1O’zb resning ma/muriy Xududiy bolinish birliklari ?
Download 18.23 Kb.
|
1O
1O’zb.resning ma/muriy Xududiy bolinish birliklari ? J; Давлат кадастрлари ягона тизими Ўзбекистон Республикаси ва унинг алоҳида ҳудудларининг табиий-иқтисодий салоҳиятини ягона умумдавлат жиҳатидан комплекс ҳисобга олишни ва баҳолашни таъминлаш мақсадида яратилади ва юритилади. Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ("Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси) томонидан амалга оширилади. Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш билан боғлиқ муносабатлар мазкур Низом, шунингдек бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солиб борилади. Давлат кадастрларини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган тегишли низомлар билан белгиланади. Ҳудудларнинг давлат кадастри «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, ушбу Низомга мувофиқ ташкил этилади ва юритилади. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари: Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) уларга нисбатан ҳудудларнинг давлат кадастри юритиладиган ҳудудлар ҳисобланади. Айрим ҳолларда уларга нисбатан ҳудудларнинг давлат кадастри юритиладиган ҳудудлар иқтисодий минтақа ёки эркин иқтисодий зона ва бошқалар бўлиши мумкин. Давлат кадастрлари ягона тизимига кирувчи барча давлат кадастрларининг объектлари, муайян ҳудудда жойлашган саноат, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, ижтимоий соҳа, маъмурий ва бошқа аҳамиятга эга бўлган объектлар, шунингдек ушбу объектлар тўғрисидаги геофазовий, статистик ва бошқа зарур маълумотлар ҳамда улар жойлашган ҳудудлар, ҳудудларнинг давлат кадастри объектлари ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (давлат «Давергеодезкадастр» қўмитаси) ҳудудлар давлат кадастрини ташкил этиш ва юритиш бўйича махсус ваколатли орган ҳисобланади. Ҳудудларнинг давлат кадастрини тузиш ва юритиш ишлари Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади 2.Metamalumotlar nima? Ҳудудларнинг давлат кадастри тизими қуйидагиларни ўз ичига олади: 1) ташкилий тузилма; 2) техник ва дастурий воситалар; 3) ахборот ресурслари; 4) метамаълумотлар базалари; 5) геофазовий маълумотлар сервислари; 6) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник регламентлар ва стандартлар. Метамаълумотларнинг тартибга солинган тўпламларини ўз ичига олувчи метамаълумотлар базалари тегишли ҳудудий ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан тузилади ҳамда геофазовий маълумотлар ва ахборот тизимлари сервисларини қидириш, сифатини баҳолаш, улардан фойдаланиш шартларини таъминлаш учун геопорталлар тармоғида жойлаштирилади. метамаълумотлар — маълумотларнинг бир қисми охирги марта янгиланганда фойдаланувчиларга хабар қилинадиган маълумотлар базасининг ахборот билан тўлганлигини таърифловчи ахборот; метамаълумотлар таркибига: материаллар ва маълумотларнинг сифати ва келиб чиқиши; фазовий-вақт тавсифлари; маълумотларни олиш усуллари ва уларни янгилашнинг даврийлиги; сертификация, интеллектуал мулк ва тарқатишга бўлган чекловлар тўғрисидаги ахборот киритилади 3.Xududlar davlat kadastrinituzish qandayasosiy masalalarnixal etilishini oa ichiga oladi? Ҳудудларнинг давлат кадастрини тузиш қуйидаги асосий масалаларнинг ҳал этилишини ўз ичига олади: - ҳудудларнинг давлат кадастрини тузиш концепциясини ва мақсадли давлат дастурини ишлаб чиқиш; - норматив-ҳуқуқий ва методик базани ишлаб чиқиш; - ҳудудлар давлат кадастри тизимининг барча базавий субъектлари фаолият юритишини ва ўзаро ҳамкорликда ишлашини ташкил қилиш; - дастурий-техник комплексларни ишлаб чиқиш (танлаш); - ҳудудларнинг давлат кадастрини юритишнинг барча даражаларида уларнинг ахборот ресурсларини шакллантириш ва маълумотлар базаларини ташкил этиш (тўлдириш) бўйича ишларни ташкил қилиш; - базавий субъектлар билан ҳудудлар давлат кадастри фойдаланувчиларига ахборот тақдим этиш тизими ўртасида ахборотлар алмашувининг ахборот-коммуникация тизимини шакллантириш; - ҳудудлар давлат кадастри ахборот тизимидан фойдаланувчиларни ва тизимга хизмат кўрсатувчи мутахассисларни ўқитиш йўли билан ҳудудлар давлат кадастри ахборот тизимининг фаолият юритишини кадрлар билан таъминлаш. 4.Axborot tizim servislari nima? J; ахборот тизимлари сервислари — дастурий-техник воситалар, улар ёрдамида ҳудудлар давлат кадастри маълумотлари фойдаланиш учун тақдим этилади ва уларни қайта ишлаш операциялари амалга оширилади. 5.O’zb.Resp.mamuriy xududiy bolinish birliklari ? J; Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари: Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) уларга нисбатан ҳудудларнинг давлат кадастри юритиладиган ҳудудлар ҳисобланади. Айрим ҳолларда уларга нисбатан ҳудудларнинг давлат кадастри юритиладиган ҳудудлар иқтисодий минтақа ёки эркин иқтисодий зона ва бошқалар бўлиши мумкин. Давлат кадастрлари ягона тизимига кирувчи барча давлат кадастрларининг объектлари, муайян ҳудудда жойлашган саноат, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, ижтимоий соҳа, маъмурий ва бошқа аҳамиятга эга бўлган объектлар, шунингдек ушбу объектлар тўғрисидаги геофазовий, статистик ва бошқа зарур маълумотлар ҳамда улар жойлашган ҳудудлар, ҳудудларнинг давлат кадастри объектлари ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (давлат «Давергеодезкадастр» қўмитаси) ҳудудлар давлат кадастрини ташкил этиш ва юритиш бўйича махсус ваколатли орган ҳисобланади. Ҳудудларнинг давлат кадастрини тузиш ва юритиш ишлари Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади. 6.O’zb.Resp. Oliy va O’rta maxsus talim vazirligi qanday malumot TAQDIM ETISHGA MASUL? J; Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги — мактабгача ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларининг жойлашиши ва уланиш маълумотлари тўғрисидаги маълумотлар учун; Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар — идоравий мансуб олий таълим муассасаларининг жойлашиши ва уланиш маълумотлари тўғрисидаги маълумотлар учун; Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази — ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг жойлашиши ва уланиш маълумотлари тўғрисидаги маълумотлар учун; 7. Download 18.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling