1боб. Мухандислик графикасини ўқитиш методикасининг умумий масалалари Режа
Download 1.65 Mb.
|
MUHAN граф маъруза 123
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таълимнинг илмий таъмойили
- Таьлим олишнинго осонлиги
Таълимнинг илмийлиги- бу чизмачиликда ва чизма геометрияда курсларнинг назарий асосларга таянишни билдиради. Чизмачиликда таълим илмийлигини амалий қўлланилиши, бу планиметрия ва чизма геометрия курсларида қабул қилинган тасвирлаш методларини ўрганишни назарда тутади. Шу муносабат билан ҳозирги кунда лойиҳалаш, жумладан бадиий лойиҳалаш, компютер ва ҳисоблаш техникасини амалда қўллаш имкониятлари, машинада моделлаштириш, ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнлари ( қуйиш, штамплаш, кукун (порошок) металлургияси, детал тайёрлашда лазерни қўллаш) билан танишишнинг аҳамияти ортиб бормоқда.
Чизмачилик фанининг ўзига хос хусусияти, уни ўзлаштириш жараёнида реал буюмларнинг хоссалари, уларнинг алоқалари ва ўзаро муносабатларини ҳам ўрганиб боришидадир. Бунинг натижасида ҳар қандай тасвирнинг элементар таркибий қисмлари – ясси , геометрик образлардан иборат бўлган тўғри чизиқ, эгри чизиқ ва синиқ чизиқлар ҳамда уларнинг оддий комбинациялари (бурчак, геометрик шакл, лекало ва циркул егри чизиқлари) ҳақида хулосалар чиқарадилар. Охир-оқибатда ўқувчилар оддий мантиқий фикрлаш орқали инсонни ўраб турган ҳамма нарсалар геометрик жисмлар комбинациясидан, нуқта ва чизиқ эса ҳар қандай тасвирнинг ташкил қилувчиси экан деган хулосага келадилар. Таълимнинг илмий таъмойили ДТС ва КНУТ (конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими)(ЕСКД- единая система конструкторских документаций) томонидан белгиланган шартли график ва харфий белгиларни қўллашда хам бажарилади. Чизмачиликда таьлим илмийлиги масаланг, ўқувчиларга деталларнинг бирикмаси қандай бажарилишини тушунтириб қолмасдан, нима учун шу усулдан фойдаланганини тушунтириб амалга оширади. Таьлим олишнинго осонлиги – ўқувчилар томонидан ўрганилаётган ўқув ва илмий материални онгли равишда ўзлаштиришлари учун зарур шароит яратилиши билан белгиланад. Бунда ўқитувчи ўқувчиларни ўзлари кучи етадиган қийинчиликларни енгиб ўтишга ўргатишга, уларнинг ақлиц ва амалий фаолиятларини фаоллаштиришга маьсулдир. Чизмачиликда таьлим олишнинг осонлиги тамойили дарсларни методик жихатдан тўғри ташкил қилиниши, хар бир дарс учун зарур кўргазмали қуроллар, плакат, модел, макет, чизма асбобларининг етарли миқдорда бўлиши, ўқув воситалари (дарслик, иш дафтари, тарқатма материаллар)содда ва равон ёзилган бўлиб ўқувчиларни улар билан тўлиқ таьминланганлиги билан белгиланади. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling