1боб. Мухандислик графикасини ўқитиш методикасининг умумий масалалари Режа


Download 1.65 Mb.
bet23/56
Sana24.04.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1395232
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   56
Bog'liq
MUHAN граф маъруза 123

Чизмачилик тўгараги. Машғулотлар мавзуси, қатнашчиларни танлаб олиш ва тўгарак фаолиятини хар томонлама ўйлаб режалаштириши керак. Бунда тўгаракда қандай масалалар ечилиши ва қанча ўқувчи қатнашиши имконияти борлиги аниқланади. Умумтаьлим мактабларида чизмачиликдан битта тўгарак ташкил қилиб, унга ва юқори синф ўқувчиларини биргаликда жалб қилиш керак. Гурухларда тўгарак машғулотларини хафтасига бир марта икки соатдан ортиқ бўлмаган вақт мобайнида ўтказиш мумкин.
Машғулотларнинг хилма-хил бўлиши ўқувчилар қизиқишини ортиради. Схема, план, график, техник расм, шрифт кабиларни бажариш бўйича ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини ривожлантиришга алохида эьтибор қилиши керак. Тўгарак машғулотларида хаддан ташқари қийин топшириқлар ўқувчилар қизиқишини пасайтиради. Психолог Н.Д.Добринин бу хақда жуда осон нарса, қизиқарли эмас, хаддан ортиқ қийин хам... қизиқарли эмас, лекин қийин бўла туриб, бажариш мумкин бўлгани қийинчиликни енгиш имконияти борлиги сабабли завқлидир. Деб ёзган. Чизмачилик бўйича қизиқарли мисол ва топшириқлар В.А.Рассохиннинг “Занимательные задачи по проекционному черчению”. И.Волковнинг “Занимательное черчение”, А,Пугачевнинг “200 головоломок по черчению”, И,Рахмоновнинг “Чизмачиликдан дидактик ўйинлар” китобларида берилган.
Тўгарак машғулотларида дарслар учун топшириқ намуналарини тузиш, кўргазмали қуроллар тайёрлаш, мактаб хоналари ва майдони интерерини жихозлаш, турли стендлар тайёрлашни хам бажариш мумкин. Моделлаштириш ва конструксиялаштириш бўйича топшириқлар хам ўқувчилар учун қизиқарли хисобланади.
Тематик кечалар. Мактабда доимий фаолият кўрсатадиган чизмачилик тўгараги бўлса, синфдан ташқари хамма ишларни жонли ва қизиқарли қилиб ўтказиш мумкин. Бу кечаларда унинг ташкилотчилари тўгарак фаолларидан ташқари бошқа ўқувчилар хам иштирок қилишлари мумкин. Масалан, тўгарак қатнашчиларининг кучи билан ўқув йили давомида бир нечта тематик кечалар тайёрлаб ўтказиш мумкин.
Бу кечаларда фанга қизиқувчи бошқа ўқувчиларни кўплаб жалб қилиш билан оммавийликни таьминлаш мумкин. Тематик кечаларда “Ўзбекистода графиканинг ривожланиш тарихи”, “Графиканинг турмушда ва мехнат фаолиятида ишлатиш сохалари” каби мавзулар ўқувчилар учун қизиқарли бўлади. Кечага бағишлаб чизмачилик тўгараги фаолияти бўйича стенд чиқариш мумкин. Айниқса кечаларга кашфиётчи ёки ратсионализатор ишчилар, инженер-техник ходимлар таклиф қилинса янада яхши бўлади.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling