2-akt шаклини тўлдириш бўйича тушунтириш


Download 353.5 Kb.
bet2/13
Sana18.06.2023
Hajmi353.5 Kb.
#1558236
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
2-AKT shakli (yillik)

1 маълумотнома. 01-сатрда ташкилотнинг Интернет тармоғида битта бўлса ҳам доимий янгиланиб турадиган, ҳамма учун фойдаланиш имкони бўлган аниқ манзилли (масалан, Давлат статистика қўмитасининг Интернет тармоғидаги манзили – http://www.stat.uz) ўз веб-сайти мавжуд бўлса 1 кодини, акс ҳолда 2 кодини ёзади. Бунда ушбу сайтга ким томонидан (ташкилот ўзи ёки бошқа ташкилот ва мутахассислар) маълумотлар киритилиши ёки янгилиниши аҳамиятга эга эмас. Ташкилотнинг веб-сайти мавжуд бўлса 01.1 сатрда манзили акс эттирилади
По строке 02 проставляется код 1, если организация имеет хотя бы одну собственную страницу (веб-сайта) в сети Интернет для осуществления электронной коммерции. При наличии веб-сайта по строке 02.1 указывается его адрес.
02-сатрда Ташкилотнинг электрон тижоратни амалга ошириш учун ўзига тегишли веб-сайти Интернет тармоғида мавжуд бўлган ташкилотлар 1 кодини қўядилар. Ташкилотнинг веб-сайти мавжуд бўлса 02.1 сатрда манзили акс эттирилади.
03-сатрда ташкилотнинг хабарлар алмашиниб турадиган электрон почтаси мавжуд бўлса, 1 кодини қўяди.
04-08-сатрларда акс эттирилган Интернетга уланиши турларидан ташкилот ўзида мавжуд бўлган (1 дан ортиқ бўлиши ҳам мумкин) уланиш турини кўрсатади. Агар ташкилот Интернетга уланган бўлса 1 кодини, акс ҳолда 2 кодини кўрсатади.
04-сатрда модем қурилмаси орқали уланиш мавжуд бўлса 1 коди қўйилади. Модем телефон линияларидан фойдаланган ҳолда олисдаги компьютерлар орасида ўзаро маълумотлар алмашиш имкониятини беради.
05-сатрда рақамли абонент линияси (FTTx технологияси) орқали уланиш мавжуд бўлса 1 коди қўйилади, бу тизим оптик толали симлар воситасида уланган юқори тезликни таъминловчи кенг йўлакли алоқа тизимидир.
06-сатрда рақамли абонент линияси (xDSL технологияси ва ҳ.к.) орқали уланиш мавжуд бўлса 1 коди қўйилади, бу тизим телефон алоқасида ишлатиладиган стандарт мис симлари воситасида уланган юқори тезликни таъминловчи кенг йўлакли алоқа тизимидир.
07-сатрда эса бошқа ихтиёрий турдаги кабел симлари орқали уланган (ажратилган, оптиктолали ва бошқа линиялар қам бўлиши мумкин) бўлса 1 коди қўйилади.
08-сатрда симсиз – спутник, мобил ва радиотўлқинли алоқа турлари билан уланган ташкилотлар 1 кодини кўрсатадилар.
09-сатрда Интернет тармоғи орқали маълумотлар узатиш тезликлари таснифлаб кўрсатилган, ташкилот ўзида мавжуд бўлган энг юқори тезликни, ушбу:
1 - 256 кбит/сек.дан 2 Мбит/сек.гача – 1 коди;
2 - 2 Мбит/сек.дан 10 Мбит/сек.гача – 2 коди;
3 - 10 Мбит/сек.дан 30 Мбит/сек.гача– 3 коди;
4 - 30 Мбит/сек.дан 100 Мбит/сек.гача– 4 коди;
5 - 100 Мбит/сек.дан юқори – 5 коди; тезликларга мос келадиган 1-5 гача бўлган рақамлар орқали кўрсатади.

Download 353.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling