2-akt шаклини тўлдириш бўйича тушунтириш


Download 353.5 Kb.
bet3/13
Sana18.06.2023
Hajmi353.5 Kb.
#1558236
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
2-AKT shakli (yillik)

III Бўлим. 1-устунда ўз кучи билан ишлаб чиқилган, бошҳа мутахассислардан сотиб олинган, чет ташкилот фирмалари буюртмаси асосида ишллаб чиҳилганлигидан ҳатъи назар маълум бир гуруҳ вазифаларни бажаришда фойдаланиладиган, умумфойдаланишдаги дастурий воситалардан ташҳари барча турдаги ЭҲМ учун ташкилотда мавжуд бўлган махсус дастурий воситалар кўрсатилади. Агар умумфойдаланувга мўлжалланган дастурий воситалар - операцион тизимлар, компиляторлар, стандарт дастурий воситаларнинг (масалан, матин ёки графика тахрирлагичлари, электрон таблицалар, маълумотлар базасини бошқарувида ишлатиладиган тизимлар) асосида антивирус ва электрон почта илова-дастурлари ишлаб чиқарилган бўлмаса, бунда улар ҳисобга олинмайди. Агар 1-устунда 1 коди билан кўрсатилган дастурий восита лицезия шартномалари асосида сотиб олинган ва/ёки Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқилган бўлса у ҳолда 2 ва/ёки 3-устунларда ҳам 1 коди қўйилади. Берилган саволга ижобий жавоб берилганда 1 коди, акс ҳолда 2 коди қўйилади.
301-сатрда ташкилотда илмий изланишларда, автоматлаштирилган илмий изланишларда ва илмий изланишларни қўллаб-қувватлаш учун тахлилий-ахборотлар базасидан фойдаланиладиган алоҳида дастурлар ёки илова-дастурлар жамланмалари бўлганда 1 кодини, акс ҳолда 2 кодини қўядилар.
302-сатрда автоматлаштирилган лойиҳалаш тизими ёки алоҳида ихтисослашган дастурлардан фойдаланадиган ташкилотлар 1 кодини қўядилар. Автоматлаштирилган лойиҳалаш тизими деганда, лойиҳаланаётган объектнинг моделини, унинг таркибий қисмларини, унинг учун зарур бўлган хом-ашёларининг чизмалари, схемалари ва техник хужжатларини тайёрлашда фойдаланиладиган махсус техник ёки дастурий воситалар тушунилади.
303-сатрда ишлаб чиқариш жараёнларини бошқаришда фойдаланиладиган махсус дастурий воситалари (хом-ашё ва материалларни тайёрлаш, якуний маҳсулотни йиғиш, ортиш-тушириш ишлари ва ҳ.к.) бор ташкилотлар 1 кодини қўядилар. Шу жумладан, келтирилаётган материаллар, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотларнинг сифатини назорат қилиш ва технологик жараёнларни бошқариш учун керак бўлган дастурий воситалар ҳам кўрсатилади. Аммо қурилмаларни рақамли буйруқлар, компостерланган қоғоз ва пластик ленталар, бирикган компьютерлар ёрдамида бошқариш бундан мустасно.
304-сатрда бухгалтерлик ва омбор ҳисоби, кадрлар ва бошқа турдаги ресурслар ҳисоби, ташкилот талабларини режалаштириш, ташкилотнинг молиявий ҳолати таҳлили ва бошқарув қарорларини қабул қилишни қўллаб-қувватлаш, ташкилотнинг ҳужжатлари алмашинувини автоматлаштирилган тизими, буюртмачиларни ҳисоблаш учун маълумот-ахборот тизими вазифаларини ечишда фойдаланиладиган дастурий воситалари бор бўлган ташкилотлар 1 кодини қўядилар.
305-сатрда маҳсулот (хизмат) лар олди-сотдисини бошқариш учун фойдаланиладиган дастурий воситалар, яъни буюртмани шакллантириш, уларни янгилаб туриш, олди-сотди тўлов хужжатларини тайёрлаш, маҳсулот (хизмат) лар ишлаб чиқаришни бошқариш каби ишлардан бирини бажаришда фойдаланиладиган дастурий воситалари бор ташкилотлар 1 кодини қўядилар.
306-сатрда Интернет ёки бошқа бир глобал ахборот тармоғи орқали молиявий ҳисоб-китобларни амалга оширишда фойдаланиладиган дастурий воситалари бор ташкилотлар 1 кодини қўядилар. Бундай ҳисоб-китоблар маҳсулотингиз истеъмолчисининг банк ҳисоби ёки кредит карточкалари орқали ҳам амалга оширилиши мумкин. Бу ҳолатда сизнинг ташкилотингиз электрон тўловларни амалга оширувчи тармоққа боғланган ва дастурий воситаларга эга бўлиши шарт. Бу қаторда сизнинг ташкилотингизни банк билан боғлаб турадиган тармоқда, банк ҳисоб-китобларини, тўлов маълумотномаларини олиш ва шу каби банк операцияларини амалга ошириш имконини берувчи дастурий воситалар ҳам киради.
307-сатрда Интернет ёки бошқа глобал ахборотлар базасидан масофадан туриб фойдаланиш имконини берадиган дастурий воситалари бор ташкилотлар 1 кодини қўядилар. Бу ҳолатда, тармоқдаги барча фойдаланувчиларга эркин ва қатъий белги (фойдаланувчининг номи ва парол)ларига кўра фойдаланиш имкониятини берадиган дастурлар ҳам киради.
308-сатрда қонун, ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатлар, йўлланма ва шарҳлар билан ишлаш имконини берувчи махсус электрон ҳуқуқий-маълумотлар тизимига эга ташкилотлар 1 кодини қўядилар.
309-сатрда CRM тизимига эга ташкилотлар 1 кодини қўядилар. CRM - бу мижозлар билан муносабатларни тартибга солиб турувчи тизимдир. Бу тизим ёрдамида ташкилот ўз мижозлари фаолиятининг турли қирралари ҳақида маълумот тўплашга (масалан, махсулот (хизмат)ларга талаб бор-йўқлиги, сотув даври, махсулотнинг нарҳи) имкон беради.
310-сатрда ERP тизимига эга ташкилотлар 1 кодини қўядилар. ERP – бу ташкилотнинг мижоз буюртмаларини бажарилиши жараёнини ҳисоб-китоб қилиш, олди-сотди ва ишлаб чиқаришда барча ресурсларини режалаштириш ва идентификациялашда фойдаланиладиган ахборот тизимидир.
311-сатрда SCM тизимига эга ташкилотлар 1 кодини қўядилар. SCM – бу ҳаридорлар ва етказиб берувчиларнинг буюртмаларини бошқариш тизими билан автоматик алоқани таъмиловчи тизимдир.
312-сатрда HRM тизимига эга ташкилотлар 1 кодини қўядилар. HRM – бу кадрлар ресурсларидан оптимал фойдаланиш имкониятини берувчи тизимдир.
313-сатрда тахририй-нашр тизимларига эга ташкилотлар 1 кодини қўядилар
314-сатрда антивирус дастурларига эга ташкилотлар 1 кодини қўядилар
315-сатрда ихтиёрий турдаги ўқув дастурларига эга ташкилотлар 1 кодини қўядилар: хорижий тилларни ўрагтувчи, ЭҲМда ишлашни ўргатувчи қўшимча дастурлар, қурилмаларни ишлатишни, ташкилотлардаги технологик жараёнларни ўргатувчи ёки бошқа фанларни ўргатувчи дастур воситалари ва бошқалар.
316-сатрда 301-315-сатрларда кўрсатилмаган, аммо ташкилот фаолиятида фойдаланиладиган ихтисослаштирилган махсус дастурий воситаларга эга ташкилотлар 1 кодини қўядилар. Масалан, банк фаолиятини автоматлаштириш тизими, ихтисослаштирилган савдо ташкилотларининг автоматлаштирилган тизими, буюртмаларни расмийлаштиришда фойдаланиладиган махсус дастурий воситалар, автоматлаштирилган кутубхона тизимлари, дастурий-таржимонлар, луғатлар ва бошқа махсус дастурий воситалар.

Download 353.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling