1s «Криминология» сўзи икки ўзакдан иборат: сrimen (лотинча) жиноят, жиноий хулқ-атвор
Download 57.85 Kb. Pdf ko'rish
|
1-v 1s..«Криминология» сўзи икки ўзакдан иборат: сrimen (лотинча) – жиноят, жиноий хулқ-атвор, logos (юнонча) – фан, таълимот, билим. Бинобарин, «криминология» - бу жиноят ёки жиноий хулқ- атвор ҳақидаги фан.Криминология предмети – ҳар қандай ва оддий хулқ-атвор эмас, балки алоҳида хулқ-атвор. Бу хулқ-атвор жиноий хусусиятга эга, шу боис у жиноий хулқ-атвор деб аталади, яъни хулқ-атвор аввало жиноят қонунини, унинг нормаларини бузиш билан боғланади. Криминология инсон хулқ-атворини ўрганувчи бошқа табиий ва ижтимоий фанлардан асосан шу жиҳати билан фарқ қилади. Айни шу сабабли жиноий хулқ-атвор жиноят билан бевосита боғлиқ, чунки муайян жиноий қилмиш содир этилганлиги туфайлигина хулқ-атвор жиноий деб эътироф этилади.Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, жиноятчилик муайян жиноятдан нафақат ҳажми ва шаклига кўра, балки айрим миқдор ва сифат белгилари (аввало, ҳолати, динамикаси ва таркиби)га кўра ҳам фарқ қилади. Жиноятчиликнинг бу жиҳатларини ўрганиш унинг юзага келиш сабаблари ва омилларини ўрганиш учун муҳимдир. Бинобарин, криминология предметининг иккинчи мустақил элементи сифатида жиноятларни юзага келтирувчи ёки улар содир этилишини белгиловчи жиноятчилик сабаблари амал қилади.криминологияни жиноятчилик, унинг сабаблари ва ундан жабрланганлар, жиноятчи шахси ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисидаги фан деб таърифлаш мумкин. 2 s..МДҲ доирасида мавжуд адабиётларда криминологияни икки муҳим бўлим (умумий ва махсус қисмлар)га ажратиш қабул қилинган. Бунда Умумий қисм қуйидаги муаммоларни қамраб олади: криминология тушунчаси, унинг предмети ва тизими; мамлакат криминологиясининг ҳолати ҳамда унинг вазифалари; криминология методлари; жиноятчилик, жиноятчилик сабаблари, жиноятчи шахси; муайян жиноятнинг шаклланиши ҳамда уни содир этиш механизми; жабрланувчи шахси; жиноятчиликнинг олдини олиш; жиноятчиликка қарши курашни прогноз қилиш ва режалаштириш. Криминологиянинг Махсус қисми қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади: - рецидив жиноятчиликнинг криминологик тавсифи ҳамда унинг олдини олиш; - вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятчилик; - касбий ва уюшган жиноятчилик; - эҳтиётсизлик орқасида жиноят содир этишнинг криминологик тавсифи ҳамда унинг олдини олиш; - аёллар жиноятчилиги; - зўрлик ишлатиб содир этиладиган жиноятлар; - тамагирлик жиноятлари; - ичкиликбозлик ва алкоголизм билан боғлиқ жиноятлар; - гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар; - аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ жиноятчилик; - мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятчилик; Айни вақтда, криминология тизимида унинг учинчи муҳим қисми – айрим турдаги жиноятлар (ўғирлик, одам ўлдириш, Ватанга хиёнат, дезертирлик ва ҳ.к.) тавсифи ҳамда уларнинг олдини олиш ҳам ажратилиши лозим. Умумий, хусусий ва айрим фалсафий категория қонуниятларининг намоён бўлиш мантиқи шундай. Download 57.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling