2- мавзу. Борлиқ ва ривожланиш фалсафаси Режа
Фазо ва вақтнинг хусусиятлари
Download 82.82 Kb. Pdf ko'rish
|
2- мавзу. Борлиқ ва ривожланиш фалсафаси
Фазо ва вақтнинг хусусиятлари. Фазо ва вақт метрик ва топологик хусусиятларга эга.
Фазо ва вақтнинг метрик хусусиятлари борлиқнинг миқдорий муносабатларини акс эттириб, ўлчанадиган, кўзга ташланадиган ва нисбий табиатли хусусиятларидир. Уларга кўлам, бир жинслилик, изотроплик (анизотроплик) каби хусусиятлар киради. Фазо ва вақтнинг топологик хусусиятлари эса, борлиқнинг туб сифатий жиҳатларини ифодалайди. Бундай хусусиятларга узуксизлик, боғланганлик, ўлчамлилик, компактлик, тартибланганлик сингари хусусиятлар киради. Вақтнинг топологик хусусиятларига орқага қайтмаслик, бир ўлчамлилик каби хусусиятлар қўшилади. Фазо (вақт) нинг метрик ўзгаришлари борлиқ структурасини жиддий ўзгартира олмайди, топологик ўзгаришлар эса борлиқнинг сифатий ўзгаришига сабабчи бўлади. Масалан, бир боғланган системанинг кўп боғланган системага ўтиши фазо топологиясини тубдан ўзгартиради, яъни фазонинг икки нуқтасини туташтирувчи турлича йўллар пайдо бўлади. Бундай фазода катта идишнинг ичига кичик идишни сиғдириш мумкин бўлади. Ўлчам даражаси кўп бўлган система ўлчов даражаси кам бўлган системага нисбатан кўринмас ва мураккаб бўлади. Шунингдек, фазо ва вақтнинг метрик хусусиятларини кучли ўзгариши топологик хусусиятларининг ўзгаришига олиб келиши мумкин. Масалан, фазонинг эгрилик даражаси кучли ўзгарса, бир боғланган фазо кўп боғланган фазога айланиши мумкин. Субстанционал концепцияда фазо ва вақтнинг абсолют жиҳатлари, реляцион концепцияда эса уларнинг нисбий жиҳатлари абсолютлаштирилади. Субстанционал концепция тарафдорлари (Демокрит, Афлотун, Эроншаҳри, Закариё ар Розий, Беруний, Патриций, Кампанелла, Гассенди, Ньютон, Эйлер, Мопертюи ва бошқалар) фикрича, фазо - материя ва моддий алоқадорликлардан ташқарида, уларга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган мустақил субстанциядир; фазо - моддий объектлар учун жойлашиш макони, у абсолютдир. Вақт эса борлиққа, фазо ва ҳаракатга жиддий таъсир кўрсатади; вақт муносабатлари абсолютдир, яъни вақт ҳамма ҳисоб системаларида бир хилда ўтади. Фазо ва вақтни улар мустақил субстанция деб ҳисоблаганликлари туфайли бундай ёндашув субстанционал концепция деб фанга кирган. Реляцион концепция вакиллари(Арасту, Августин, ал-Киндий, Ибн Сино, Носири Хисров, Фахриддин Розий, Насриддин Тусий, Декарт, Лейбниц, Толанд, Бошкович, Юм, Фихте, Кант, Хегел)нинг фикрича, фазо - моддий дунёнинг таркибий тузилиши тартибининг намоён бўлиши, жисмларнинг ўзаро жойлашиш ўринлари ва моддий нарсаларнинг мавжудлиги тартибини ифодалайди. Фазо - жузъий ҳолда ҳам, умумий ҳолда ҳам моддий дунёнинг ҳолатига боғлиқдир; материя фазонинг мавжудлиги учун асосий воситадир; фазо - нисбийдир. Вақт эса материянинг атрибути (ажралмас хусусияти), у материядан ташқарида мавжуд бўлиши мумкин эмас, вақт муносабатлари нисбийдир, вақтнинг давомийлиги моддий объектларнинг ўзаро алоқадорлигига, ҳисоб системасига боғлиқдир. Download 82.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling