IV бўлим. Глобал тармоқ орқали узатиладиган ахборот маълумотларини ҳимоя қилиш воситалари кўрсатилади.
Ахборотларни криптографик муҳофазаси – криптографик ўзгартириш алгоритми (криптоалгоритм) ёрдамида амалга ошириладиган, ахборотларнинг маҳфийлиги ва тўлиқлилигини таъминлашга қаратилган тадбирлар мажмуасидир.
Ахборотларни криптографик муҳофазаси воситалари (АКМВ) – ахборотлар криптографик ўзгартиришлар орқали муҳофаза қилишни таъминловчи қурилма, дастур ёки қурилма-дастурий воситалари:
401-405-сатрларда агар ташкилот ҳимоя воситасидан фойдаланса 1 коди, фойдаланмаса 2 кодини қўяди.
401-сатрда ташкилот ҳисобот даврида глобал ахборот тармоқларида узатиладиган ахборотларни муҳофаза қилиш мақсадида шифрлаш воситасидан фойдаланган бўлса, 1 кодини қўяди. Шифрлаш воситаси – алоқа каналлари орқали ахборот билан ишлаш, узатиш ва сақлаш ҳолатлрида криптографик шифрлашда фойдаланиш қурилмалари, дастурлари ёки қурилма-дастурий воситаларидир.
402-сатрда ташкилот ҳисобот даврида глобал ахборот тармоқларида узатиладиган ахборотларни муҳофаза қилиш мақсадида шифрлаш воситасидан фойдаланган бўлса, 1 кодини қўяди. Имитоҳимоя воситаси – ахборотларни криптографик ўзгартиришлар орқали ёлғон ахборотларни юкланишидан сақловчи қурилмалари, дастурлари ёки қурилма-дастурий воситаларидир.
403-сатрда ташкилот ҳисобот даврида глобал ахборот тармоқларида узатиладиган ахборотларни муҳофаза қилиш мақсадида шифрлаш воситасидан фойдаланган бўлса, 1 кодини қўяди. Электрон рақамли имзо воситаси – электрон рақамли имзони очиқ ва ёпиқ калитларини яратишни, электрон рақамли имзони аслини аниқлашни, электрон хужжатлардаги электрон рақамли имзони яратишни таъминловчи қурилмалари, дастурлари ёки қурилма-дастурий воситаларидир.
404-сатрда ташкилот ҳисобот даврида глобал ахборот тармоқларида узатиладиган ахборотларни муҳофаза қилиш мақсадида шифрлаш воситасидан фойдаланган бўлса, 1 кодини қўяди. Кодлаш воситаси – ахборотларни айрим қисмини қўлда, криптографик алгоритм асосида ўзгартиришни амалга оширувчи врситалар.
405-сатрда ташкилот ҳисобот даврида глобал ахборот тармоқларида узатиладиган ахборотларни муҳофаза қилиш мақсадида бошқа турдаги шифрлаш ва муҳим калит дастурий-хужжатлари воситаларидан фойдаланган бўлса, 1 кодини қўяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |