2- мавзу. Борлиқ ва ривожланиш фалсафаси Режа
Download 82.82 Kb. Pdf ko'rish
|
2- мавзу. Борлиқ ва ривожланиш фалсафаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўзлар
- 1. Борлиқ тушунчаси ва унинг шакллари.
21 2- мавзу. Борлиқ ва ривожланиш фалсафаси Режа: 1. Борлиқ тушунчаси ва унинг шакллари. 2. Фалсафада субстанция ва материя муаммоси. 3. Ҳаракат, ривожланиш, макон ва вақт тушунчалари, уларнинг ўзаро диалектикаси 4. Табиат фалсафаси. Таянч сўзлар: Онтология, борлиқ ва йўқлик, мавжудлик, реаллик, объектив реаллик, субъектив реаллик, моддий борлиқ, маънавий борлиқ, инсон борлиғи, актуал борлиқ, потенциал борлиқ, виртуал борлиқ, социал борлиқ, субстанция, материя, атрибут, ҳаракат, ривожланиш, макон, вақт, субстанционал концепция, реляцион концепция, табиий ва сунъий муҳит, микродунё, макродунё, мегадунё, органик табиат, ноорганик табиат, ҳаёт муаммоси, ноосфера, экологик муаммолар. 1. Борлиқ тушунчаси ва унинг шакллари. Файласуфлар қадим замонлардан буён «борлиқ» ва «йўқлик» ҳақида баҳс юритишган. Улар борлиқнинг вужудга келиши, моҳияти, хусусиятлари ва шакллари ҳақида кўплаб асарлар ёзишган. Хўш, борлиқ нима? Бу савол бир қарашда жуда оддий кўрингани билан унга шу чоққача барча кишиларни бирдай қаноатлантирадиган жавоб топилгани йўқ. Бу ҳолат борлиққа турлича нуқтаи назарлардан қарашларнинг мавжудлиги билан изоҳланади. Масалан, айрим файласуфлар борлиқни моддийлик, моддий жисмлар билан боғлаб тушунтиришади. Уларнинг нуқтаи назарларича, борлиқ - объектив реалликнигина қамраб олувчи тушунчадир. У ҳолда фикр, инсон тафаккури, ўй-хаёлларимиз борлиқ тушунчасидан четда қолар эканда, деган саволга улар, бундай тушунчалар объектив реалликнинг ҳосиласидир, деб жавоб беришади. Фалсафанинг борлиқ ҳақидаги таълимотни изоҳлайдиган қисми — онтология деб аталади. (Бу тушунчани фалсафада биринчи бор Х.Вольф қўллаган). Олам ва борлиқ масалаларини фалсафанинг ана шу соҳаси ўрганади. Йўқлик ҳеч нима демакдир. Ҳамма нарсани ҳеч нарсага айлантирувчи, ҳамма нарсанинг ибтидоси ҳам, интиҳоси ҳам йўқликдир. Йўқликни ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Фанда йўқлик нима, деган саволга жавоб йўқ. Download 82.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling