1С дастурида ишни тезкор бошлаш (1с, организация, Коды, банковские счета, учетная политка)


Download 356.75 Kb.
bet1/40
Sana04.11.2023
Hajmi356.75 Kb.
#1748372
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
1С дастурида ишни тезкор бошлаш (1с, организация, Коды, банковск-fayllar.org


1С дастурида ишни тезкор бошлаш (1с, организация, Коды, банковские счета, учетная политка)

1. 1С дастурида ишни тезкор бошлаш (1с, организация, Коды, банковские счета, учетная политка) Янги маълумотлар базасини биринчи маротаба ишга туширишда конфигурациядан фойдаланиш бўйича келишув билан танишиш ва унинг шартларини қабул қилиш зарур. Ташкилот тўғрисида бошланғич маълумотларни киритгач Бошланғич ёрдамчидан фойдаланиш тавсия этилади. Асосий меню ёрдамида ҳужжатларга ва маълумотлар базасининг бошқа объектларига кириш амалга оширилади, буни бажаришнинг муқобил усули Рабочий стол ҳисобланади. Иш столи навигация панели (чап томонда) ва иш майдонидан иборат. Иш майдонининг юқори қисмида ушбу бўлим бўйича ҳужжатлар рўйҳати жойлашган. Қуйи қисмида маълумотлар, янги ҳужжатни киритиш ҳамда ушбу ҳисоб бўлими бўйича ҳисоботлар тайёрлаш учун ҳаволалар жойлашган. Масалан, Банк бўлимидаги Палтежное поручение ҳаволасига босилганда янги ҳужжат киритиш учун шакл очилади, Выписка банка ҳаволасига босилганда эса шундай номдаги ишланма шакли очилади. ОСВ по счету 51 00, Карточка счета 51 00, Анализ счета 51 00 ҳаволаларидан фойдаланган ҳолда Банк бўлимида энг кўп ишлатиладиган ҳисоботларни тезда шакллантириш мумкин. Бир-бири билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар, ишланмалар, маълумотномалар ва ҳисоботларнинг бундай тасвирланиши ҳисобнинг алоҳида ҳудудини олиб борувчи бухгалтер учун иш столи сифатида ҳизмат қилиши мумкин. Дастур бухгалтерия ҳисобини юритиш учун тўлдирилган ҳисобварақлар режаси ва бошқа созламалар билан қўйилади. Ҳисоб юритиш созламалари фойдаланувчи томонидан ўзгартирилиши мумкин. Амалдаги қонунчилик бирқанча йўналиш бўйича бухгалтерия ҳисобини юритишнинг бирнечта усулларидан биттасини танлаш имконини беради. Ўша танланган усуллар тўплами ташкилотнинг ҳисоб сиёсати саналади. Ташкилотнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича ҳисоб сиёсати тўғрисидаги маълумотлар Учетная политика менюсидаги Предприятие - Учетная политика - Учетная политика организаций маълумотлар регистрида сақланади. Ушбу регистрнинг ҳар бир ёзуви маълум бир ҳисобот даври (йил) учун ташкилотнинг ҳисоб сиёсатини тавсифлайди. Учетная политика организаций маълумотлар регистрининг янги элемент шакли бухаглтерия ҳисоби бўйича ҳисоб сиёсати параматерлари кўрсатилган бўлимлардан иборат. Солиққа солиш тизими ва фаолият туридан келиб чиққан ҳолда шаклда ҳар хил бўлимлар акс эттирилади. Ҳисоб сиёсати тўғрисидаги янги ёзувни киритишда ушбу ҳисоб сиёсати қўлланиладиган ҳисобот даврининг боши кўрсатилиши лозим.


2. 1С дастурида қолдикларни киритиш тартиби. (Регламентые операции,Ввод начального сальдо пос четам) Регламент ҳисоботи бу шакли, тӯлдириш кетма кетлиги, муддати ва тақдим этиш муддатти хар хил давлат идолари томонидан белгиланган хисоботлар. Регламент ҳисобтларга қуйидагилар киради: ▪ Бухгалтерия ҳисоботлар шакллари; ▪ Солиқ ва бошқа тӯловлар учу насос бӯлган солиқ хужжатлари ва бошқа хужжатлар; ▪ Бюджетдан ташқари ижтимоий жамғармалар хисоботи; ▪ Хар хил маълумотномалар. 4.9.1 .Регламент ҳисоботи рӯйхати Регламент хужжатлари билан ишлаш учун қуйидагилар мӯлжалланган: ▪ Отчеты- Регламентированная и финансовая отчетность; ▪ Регламентированная отчетность маълумотномаси (ОтчетыРегламентированная и финансовая отчетность) Регламентированная и финансовая отчетность йиллик ҳисоботлар шакллантириш учун, Регламентированная отчетность маълумотномаси ҳисобот рӯйхатини созлаш учун мӯлжалланган. Оборотно-сальдовая ведомость ҳар бир сатрида маълум бир счетга ёки субсчетга таалуқли маълумотлар акс эттирилган жадвал кўринишида шакллантирилади. Счетлар рақамларининг ўсиш тартибида жойлаштирилади. Жадвалда ҳар бир счет учун давр боши ва охирига қолдиқ суммалари (дебет ва кредит бўйича) ва кўрсатилган давр учун дебет ва кредит муомалалари тасвирланади. Ҳисоботнинг буйруқлар панели уни созлаш учун ҳар хил имкониятларни беради. Ҳусусан, валюта ҳисобини юритиш аломати белгиланган счетлар бўйича субчет, субконто, валюта суммаларини, маълумотларни давр бўйича гуруҳлаш, балансдан ташқари счетлар ва уларнинг номларини чиқаришни ўрнатиш ёки бекор қилиш мумкин. Ҳисобот танланган счет учун бошланғич ва якуний қолдиқларни ҳамда давр учун муомалани кўрсатади. Аналитик ҳисоб юритиладиган счетлар учун қолдиқлар ва муомалаларни аналитик ҳисоб объектлари (субконто) ва ташкилотлар бўйича алоҳида ҳосил қилиш мумкин. Агарда танланган счет субсчетга эга бўлса ҳисоботни субчетлар бўйича батафсил шакллантириш мумкин. Маълумотлар танланган вақт оралиқлари бўйича бўлинган ҳолда ҳосил қилинади, вақт оралиқлари сифатида ҳохлаган муддатни кўрсатиш мумкин. Ҳосил қилинадиган маълумотлар такркиби бўйича Оборотно-сальдовая ведомость по счету ҳисоботи Оборотно-сальдовая ведомость ҳисоботининг фрагментини эслатади.



Download 356.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling