#2, 2020 pedagogik mahorat*педагогическое мастерство*pedagogical skill
#2, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
mardonyarashov, PM 2, 2020. 20.07-55-59
#2, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
57 бунёдкор фуқарони, рақобатбардош мутахассисни шакллантиришга йўналтирилганлиги билан характерланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”га Фармонининг тўртинчи ижтимоий соҳани ривожлантиришга бағишланган йўналишида “таълим, маданият, илм- фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш” мақсади мамлакатимиз истиқбол тараққиёти учун устувор эканлиги белгилаб қўйилган. Мақсадларнинг алоҳида йўналиши мактабгача таълим тизимини янги мазмунда қайта шакллантириш ва инновацион тарзда қайта қуришга бағишланган. Мазкур мақсадларни реал тарзда амалга ошириш ва ҳаёти қилиш, ҳар бир фуқаро учун сифатли таълим хизматларининг етиб боришини таъминлаш, фуқароларнинг таълим хизматларидан, хусусан мактабгача таълим жараёнидан қониқиш хиссини таъминлаш учун куйидаги вазифалар белгилаб берилган: мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, уларни замонавий ўқув ва лаборатория асбоблари, компьютер техникаси ва ўқув-методик қўлланмалар билан жиҳозлаш орқали уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш юзасидан мақсадли чора-тадбирларни кўриш; мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ва ушбу муассасаларда болаларнинг ҳар томонлама интеллектуал, эстетик ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш, болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олинишини жиддий ошириш ва фойдаланиш имкониятларини таъминлаш, педагог ва мутахассисларнинг малака даражасини юксалтириш. Мактабгача таълим узлуксиз таълим тизимининг энг муҳим бўғинлардан бири эканлиги таъкидланди, унинг нуфузини оширишга йўналтирилган давлат сиёсати мазмуни белгиланди. Бунинг учун мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, болаларни ҳар томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик, жисмоний ва психологик жиҳатдан ривожлантирувчи замонавий таълим дастурлари ва технологияларини таълим-тарбия жараёнига жорий этиш, болаларнинг мактабга тайёргарлик даражасини таъминлаш кабилар зарурлиги белгилаб берилди. Мазкур илғор тамойилларни ҳаётга жорий этиш учун ҳамда мақсадларни тўғри ва адекват тарзда белгилаб олиш учун мавжуд тизим амалий ҳолатини холис ва танқидий назарда таҳлил қилиш зарур эди. Мактабгача таълим тизимининг ҳолати эса кўплаб тизимли ва ички муаммоларнинг йиғилиб қолганлигини намоён этди. Масалан, 2019 йил ҳолатига қараганда, Андижон, Наманган, Самарқанд, Фарғона, Жиззах вилоятларида ўтказилган ўрганишлар натижаларига кўра, Андижон вилоятидаги 87 та маҳаллада биронта ҳам болалар боғчаси йўқлиги, 84 та боғча филиалини мустақил муассасага айлантириш ёки давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчаларини ташкил этиш бўйича туман ҳокимликлари томонидан аниқ чоралар белгиланмагани аниқланган. Вилоятда мавжуд 451 та боғчадан 200 тасида озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун махсус омбор йўқлиги, совуткич, шкаф, стол-стуллар, зарур асбоб-анжомлар, жиҳозлар етишмаслиги аниқланган. 123 та боғчага ичимлик суви ташиб келтирилиши, 71 тасининг атрофи ўралмаганлиги, 134 тасида мусиқа хоналари жиҳозланмаганлиги, 420 тасида кичик кутубхоналар ташкил этилмаганлиги аниқланган. Шундай камчиликлар Наманган, Самарқанд, Фарғона ва Жиззах вилоятларида ҳам кузатилиши соҳада анчагина муаммолар йиғилиб қолганлигидан далолат беради [1]. Тизимдаги мавжуд системали камчиликлар мактабгача таълим соҳасида давлат сиёсатини тўлиқ амалга оширишга тўсқинлик қилаётганлиги куйидаги ҳолатлар бўйича тезкор ва самарали чора-тадбирларни белгилашни тақозо этади [2]. Хусусан: мактабгача таълимни бошқаришинг амалдаги ҳолати тизимли муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, мазкур соҳада, шу жумладан, нодавлат секторда замонавий инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш имконини чекламоқда; мактабгача таълим соҳасига инвестицияларни жалб қилишга, шу жумладан, ижтимоий- ҳаммабоп мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш, уларни моддий-техника жиҳатидан қайта жиҳозлаш ва илғор педагогик технологияларни қўллашга қаратилган давлат-хусусий шериклик механизмлари жорий қилиш зарур; мактабгача таълим муассасалари инфратузилмаси ва моддий-техника базасининг амалдаги ҳолати болаларни мактабгача таълим муассасалари билан тўлиқ қамраб олишни таъминлашга имкониятни чеклаётганлиги, натижада мамлакатда аҳоли сонининг ўсиши айрим мактабгача таълим муассасаларининг ҳаддан ташқари тўлиб кетишига олиб келаётганлиги; http://buxdu.uz |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling