволлар

  1. Ўқитиш воситалари деб нимага айтилади ва унга мисоллар келтиринг?

  2. Ўқув кўргазмали қўлланмаларнинг қандай турлари бор?

  3. Динамик плакатларнинг бошқа ўқув кўргазмали қўлланмалардан фарқи нималардан иборат?

Мавзу: Умумтаьлим мактабларида чизмачилик фанини чуқурлаштириб ўрганиш
Таянч сўзлар:
Синфдан ташқари ишлар; чизмачиликдан синфдан ташқари ишларнинг шакл ва методлари, чизмачилик тўгараги, тематик кечалар, экскурсия (саёхат)лар.
Режа

  1. Чизмачиликдан синфдан ташқари ишларнинг мазмуни ва аҳамияти.

  2. Чизмачилик бўйича синфдан ташқари ишларнинг шакл ва методлари.

  3. Чизмачилик тўгараги ва уни ташкиллаш.

Хозирги кунда республикамизда умумтаьлим мактабларнинг кўпчилигида чизмачилик фанини ўрганиш асосан фан дастурида кўрсатилган материалларни ўрганиш билан чегараланиб қолмоқда. Чизмачиликни ўқувчиларга чуқур ўргатишнинг энг мақбул йўли, бу чизмачилик чуқур ўрганиладиган махсус синфларнинг ташкил қилиниши хисобланади бундай махсус синфлардаги ўқишлар ўқувчиларни бирор тор мутахассислик йўналишига тайёрлашни кўзламайди. Бунда таьлим қобилятли ва графика фанларига қизиқиш билдирган ўқувчиларни график тасвирлар назарияси билан чуқурроқ таништириш, уларнинг чизма бажариш ва ўқиш малакаларини ривожлантиришга йўналтиради. Бундай тайёргарлик кейинчалик ўқувчиларнинг касб танлашларида хам ёрдам бериши мумкин.


Фанларни чуқур ўрганадиган синфлардаги ўқувчилар сони 8-синфларда 30,9-синфларда 25 нафар ўқувчидан ортиқ бўлмаслиги тавсия қилинади.
Чизмачилик чуқур ўрганиладиган синфларда таьлимни икки босқичда ташкил қилиш мумкин. Биринчи босқичда курснинг асосий мазмуни чуқурлаштириб ўрганилади ва унинг амалий қўлланилиш сохаларига кўпроқ эьтибор қаратилади. Иккинчи ўқув материалида ўрганиладиган назарий йўналишларни бирмунча кўпайтириш, амалий қўллаш сохалари билан кенг танишиш, мураккаб график топшириқлар бажариш ва олинган билимларни амалиётда мустақил қўллаш билан боғлиқ бўлган ижодий характердаги топшириқларни бажариш кўзда тутилади.
Бундай синф (мактаб)лардаги тарбиявий ишлар шахсни хар томонлама ривожлантириш ва касбга йўналтиришни хисобга олиб ташкил қилиниши зарур. Тарбиявий ишлар таркибига тўгарак машғулотлари, олимпиадалар, танлов, фан ва техника намоёндалари, маданият ходимлари, ишлаб чиқариш илғорлари билан учрашувларни ўтказишлари хам кириши керак.
Бундай синфлардаги чизмачилик курсида проекцион, машинасозлик, архитектура-қурилиш ва техник расм бўлимларини чуқурлаштириб ўрганиш мақсадга мувофиқ.
“Проекцион чизмачилик” бўлими геометрик ясашлар ва “Чизма геометрия элэментлари”да ўрганиладиган қатор мавзулар: проекциялаш усуллари, геометрик элементларининг проекциялари, сиртларининг текислик ва тўғри чизиқ билан кесишишлари, сиртларнинг ўзаро кесишишларини ўрганишни хамда техник детал чизмаларни бажаришни ўз ичига олади.
“Машинасозли чизмачилиги” бўлими конструкторлик хужжатларини ўрганиш, детал ва йиғиш бирлигининг чизмаларини бажариш, аксонометрик проекцияларни ўрганиш, эскиз ва техник расмларни бажариш, схемаларни ўқиш, технология ва конструкциялаш хамда компютер графикаси элементларини кўриб чиқишни назарда тутади.
“Архитектура қурилиш чизмачилиги” бўлимида ўрганиладиган материалларга архитектура ва ўзбек миллий амалий саньати буюмларида учрайдиган геометрик ясашларни бажариш, архитектура қурилиш чизмаларини бажариш, архитектуравий композитция чизмаларини бажариш, архитектура графикаси ва соялар назарияси элементларини ўрганиш, амалий ва график ишларини бажаришларини киритиш мумкин.
“Техник расм” бўлимида қаламда ишлаш техникаси, аксонометрик проекция ва перспектива назарияларини чуқурлаштириб ўрганиш, турли буюмлар шаклларни хисобга олган холда техник расмларни бажариш, буюмларнинг шаклига кўра хажмини тасвирда кўрсатиш, обьект техник расмини конструкциялаш элементлари билан бажариш хамда кинематик схемалар расмларини ясашларни ўрганиш мумкин.
Чизмачилик чуқур ўрганиладиган синфлардаги таьлим жараёни ва мазмуни бўйича келтирилган юқоридаги методик тавсиялар маслахат характерида бўлиб, фан ўқитувчиси унга махаллий шароитлар ва хусусиятларни хисобга олиб қўшимча ва ўзгаришлар киритиш хам мумкин.
Келтирилган хар бир бўлимнинг мавзуларини ўрганишнинг ўзига хос ташкилий-методик талабларини шу фанларнинг дастурларидан олиб махаллий шароитга мослаштириш мумкин.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling