2-амалиёт мавзуси: Ҳажмий-тархий ечимлари схемаларини ишлаб чиқиш
Download 39.22 Kb. Pdf ko'rish
|
2-амалий машғулот (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар: Таянч иборалари: хона, планировка системалари, функционал схема, координацион диаграмма. Хона
2-АМАЛИЁТ МАВЗУСИ: Ҳажмий-тархий ечимлари схемаларини ишлаб чиқиш. РЕЖА: 1)Асосий, ёрдамчи ва коммуникация хоналари. 2) Планировка системалари. 3) Координацион диаграмма ва функционал схема. Таянч иборалар: Таянч иборалари: хона, планировка системалари, функционал схема, координацион диаграмма. Хона - бинонинг асосий таркибий қисми ёки элементидир. Хона учунасосий нарса - бу унинг функционал вазифасидир, яъни кишиларнинг ишлабчиқариш, ижтимоийва шахсий ҳаёт фаолиятинингмаълум жабҳалари талабларини қондиришидир. Хоналарнинг вазифаси ва бинодаги аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда уларни бошқа хоналарга ўтиб бўладиган ёки ўтиб бўлмайдиган қилиб режалаштиришмумкин. Бинолардаги хоналарни вазифаларига қараб асосий (ишчи), ёрдамчи ва коммуникация хоналарига бўлиш мумкин. Асосий хоналарга бинонинг функционал вазифасига мос равишда кишилар томонидан бажариладиган фаолиятга мўлжалланган хоналар киради. Масалан, ўқув муассасаларидаги дарсхоналар, турар-жой биноларидаги яшаш хоналари ва ҳ.к. Бироқ, бинодаги асосий жараённи амалга ошириш учун асосий хоналардан ташқари бошқа хоналар ҳам керак бўлади. Шулардан бири ёрдамчи хоналардир. Улар бинода амалга ошириладиган жараёнларнинг бажарилишини таъминлаш учун зарур, лекин бинонинг вазифасини белгиламайдилар (масалан, квартирадаги ошхона, ванна хона ёки томоша муассасаларидаги буфет, ҳожатхона кабилар). Бинолардаги асосий ва ёрдамчи функционал вазифаларни бажа- рувчи барча хоналар коммуникация хоналари воситасида ўзаро боғланган бўладилар. Уларнинг асосий вазифаси - кишиларнинг ҳара-катланишига қулайлик яратишдир (коридор, йўлаклар, зина ва шунга ўхшашлар). Бундай хоналарнинг ўлчамлари нормал шароитда зарур қулайликларни, фавқулотда ҳолатларда эса кишиларни эвакуация қилишда хавфсизликни таъминлаш шарти асосида танланган бўлиши керак. Берилган ўлчамлардаги ва форма (бичим) лардаги хоналарни лойиҳалаштириш ва эксплуатация қилишдаги барча талабларни ҳисобга олган ҳолда ягона бир комплексдажойлаштириш - бинонинг ҳажмий-план Download 39.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling