2. 1-§. Агрегатнинг бир ўтишида ғўза қаторлари орасида бўйлама пол ҳосил қиладиган қурилманинг конструктив схемаси ва технологик иш жараёни


Download 0.78 Mb.
bet1/7
Sana22.03.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1285957
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
II


II-БОБ. НАЗАРИЙ ТАДҚИҚОТЛАР
2.1-§. Агрегатнинг бир ўтишида ғўза қаторлари орасида бўйлама пол ҳосил қиладиган қурилманинг конструктив схемаси ва технологик иш жараёни
Ўтказилган илмий-тадқиқот ишларининг таҳлили, ғўза қаторлари орасида бўйлама пол ҳосил қилиш технологияси ва техника воситалари ҳамда ғўза қаторлари орасида бўйлама пол ҳосил қиладиган қурилмага қўйиладиган агротехника талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг № FAP 01646-2021 й. фойдали моделга олинган патенти билан ҳимояланган (1-илова) агрегатнинг бир ўтишида ғўза қаторлари орасида бўйлама пол ҳосил қиладиган қурилманинг конструктив схемаси ишлаб чиқилди (2.1-расм).
Ғўза қаторлари орасида бўйлама пол ҳосил қилиш технологик жараёнида пол ҳосил қилиниши лозим бўлган қаторнинг икки томонидаги эгатлардан тупроқ олиниб, ғўза ниҳолларига шикаст етказмасдан ўрта қаторга уюмланади. Ушбу технологик жараённи амалга ошириш учун қурилма ўнг ва чап ағдаргич сиртларга эга бўлган иш органлар билан жиҳозланган (2.1-расм). Ушбу қурилма орқали ғўза қаторлари орасида агрегатнинг бир ўтишида бўйлама пол ҳосил қилинади.
Ғўза қаторлари орасида агрегатнинг бир ўтишида бўйлама пол ҳосил қиладиган қурилма чопиқ тракторларнинг осиш механизмига ўрнатишга мослашган.
Пол ҳосил қиладиган қурилма осиш мосламаси 1 билан жиҳозланган рама 2 ва унга бир-бирига нисбатан қарама-қарши жойлашган ўнг 3 ва чап 4 ағдаргич сиртли иш органлари ва ғўза ниҳолларини ағдаргич сиртдан отилаётган тупроқ уюми билан кўмилишидан ҳимояловчи ғилоф 5 лар ҳамда полнинг икки ён бағирларини силлиқлагич-зичлагич 6 лардан иборат.
2.2 – расмда қурилманинг орқа томондан кўриниши тасвирланган.



2.1-расм. Пол ҳосил қиладиган қурилманинг конструктив схемаси
Қурилма трактор ёрдамида эгат бўйлаб ҳаракатланганда иккита ён эгатлардаги тупроқ ўнг 3 ва чап 4 ағдаргич сиртли иш органлари бўйлаб юқорига кўтарилиб, ғўза ниҳолларини ағдаргич сиртдан отилаётган тупроқдан ҳимояловчи ғилоф 5 лар устидан оширилиб, пол ҳосил қилиниши лозим бўлган ўрта эгатга ағдарилади. Ҳосил қилинаётган полнинг икки ён томонларидаги тупроқ оқиб ғўзани босиб қолишидан ҳимоялаш учун полнинг икки ён бағирлари силлиқлагич-зичлагич 6 лар ёрдамида силлиқланади ва зичланади. Натижада бўйлама пол агрегатнинг бир ўтишда ҳосил қилинади.

1-осиш мосламаси; 2-рама; 3, 4-ўнг ва чап ағдаргич сиртли иш органлари; 5-ҳимояловчи ғилофлар; 6-силлиқлагич-зичлагичлар; 7-трактор

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling