- МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ДИРЕКТОР ВА МУТАХАССИСЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТУНИ КАСБИЙ КАЙТА ТАЙЁРЛАШ КУРСИНИНГ “МАКТАБГАЧА ТАЬЛИМ ТАШКИЛОТИ ТАРБИЯЧИСИ “ ЙУНАЛИШИНИНГ 50-ГРУХ ТИНГЛОВЧИСИ ИСРОИЛОВА ЭРКИНОЙНИНГ
- “Мактабгача ёшдаги болалар физологияси ва гигенияси “ модули “ Мактабгача ёшдаги болаларнинг асаб-руҳий ривожланиши,асаб тизимининг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида тайёрлаган мустакил иши.
Мактабгача ёшдаги болаларнинг асаб-руҳий ривожланиши,асаб тизимининг ўзига хос хусусиятлари - Режа:
- 1.Болаларнинг ёшига қараб асаб тизимининг анатомик-физиологик
- хусусиятларини ўрганиш.
- 2. Болаларнинг ёшига қараб асаб-руҳий ва ақлий ривожланиши.
- 3. Ҳаракат фаолиятининг турли ёшдаги болаларда шаклланиши.
- 4. Чақалоқларнинг шартсиз рефлекслари.
- 5. Болалардаги психомотор ривожланишни аниқлаш ва баҳолаш.
Болаларнинг ёшига қараб асаб тизимининг анатомик-физиологик хусусиятларини ўрганиш. - Асаб тизимининг тараккий этиши хомила ичи ривожланишининг жуда
- эрта - биринчи ҳафтасида юз беради. 3-4 ҳафталарида бош ва орқа миянинг
- шаклланиши бошланади. Айникса нерв хужайраларининг бир мунча тез
- бўлиниши ҳомиланинг 10-ҳафталигидан то 18-ҳафталигигача марказий нерв
- тизимининг шаклланишининг қалтис даврига тўғри келади. Ҳомиладорлик ва
- нормал туғруқ вақтида зарарли омилларнинг йўқлиги боланинг соғлом нерв
- тизими билан туғилишига имкон беради.
- Агар ҳомила ривожланишига патологик омиллар таъсир этган бўлса, бу
- ҳолатда бола нормал кечган туғруқ жараёнини ҳам қийин ўтказади (антенатал
- шикастланиш). Бундан ташкари туғруқнинг қийин ўтиши мия тўқималарининг
- шикастланишига ҳам олиб келади (интранатал шикастланиш).
Болаларнинг ёшига қараб асаб-руҳий ва ақлий ривожланиши. - Туғилиш даврига келиб бош мия ўзининг ўлчами бўйича энг ривожланган аъзолардан ҳисобланади. Аммо унинг барча тузилишлари ва эгриликларининг функционал имкониятлари паст. Бу даврда тана оғирлигига нисбатан бош мия оғирлиги каттароқ. Янги туғилган чақалоқ мияси тана вазнини 1/8-1/9 қисмини, 1 йилликни охирларида 2 марта катталашиб, тана массасининг 1/11-1/12
- қисмини, 5 ёшда 1/13-1/14, 18-20 ёшда 1/40 қисмини ташкил этади.
- Чақалоқларда мия тўқимаси қон билан яхши таъминланади, айниқса
- кулранг модда, лекин қоннинг қайтиши кучсиз. Шунинг учун унга токсик
- моддалар тез тўпланади. Нерв хужайралари бошқа соматик хужайраларга караганда 22 марта кўп кислород талаб қилади. Шунинг учун кўп касалликларда нерв хужайралари кислород етишмовчилигидан нобуд бўлиши гипоксик энцефалопатия сифатида намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |