2 (16)-амалий машғулот. Технология фанидан дарс мавзусигаоид тақдимот тайёрлаш


Download 311.5 Kb.
bet21/26
Sana13.12.2022
Hajmi311.5 Kb.
#1001004
TuriКонспект
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
2 17 амалий машғулот Мавзуга оидл тақдимот тайёрлаш

Машғулот режаси:
1.Педагогик технологиянинг туб моҳияти ва унинг йўналишлари.
2.Технологик тизим тушинчаси.
3.Технология фани дарсларида таълим технологияларини қўллашнинг аҳамияти.
4.Б.Блумнинг ўқув мақсадлари таксономиясининг ҳар бир назарий ва амалий дарс учун ўрганиш мақсадларининг 3 соҳаси.
5. Б.Блум таксономияси бўйича ўқув мақсадларининг 6 тоифаси.

Жамиятнинг ҳар бир фуқароси ХХ1 аср бўсағасида турар экан, ўтган йилларни бахолашга ва келажак хаётининг турли қирраларини белгилаб олишга уринишлари табиийдир. Таълим сохаларидагилар ҳам бундан мустасно эмас. Илмий-техникавий тараққиёт нафақат ишлаб чиқаришнинг кўп сонли тармоқларига балки маданият соҳасига, ижтимоий гуманитар билимлар доирасига ҳам янги технологияларни жорий этишни тақозо этмоқда. Шу боисдан кейинги ун йилликларда педагогик олимлар диққатини жалб қилган долзарб масалалардан бири педагогик технология (ПТ) хисобланади.


Бу муаммога қизиқиш ортганлигини қуйидагича изохлаш мумкин :
- баъзи олимларнинг педагогикадаги «Замонавий йналиш» деб анъанавий ёндошишлари ва ўз имкониятлари доирасида муаммога илк бор қўл уришлари (Х.Аддукаримов, К.Зарипов, Т.Назаров, У.Нишоналиев);
- бошқа гурух тарафдорлари таълимнинг бугунги ахволига қайғурадилар ва уни инқироздан қутқарувчи технологиялаштириш деб қарайдилар (И.Я.Лернер, Ф.Фрадкин ва бошқалар);
- учинчи гурух олимлари технологиялаштиришни объектив жараён деб, янгича сифатий муаммоларни ечиш учун таълимни эволюцион босқичга кўтариш шартларидан бири эканлигини эътироф этадилар (М.В.Кларин, М.Кларрик, Т.А.Илина).
Биз ҳам кейинги фикрга қўшилган холда ПТ га тараққиёт йўлидан бораётган давлатларнинг таълим сохасидаги сиёсатининг бош вазифасида қараб келинганлигини таъкидлаймиз.
Бундай ёндошиш ЮНЕСКО томонидан ҳам маъқулланган. 1971 йилда унинг директори Маис Рене Франциянинг собик бош вазири (айни холда таълим вазири ҳам) Эдгаро Фрога мурожаат этиб таълим сохасида тўзилган халқаро комиссияга рахбарлик қилишни ва жахонда рўй бераётган ўзгаришлар асосида таълимнинг мақсади, ривожлантириш йўлларини аниқлаш вазифаларини юклади. Шундай қилиб, 1972 йилнинг кўзида Буюк Британия ва Франция китоб дўконларида «Мавжудлик учун ўқиш», «Тарбия дунёси бугун ва эртага» номли китоблар пайдо бўлди ва унда «Замонавий технология ва таълимни янгилашда харакатлантирувчи куч» эканлиги қайд этилди.
Мухими шундаки, президентимиз Ислом Каримов томонидан таълимнинг “Миллий модели” яратилди ва уни рўёбга чиқариш босқичлари хар жихатдан илмий асослаб берилди. Унинг иккинчи ва учинчи босқичларида «ўқув тарбиявий жараённи илғор педагогик технологиялар билан таъминлаш» жиддий вазифалардан бири эканлиги кўрсатилди.
Хўш, педагогик технология нима ўзи?
– Унинг илмий асосида қандай назариялар ётади ?
– Амалиётга тадбиқ этиш шароитлари нимадан иборат ?
Дастлаб «Технология» тушунчасига аниқлик киритайлик: Бу сўз фанга 1872 йилда кириб келди ва юнонча «технос» – хунар, санъат ва «Логис» – фан сўзларидан келиб чиққан холда «Хунар фани» маъносини англатади. Бироқ бу ифода замонавий технологик жараённи тўлиқ тасвирлаб бермайди, ёхуд технологик жараён бу меҳнат воситаларига таъсир этиш натижасида махсулот яратиш сохасидаги меҳнат хисобланади. Демак, бу тарифни тадқиқотимиз мавзусига кўчириш мумкин, унда ПТ сифатида уларга “Олдиндан белгилаб олинган шахс сифатларини шакллантириш жараёни деб тарифласак хато бўлмайди.
Асримизнинг 40-50 йилларида ўқув жараёнига техник воситаларни (радио, кино, назорат воситалари) жорий этилиши ПТ га тенглаштирилди. Фақат 60 йилларнинг ўртасида 70 йилларда бу тушунча чет эл педагогик нашрларда (АҚШ, Япония, Англия, Италия, Венгрия) ва бошқа халқаро конфренцияларда кенг мухокама этила бошланди ва унинг илмий-тадқиқот натижаларига кўра икки йўналиши кўрсатилди.
Биринчи йўналиши, ПТни «Ўқитишни техник воситалари» ни қўллаш сифатида белгиласа, иккинчиси йўналишда эса «Ўқув жараёни технологияси» сифатида қаралди.
Тизимли ёндошиш таъсири остида аста-секинлик билан ПТ мохиятига аниқлик киритила борди ва рус олимаси Н.Ф.Тализина унинг мохиятини “Белгиланган ўқув мақсадига эришишнинг усулларини аниқлашдан иборат»деб тушунтиради. Юқорида келтирилган тарифлардан кўриниб турибдики, ўтган йилларда ПТ- бу ўқув жараёнини белгиланган таълим мақсади ва мазмунидан келиб чиқиб лойихалаш деб ифодаланди. Бу бир жихатдан тўғри, лекин теранроқ фикр юритилса, унинг бир ёқламалилиги яққол кўзга ташланади ёки бундай ёндошишда ўқувчи шахси инкор этилаяпти. Бу камчиликни биринчи булиб В.П.Беспалко пайқади ва ўзининг йирик асарларида «ПТ – бу ўқитувчи махоратига боғлиқ бўлмаган холда педагогик мувоффақиятни кафолатлай оладиган ўқувчи шахсини шакллантириш жараёнининг лойихасидир», деб таърифлади.
Шу ўринда жоизки, 80-йиллардаёқ В.П.Беспалко томонидан «Педагогик технология»нинг илмий мактаби яратилди.
Қатор йиллар давомида ПТ назарияси ва амалиёти бир-бирига боғлиқ бўлмаган холда ўрганиб келинди ва у турли фаолият доирасида эди. Бугунги кунда мутахассисларнинг илмий салохиятини бирлаштиришга мамлакатимизда ҳам имкониятлар мавжуд. Назария ва амалиёт бирлигини таъминланиши замонавий ПТнинг асл мохиятини аниқлашга йўл очади.
Бизнинг фикримизча, янги ПТни педагогика фанининг алохида тармоғи сифатида ёки таълим амалиёти мақбуллаштиришга йўналтирилган тизим деб қараш мумкин эмас.
ПТ бу сохадаги назарий ва амалий изланишларни бирлаштириш доирасидаги фаолият йўналишларини аниқлайди. Бу ерда изланишнинг мохияти – педагогик тизимни ташкил этувчи элементларини ўрганиш асосида янгилашдан иборат. Сабаб, хар қандай ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш у ёки бу педагогик тизимни акс эттиради.
Демак, ПТ – амалиётга жорий этиш мумкин бўлган маълум педагогик тизимнинг лойихасидир.
Унда педагогик тизим таркиби нималардан иборат? Педагогик тизим ўзаро боғлиқ бўлган воситалар, усуллар ва жараёнлар йиғиндиси бўлиб, шахсдаги муайян сифатларни шакллантиришга педагогик таъсир этишни мақсадга мувофиқ холда амалга оширади. Бинобарин, хар бир жамиятда шахсни шакллантириш мақсади белгилаб олинади ва унга мос равишда педагогик тизим мавжуд бўлиши керак. Агар мақсад ўзгарса, тизим ҳам ўзгариши муқаррардир.
«Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» жамият, давлат ва оила ўз жавобгарлигини хис этадиган хар томонлама ривожланган шахсни тарбиялашини асосий мақсад қилиб қўйди. Демак, Миллий Дастур бизда таълим ва тарбия сохасидаги давлат буюртмаси сифатида қабул қилинаяпти. Фақат ижтимоий (давлат) буюртмасидагина таълим ва тарбиянинг умумий мақсад ва вазифаларини аниқ белгилаб беради ёки олий (умумий ўрта, ўрта махсус касб-хунар) таълим учун педагогик тизимнинг мавжудлиги шароитларини кафолатлайди.

Download 311.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling