1.«O‘zbekiston tarixi» fanining predmeti, nazariy- metodologik tamoyillari va uni o‘rganishning ahamiyati. Barkamol avlod tarbiyasida Vatanimiz tarixining o‘rni


“Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш” мамлакатимизда учинчи Ренессанс пойдеворининг яратилиши


Download 0.6 Mb.
bet101/103
Sana30.03.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1308935
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   103
Bog'liq
1.«O‘zbekiston tarixi» fanining predmeti, nazariy- metodologik t

101. “Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш” мамлакатимизда учинчи Ренессанс пойдеворининг яратилиши
Узоқ ўтмишдаёқ ўзбек халқининг илғор мутафаккирлари олиб борган тадқиқотлар, уларнинг амалга оширган кашфиётлари жаҳон, умуминсоният фани ва маданиятининг олтин хазинасини ташкил этади. Билимлар хазинасини очган буюк аждодларимизнинг номлари бутун дунёда машҳур.
Х аср араб ёзувчисининг ёзишича, “Боғдодда бирор олим ёки шоир йўқки, унинг Хоразмдан ўқувчиси, шогирди бўлмаса”. Яна бир араб донишманди “Андалусиядан Боғдодга йўлга чиқишда шунинг гувоҳи бўлдимки, Боғдодда араб олимларининг сони ва илмий салоҳияти кўп бўлишига қарамай, марказий осиёликлар фаннинг турли йуналишлари ва фалсафий фикрлаш бобида араблар қуёшининг ботишига олиб келди”, дейди. Немис олими Генрих Зутернинг тадқиқиотлари туфайли Боғдод академиясида фаолият олиб борган олимлар рўйхати аниқланди. 515 дан ортиқ ушбу математик ҳамда астрономлар ўз асарларини араб тилида ёзганлиги сабабли фанда араб миллатига мансуб олимлар деб келинди. Зутернинг қайд етишича, нисбаларига “туғилган жойларига” кўра, аслида уларнинг кўпчилиги марказий осиёликлардир.
Боғдодда математика, астрономия, табиий фанлар , шунингдек, фалсафа тушунчасига тегишли фанлар ҳақида гап кетганда, айтиш мумкинки, фанларнинг бу йўналишлари бўйича ҳам Хуросон ва Моварауннаҳрдан чиққан мутафаккирлар илмий салоҳиятининг юксаклиги билан ажралиб турар эди. Бу борада уларнинг илмий техника асбобларини яратиш қобилиятининг юқори бўлганлигини ҳам қайд етиш лозим. Илм-фанда “Ренессанс” деган тушунча, атама борлиги барчамизга маълум. Бу атама “Уйғониш даври” деб ҳам юритилади. Бу атама “янгиланиш” деган маънони англатиб, дастлаб Италиядаги маданий-маьнавий юксалишга нисбатан қўлланилган, уни ўрта аср турғунлигидан янги даврга ўтиш босқичи деб баҳолаганлар. Мутахассисларнинг фикрича, бу босқич Европада уч асосий босқични: илк босқични ХIV асрда, етуклик босқичини ХV аср, охирлаб қолган сўнгги босқичини ХVI асрда босиб ўтди.
Бу жараёнда, ижодий қудрат ва тафаккур кучини намойиш этадиган улуғвор бадиий асарлар, салобатли бинолар яратилди, илм-фан ривожланди. Италияда шоир Петрарка ва Данте, рассом Жотто, адиб ва мутафаккирлар Бокаччо, Тассо Ренессанс ғояларининг жарчиси бўлиб майдонга чиқдилар. Кейинчалик Микеланжело, Рафаел, Шекспир, Сервантес Европанинг турли мамлакатларида давом эттирдилар. Аммо Ренессанс фақат Европа ҳодисаси емас. Дунё маданиятини яхлит олиб ўрганган олимларнинг ишлари шуни кўрсатадики, Осиё марказида жойлашган Моварауннаҳр, Хуросон ва Эронда Италияга қараганда бир неча аср олдин IХ-ХII асрлар улкан маданий кўтарилиш юз берган, илм-фан фалсафа, адабиёт кучли ривожланиб, илғор инсонпарварлик ғоялари жамият фикрини банд этган, ақлий ва ижодий фаоллик гуркираган. Бу давр дунё илмида А.Метс таъбири билан айтганда, “Мусулмон Ренессанси ”, Н.И.Конрад таъбири билан айтилганда, “Шарқ Уйғониши ” каби номлар билан аталиб келинаётган, Шарқ Ренессансида ҳам Европа Уйғониш даврининг асосоий белгилари мавжуд: жўшқин ижодий фаолият, улкан бунёдкорлик ишларининг амалга оширилгани, ақлни ҳайратга солувчи бемисл асарларнинг яратилгани шундан далолат беради. Шарқ Уйғониш даври ҳам улуғ алломалар, қомусий билим соҳиблари, машҳур мутафаккирларни етиштирди.
Аниқ фанлар соҳасида Муҳаммад Хоразмий, Абу Бакр-Розий, Абу Райҳон Беруний, Аҳмад ал-Фарғоний, Умар Хайём, Мирзо Улуғбек оламшумул кашфиётлар қилдилар. Абу Наср Форобий, Абу Али Ибн Сино, Ибн Рушдларнинг асарлари тафаккур хазинасини бойитди, олам, одам ва жамият яхлитликда тадқиқ этилиб, янги қонуниятлар очилди, ақлий билим уфқлари кенгайди, фозил жамият ва комил инсон назарияси чуқур ишлаб чиқилди. Шеъриятда Навоий, Жомий, Ҳофиз Шерозий, Низомий Ганжавий Жалолиддин Румий каби даҳо ижодкорлар етишиб, ўлмас асарлар яратдилар, ишқ-муҳаббат, қаҳрамонлик, озодлик ва езгуликни куйладилар. Бу даврда нафақат илм-фан, балки ўз номи билан барча соҳаларда янгиланишлар, эврилишлар юз берди. Миниатюра, рассомчиликда Камолиддин Беҳзод расмлари янги ижодий йўналишга асос солди.
Бундан ташқари мусиқа ва санъат ҳам ривожланиб, гуллади. Шарқда ҳам худди Европадагидек Ренессанс икки босқичда амалга ошди. Мутахассисларнинг фикрига қараганда, Биринчи давр бу IХ-ХII асрларга тўғри келса, иккинчи давр еса ХIV-ХV асрларга тўғри келади. Бу даврда юқорида таъкидлаганимдек, аждодларимиз яратган илмий асарлар, ижодий ишлар, нафақат, Марказий Осиёда, балки жаҳонда юксак қадрланган. Келинг, шу фикрларимни исботи сифатида бир-иккита мисол келтираман. Имом-Бухорий бобомиз 11 ёшида устози ад-Дохилийнинг илмидаги хатоликни тузатган, Соҳибқирон бобомиз Амир Темур еса Марказлашган давлат барпо етган, унинг набираси шоҳ ва олим Мирзо Улуғбек еса 1018 юлдузнинг самодаги ўрнини аниқлаган, буюк мутафаккир, шоирларнинг султони Алишер Навоий бобомиз еса олти ёшида шеърлар ёза бошлаган, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур еса ўн икки ёшида тахтга ўтирган. Бундай мисолларни истаганингизча келтиришим мумкин. Буларни бекорга келтирганим йўқ. Кейинги пайтларда биз “Учинчи Ренессанс ” деган жумлани кўп келтиряпмиз. Ва бу жумла мамлакатимиз тарих зарварақларида кун тартибига чиққан. Хўш, биз юқорида биринчи ва иккинчи Ренессанс қачон ва қай тартибда бўлганлиги ҳақида озгина тўхталиб ўтдик. Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев 2019-йил сентабрь ойида Тошкентда Президент мактабининг очилиши муносабати билан ўқувчиларнинг ота-оналари, илм-фан арбоблари билан ўтказилган учрашув вақтида Ўзбекистонда учинчи Ренессанс даври бошланганини таькидлаган еди.
Президентимиз 1-октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида Учинчи Ренессанс тушунчасига яна тўхталиб, бунга аниқлик киритди. “Биз кенг кўламли демократик ўзгаришлар, жумладан, таълим ислоҳотлари орқали Ўзбекистонда янги уйғониш даври, яьни Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишни ўзимизга асосий мақсад қилиб белгиладик. Бу ҳақда гапирар эканмиз, аввало, учинчи Ренессанснинг мазмун-моҳиятини ҳар биримиз, бутун жамиятимиз чуқур англаб олиши керак. Тарихга назар солсак, Буюк Ипак йўлининг чорраҳасида жойлашган она заминимиз азалдан юксак цивилизация ва маданият ўчоқларидан бири бўлганини кўрамиз. Халқимизнинг бой илмий маданий мероси, тошга муҳрланган қадимий ёзувлар, бебаҳо меьморий обидалар, нодир қўлёзмалар, турли осори атиқалар давлатчилик тарихимизнинг уч минг йиллик теран илдизларидан далолат беради”, дейди муҳтарам Президентимиз. Давлатимиз раҳбари байрам нутқида Аристотелнинг “Ватан тақдирини ёшлар тарбияси ҳал қилади”, деган фикрларини келтириб ўтади. Аждодларимиз ҳар икки Ренессанс даврида жаҳоннинг энг илғор, тараққий этган халқлари қаторида бўлгани барчамизга сир эмас. Мана шу буюкликка улар осонликча эришишмаган. Аввало, улар жаҳолатга берилмаган, ўз вақтини доим самарали ўтказишган. Ўз идроки, куч-қуввати ва азму қудратини фақат илм олишга сарфлаган. Маърифат соҳасида уларнинг “илиги тўқ бўлган”. Шу машаққатлар ва заҳматлар орқали дунё инсониятининг им-фанига, таъбир жоиз бўлса, турмуш шароитининг яхшиланишига, оғирини енгил қилишга улкан-улкан ҳисса қўшган. Буни бутун инсоният тан олади ва эътироф етади, деб бемалол айта оламан. Ўзбекистонда Президентимиз томонларидан Учинчи Ренессансга пойдевор қўйила бошланди.
103. Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш (“2017-2021 йй. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегияси” асосида)


Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling