1боб. Мухандислик графикасини ўқитиш методикасининг умумий масалалари Режа


ЧИЗМАЧИЛИК ДАРСЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА ЎҚИТИШ


Download 1.65 Mb.
bet6/56
Sana24.04.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1395232
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
MUHAN граф маъруза 123

ЧИЗМАЧИЛИК ДАРСЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА ЎҚИТИШ
МЕТОДЛАРИ.


ТАЯНЧ СЎЗЛАР:
Дарс турлари, аралаш дарс, инновация, интерактив метод, оғзаки метод, кўргазмали метод, амалий мметод, геометрик тушунчалар, проекцион тушунча, техник тушунчалар.
Ҳар қандай фанни ўқитиш методикасининг асослари 3та асосий таркибий қисмлар: консепсия, таълимнинг методик тизими ва улар таъсири натижаларини баҳолашдан иборат.
8 ва 9-синфларда чизмачилик фанини ўқитиш ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари ҳамда ҳаётий ва меҳнат тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда ўзига хос хусусиятларга эга.Ўқувчилар бу вақтга келиб билим олишга онгли равишда, маълум мақсад билан интиладилар. Шунинг учун ўқитувчи ўз олдидаги вазифаларни таҳлил қилиб, ҳар бир дарснинг энг оптимал тузилишини ўйлаб, дарс мақсадларига тўлиқ жавоб берадиган тузилишни топишга ҳаракат қилиши керак. Навбатдаги дарснинг муваффақияти кўпинча олдин ўтилган дарслар қаторида унинг қандай ўрин тутишига, ўқувчилар эгаллаган билим ва амалий кўникмаларига ҳамда уларга тушунтириладиган билимнинг ҳажми ва мазмунига боғлиқ. Бунда ўқитувчи ўқувчиларнинг дунёқарашлари даражаси, дарслик ёки илмий-оммабоп ва техник адабиётлардан мустақил ўқиб ўрганиш имкониятларига таянади.
Педагогика дарсларининг ҳар хил турлари ва ўқитувчининг билимларни баён қилишнинг турли шакллари таҳлил қилиб берилган. Масалан, дарслар қуйидаги турларга ажратилган:



  • янги материални ўрганиш дарси;

  • билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш дарси;

  • такрорлаш-умумлаштириш дарси;

  • аралаш ёки комбинациялашган дарс.


Чизмачилик дарслари учун энг кенг тарқалиб оммалашган дарс тури – аралаш ёки комбинациялашган дарсдир. Бунда ўқитувчининг мавзуни баён қилиш билан бир қаторда ўқувчилар томонидан амалий ишларнинг бажарилиши ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Ушбу амалий ишлар ўқувчиларга ўқув адабиётларидан фойдаланиб олинган билимларни мустаҳкамлашга ҳамда уй вазифаларини бажариш учун зарур бўлган маълумотларни ўзлаштиришга кўмаклашади.
Хозирги кунда таьлим жараёнида интерактив методлар, инноватсион техналогиялар, педагогик ва ахборот техналогияларини ўқув жараёнида қўллашга қизиқиш ортиб бормоқда. Бунда асосан хозиргача ўқувчилар тайёр билимларни эгаллашга ўрнатилган бўлса, замонавий техналогиялар уларни эгаллаётган билимларини ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганиб, тахлил қилишларига ва имкони борича хулосаларни хам ўзлари келтириб чиқаришларига ўргатади. Ўқитувчи бу жараёнда шахсни ривожланиши, шаклланиши, билим олиши ва тарбияланишига шароит яратди ва шу билан бир қаторда бошқарувчилик, йўналтирувчилик функсиясини бажаради. Бундай таьлим жараёнида ўқувчи асосий фигурага айланади.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling