1боб. Мухандислик графикасини ўқитиш методикасининг умумий масалалари Режа


Чизмачиликдан синфдан ташқари ишлар


Download 1.65 Mb.
bet22/56
Sana24.04.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1395232
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   56
Bog'liq
MUHAN граф маъруза 123

Чизмачиликдан синфдан ташқари ишлар. Ўқитувчининг иши фақат мактабда дарс ўтиш билан чегараланиб қолмаслиги керак. Ўқув жараёнининг асосий шакли бўлган энг мукаммал дарс хам, синфдан ташқари ишлар билан тўлдириши керак. Ўқитувчи агар дарс билан чегараланиб қолса, фан бўйича ўқувчилар билиши зарур бўлган хамма материалларни ўргатишга улгурмайди. Айниқса, чизмачиликнинг баьзи мавзуларига ўқув дастурида жуда кам вақт ажратилган вақт танқислигини янада кескинлаштирилади. Синфдан ташқари машғулотлар ўқувчи шахсининг ва имкониятларининг тўлароқ очилишига имконият яратди.
Чизмачилик бўйича синфдан ва мактабдан ташқари ишларнинг хамма шакллари ихтиёрлик принсиплари асосида ташкил қилиниши керак. Синфдан ташқари тадбирлар пайтида ўқувчиларда мехнат кўникмалари ва назарий билимларининг шакллантиришга харакат қилиши керак. Бунда ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари ва билим савияларини эьтиборга олган холда машғулот мавзуси ва мазмуни танланади.
Чизмачиликдан синфдан ташқари ишларнинг шакл ва методлари.
Бунинг асосий шакллари сифатида ўқувчилар билимларини чуқурлаштиришга мўлжалланган тўгарак ва факултатив машғулотлар, олимпиадалар, чизмачиликдан қизиқарли ўйин ва танловлар, дастурнинг айрим мавзуларига бағишланган экскурсиялар, деворий газета ва бюллетенлар чиқариш, корхона ва конструкторлик бюролар ходимларини таклиф қилиб маъруза ва сухбатлар ўтказиш, чизмачилик ёки бошқа фанлардан хам кўргазмали қуроллар тайёрлаш кабиларни кўрсатиш мумкин.
Агар юқорида айтилган синфдан ташқари ишлар қисман бўлса-да амалга оширилса, ишонч билан айтиш мумкинки, ўқитувчи фаолияти ўқувчилар жамоасининг шаклланиши, уларнинг фанга бўлган қизиқишларини ортиши натижасида ўқувчилар график тайёргарлиги сифати яхшиланишига олиб келади.
Айрим ўқитувчилар чизмачиликдан синфдан ташқари иш деб фақат паст ўзлаштирувчи ўқувчилар билан ишлашни тушунадилар. Бу хато тушунчадир. Ўқув дастуридаги асосий мавзулар мазмунини синфдан ташқари ишларга ўтказиш мумкин эмас. Чунки, бу холда дарс ахамияти пасайиб, айрим ўқувчиларнинг дарсга маьсулятсиз ёндашуви рағбатлантирилганга ўхшаб қолади. Шунинг учун фанга қизиқиши бўлмаган ва дарсда фаол қатнашмайдиган ўқувчиларни тўгарак ишига жалб қилиш хам мақсадга мувофиқ эмас. Бундай ўқувчиларга фақат зарур холларда дарс пайтида индивидуал ёрдам кўрсатиш зарур. Индивидуал машғулотлар ўқитувчи учун хам фойдали бўлиб, у ўқувчининг ўзлаштирмаслик сабабларини аниқлашга ёрдамлашади.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling