2 (16)-амалий машғулот. Технология фанидан дарс мавзусигаоид тақдимот тайёрлаш


Мавзуларнинг ўқув мақсад ва мазмунларини белгилаш


Download 311.5 Kb.
bet25/26
Sana13.12.2022
Hajmi311.5 Kb.
#1001004
TuriКонспект
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
2 17 амалий машғулот Мавзуга оидл тақдимот тайёрлаш

Мавзуларнинг ўқув мақсад ва мазмунларини белгилаш.Ўқитиш технологиясининг бошланиш - бу ўқув фанининг ўқитиш мақсадларини белгилашдир. Унинг давоми мавзулар таянч сўз ва иборалари бўйича ўқув мақсадларини аниқлашдир.
Назарий ва амалий машғулотлар аниқ мақсадга йўналтирилган ўқув жараёнларидир. Бу жараёнлар аввалдан белгиланган муайян ўрганиш мақсадларига эришиш учун олиб борилади. Агар ўқув мақсадлари белгиланмаса, у ҳолда дарснинг мазмуний ва дидактик тўзилиши бўзилади.
Америкалик олим Б.Блумнинг ўқув мақсадлари таксономияси жаҳонда энг кўп тарқалган таксономиясидир. Амалиётда ҳар бир назарий ва амалий дарс учун ўрганиш мақсадлари ишлаб чиқилади. Ўрганиш мақсадлари 3 соҳада тўзилади.
1. Когнитив ўрганиш соҳаси. Бу соҳа қайта ишланган ахборотларни (далил ва тушунчаларни, тамойил ва усулларни) таҳлил ва синтез қилиш, баҳолаш орқали қўллашни тавсия қилади. Когнитив ўрганиш сохаси билимларни ёдда сақлаш, кўникма ва қобилиятларни ривожлантириш, кўзланган ўрганиш мақсадларни ўзида мужассам этади.
2. Психомоторик ўрганиш сохаси. Бу соҳа амалий иш жараёнлар орқали қобилиятлар ва кўникмалар ҳосил қилишга мўлжалланган. Бунда психологик бошқариладиган мускул ҳаракатлари амалга ошади, демак талаба хохиши билан бошқариладиган ҳаракатларни ифодалайди.
3. Аффектив ўрганиш сохаси.Ушбу соҳа муносабат, қадрият, интизомга нисбатан қараш, меҳнат хавфсизлиги, меҳнатга тайёргарлик каби эмоционал ҳолатларни ўз ичига олади.
Назарий дарсда асосан когнитив, амалий дарсда эса кўпроқ психомоторик ўрганиш соҳаси қўлланилади. Фанни, унинг мавзуларини, таянч сўз ва ибораларни ўзлаштириш босқичлари қуйидагилардан иборатдир (1.-жадвал).
Б.Блум таксономияси бўйича ўқув мақсадлар тоифаларига мувофиқланувчи феъллар 1-жадвал

N-N

Ўқув мақсадлари

Феъллар

1

Билиш


Қайтариб айтиш
Қайд қилиш
Хабар бериш
Номламоқ, атамоқ
Ёзмоқ

Ифодалаш
Фарқлаш
Таниб олиш
Айтиб бериш
Такрорлаш

2

Тушуниш

Далиллар келтирмоқ
Алмаштирмоқ
Аниқламоқ, белгиламоқ
Тушунтирмоқ

Ўтказиш, айлантириш
Ўзгартириб бериш
Сурат билан кўрсатиш
Изоҳ бериш, очиб ташлаш

3

Қўллаш

Тадбиқ этиш
Ҳисоблаб чиқариш
Намойиш этиш
Фойдаланиш,ўргатиш

Аниқлаш
Бажариш
Ҳисоблаш
Амалга ошириш, ечиш

4

Анализ

Келтириб чиқариш
Ажратиб кўрсатиш
Дифференциялаш
Таснифлаш
Таклиф этиш

Олдиндан айтиш
Қисмларга ажратиш
Тақсимлаш
Текшириш
Гуруҳлаш

5

Синтез

Кашф этиш
Умумийлаштириш
Режалаштириш
Ишлаб чиқиш

Тизимга солиш
Қўшмоқ, уламоқ
Тўзиш
Лойиҳалаш

6

Баҳолаш

Диагностикалаш
Исботлаш
Асослаш
Ўлчаш, Маъқуллаш

Аҳамият, текшириш
Назорат қилиш
Таққослаш, солиштириш
Қиёслаш
Психомотор соҳасига оид таксономиялар 2-жадвал

Муаллиф

Таксономик тоифалар

Симпсон
1966 йил

1.Идрок

2.Ҳаракатга тайёрлик

3.Бошқариладиган фаолият

4.Авто-матлаштириш

5.Мажмуалашган фаолият

Дейв
1969 йил







1.Нусхаолиш
2.Манипуляция

3. Аниқлик
4. Координация

5.Автоматлаштириш,
тўла ўзлаш-
тириш

Белдвин
1971 йил

1. Идрок

2. Созланиш

3.Бошқариладиган фаолият

4. Механизм

5.Мажмуалашган фаолият

Брунер
1973 йил




1. Ният




2. Асаб тизимининг мослашуви

3. Фаолият
модели

(Блум таксономияси)3-жадвал

Ўқув мақсадларининг асосий
тоифалари.

Ўқув мақсадлари турларидан намуналар.

1. БИЛИШ
Бу тоифа ўтилган материални эслаб қолиш ва такроран сўзлаб (кўрсатиб) беришни англатади. Мазмуни турлича аниқ далиллардан бошлаб, то яхлит назарияларгача бўлиши мумкин.

ЎҚУВЧИ
Қўлланиладиган ибораларни билади, аниқ далилларни билади, иш-ҳаракат тартиби услубларини билади, асосий тушунчаларни билади, қоида ва тамойилларни билади.

2. ТУШУНИШ
Қуйидагилар ўтилган материал аҳамиятини тушуниш қобилиятининг кўрсаткичлари бўлиш мумкин: материални бир шаклдан иккинчи шаклга ўзгартириш, бир «тил» дан иккинчи «тил»га айлантириш (масалан оғзаки шаклдан математик шаклга). Шунингдек, ўқувчи томонидан материални тушунтириб берилиши ва қисқача талқин қилиниши (интерпритация) ёки ҳодиса ва воқеаларнинг бундан кейинги боришини тасавур этиши (оқибати ва натижасини олдиндан айтиб бериши) ҳам тушуниш кўрсаткичлари бўлади.

ЎҚУВЧИ
Далиллар, қоида ва тамойилларни тушунади, оғзаки мате-риални талқин қила олади, схема, диаграмма, графикларни талқин қила олади, оғзаки материални математик шаклда ифодалай олади, мавжуд маълумотлар асосида кутилаётган оқибат-натижани тахминан тасаввур эта олади.



3. ҚЎЛЛАШ
Бу тоифа ўзлаштирилган материалдан аниқ шароитларда ва янги вазиятларда фойдалана билишни англатади. Бунга қоидалар, услублар, тушунчалар, қонунлар, тамойиллар ва назарияларни амалда қўллай олиш киради. Бу тоифа материални тушунишга нисбатан анча юқори даражада эгаллашни талаб қилади.

ЎҚУВЧИ
Тушунча ва тамойилларни янги вазиятларда қўллайди, қонун, назарияларни аниқ амалий вазиятларда қўллайди, услуб ёки иш-ҳаракат тартибини қўллай олишини намойиш қилади.

4. ТАҲЛИЛ
Бу тоифа материални алоҳида қисмларга ажрата олишни билишни англатади. Бунда унинг таркибий тўзилиши аниқ кўриниб туриши керак. Бунга яхлитликни қисмларга ажратиш, улар ўртасидаги ўзаро алоқадорликни аниқлаш, яхлитликнинг ташкил этилиш тамойилларини англаш киради. Бу тоифа ўқув натижаларини тушуниш ва қўллашга нисбатан анчагина юқори даражада эканлиги билан характерланади.

ЎҚУВЧИ
Яширин (ноаниқ) тахминларни ифодалайди, фикрлаш мантиғидаги хато ва камчиликларни кўраолади, далиллар ва сабаблар ўртасидаги тафовутларни аниқлайди, боғланишларни таҳлил қила олади.

5. СИНТЕЗ
Бу тоифа ўзида янгиликни акс эттирган, яхлитликни вужудга келтириш учун алоҳида қисмлар комбинациясини тўзишни англатади. Бундай янги маҳсулот-доклад, нутқ, фаолият режаси ёки умумлаштирилган алоқалар мажмуи (мавжуд маълумотларни тартибга тушириш схемаси) бўлиши мумкин. Унга мос ўқув натижалари янги схема ва таркибий тўзилишлар яратишни ўз ичига олган ҳамда ижодий характерга эга бўлган фаолиятни назарда тутади.

ЎҚУВЧИ
Материалнинг мантиқий тўзилишини ёзма матн шаклида, хулосаларни берилган катталикларга мослигини баҳолайди, ички мезонлардан келиб чиққан ҳолда, иншо ёзади, тажриба ўтказиш режасини тўзади, у ёки бу муаммони ҳал этиш режасини тўзишда бошқа (фан)ларга оид билимлардан фойдаланади.

6. БАҲОЛАШ
Бу тоифа у ёки бу материал (қонун,бадиий асар, изланиш натижалари)нинг аҳамиятига аниқ мақсад нуқтаи назаридан баҳо беришни англатади. Ўқувчи мулоҳазаларининг мезони ички (таркибий, мантиқий) ёки ташқи (белгиланган мақсадга мувофиқ) бўлиши мумкин. Бу мезонлар ўқувчи ёки ўқитувчи томонидан белгиланиши мумкин. Бу тоифа олдинги (5 та) ўқув мақсадларининг барчасини эгалланишини ва уларга белгиланган мезонлар асосида баҳо бера олишни назарда тутади.

ЎҚУВЧИ
Материалнинг мантиқий тўзилишини ёзма матн шаклида баҳолайди, хулосаларни берилган катталикларга мослигини баҳо-лайди, ички мезонлардан келиб чиққан ҳолда, у ёки бу фаолият аҳамиятига баҳо беради, ташқи мезонлардан келиб чиққан ҳолда у ёки бу фаолият аҳамиятига баҳо беради (муносабатини билдиради).





1. Билиш - бу далиллар ва тамойилларни эслаб қолиш ва қайта хотирлашни билдиради. Бунда талаба ўзлаштирган билимларини эслаши, айтиб бериши мумкин.
2. Тушуниш - ўрганилган материалнинг моҳиятини тушуниш қобилиятининг кўрсаткичи бўлиб, хулосалар чиқарилади, мавжуд вазият таҳлил қилинади. Тушуниш кўрсаткичи сифатида изоҳлаб бериш, материални қисқача ифода этиш ёки кейинги ҳодисалар тўғрисида таклифлар бериш ва ҳоказолар иштирок этади.
3. Услублар, қоидалар, умумий тушунчаларни қўллаш - бунга қоидалар, услублар, тушунчалар, тамойиллар, назарияларни қўллаш киради. Бунда ўқитиш натижалари ўқув материалини тушинишдан кўра юқори савияда ўзлаштиришни талаб қилади.
4. Таҳлил қилиш - бутунни элементларга, бу элементларнинг градацияси ва муносабатларини ўрната олиш, бутунни ташкил қилиш принципларини билиш. Бу ҳолда ўқув натижалари тушиниш ва қўллашга нисбатан ўзининг юқори интеллектуал савияси билан характерланади, чунки у ўқув материалининг мазмуни ва унинг ички тўзилишини ўрганишни талаб қилади.
5. Синтез - янги тўзилмаларни ҳосил қилиш мақсадида берилган элементлардан бир бутунни яратиш. Мос натижалар янги схема ва структураларни яратишга йўналтирилган ижодий характердаги фаолиятни ифодалайди.
6. Баҳолаш - қабул қилинган мақсадларни ҳисобга олиб материаллар ва услубларни баҳолайди (экспертиза қилади). Бу категория барча олдинги категориялар ва аниқ ажралиб тўрган критерияларга асосланган баҳоловчи фикрлар бўйича ўқув натижаларига эришишни талаб қилади.
Ўқув мақсадлари тизимини 2-жадвал кўринишда тўзиш ва даражалаш мақсадга мувофиқдир.

Назорат учун саволлар :


1.Педагогик тизим нима ва унинг таркиби нималардан иборат?
2.Ўқишга технологик ёндошиш деганда нимани тушунамиз?
3.Педагогик технология ҳақида турли гурухларни қарашлари нимадан иборат
4.Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг асосий вазифаси нимадан иборат ?
5.Педагогик технология ҳақида рус олимларини қарашлари нималардан иборат?
6.Педагогик технологияни моҳиятини очиб беринг .
7.Педагогик технолгияни таълим тизимидаги ўрни нимадан иборат.
8.Фанни ўқитишда ҳар бир назарий ва амалий дарснинг ўрганиш мақсадлари неча соҳадан ташкил топган ва уларни изоҳланг..
9.Блум таксаномиясига асосан ўқув мақсадлари тоифаларини номланг ва изоҳлаб беринг.

Download 311.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling