2-4-sinf o„quvchilari bilan “Zina” metodikasini o„tkazish. Тестнинг мақсади: боладаги ўзига бўлган ишончни аниқлаш


Download 133.57 Kb.
Sana16.04.2023
Hajmi133.57 Kb.
#1358387
Bog'liq
Психология


2-4-sinf o„quvchilari bilan “Zina” metodikasini o„tkazish.
Тестнинг мақсади: боладаги ўзига бўлган ишончни аниқлаш.


Ўқувчиларга қуйидаги вазифа берилади:
“Болалар, қўлингиздаги қоғозга 10 та зинани
чизинг (психолог бу зиналарни доскага чизиб кўрсатади). Энг пастки зинага чиқа оладиган
ўқувчилар паст баҳога ўқишар экан. Иккинчи зинага ўртача ўқувчилар, учинчисида ундан
яхшироқлари ва энг баланд зинага энг кучли ўқувчилар чиқа олишар экан. Ўзингизга баҳо
берган ҳолда қайси зинага чиқа олишингизни чизиб беринг. Ўқитувчингиз сизни қайси
зинага чиқаради, деб ўйлайсиз? Ота-онангиз сизни қайси зинагача чиқа олади, деб
ўйлашади?
Тестни баҳолаш: 1-3 зина – ўзига паст баҳо бериш; 4-7 зина – ўзига адекват
баҳо бериш; 8-10 зина –ўзига юқори баҳо бериш. Бу тест орқали бола ўзидаги имкониятларни, ҳозирги аҳволини англаб етади. Реал “Мен” билан, мақсад қўйганидаги пайдо бўлган “Мен”ига ўзини солиштиради. Реал ички “Мен”и билан орзусидаги “Мен”ининг мос келиши боланинг руҳиятидаги кучни ифодалайди. Боланинг ўзига ишончи ўз ресурсларини тўғри баҳолай олиши орқали шаклланади. Ресурсларига катта баҳо бериш ота-она томонидан ортиқча мақтовлар сабабли пайдо бўлаѐтган бўлиши мумкин. Ресурсларига паст баҳо бериш эса, ота- она томонидан болага паст назар билан қараш орқали бўлиши мумкин. Ўқитувчига иккала ҳолат ҳам ноқулайлик туғдиради. Ўзига реал “Мен”идан юқори баҳо бераѐтган бола ва ота-она ўқитувчини паст баҳо қўйишда айблайди. Ўзига ишонч туйғусини пайдо қилиш учун реал “Мен”и паст болага бироз баланд баҳо қўйиши, уни мақташи ота-она томонидан “болага қаттиққўл бўлаверинг” деган талабга ҳам олиб келиши мумкин. Боланинг ўзига яхши бериши ўзига ишонч, атрофдагиларнинг меҳрига, ҳурматига сазовор эканлигидан далолат беради. Ўзига паст баҳо бериш эса, ўзини айблаш, ѐмон кўриш, атрофдагиларидан қўллаб-қувватлашга сазовор бўлмаслик туйғуларини ифодалайди.


Download 133.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling