2 амалий иш ясси юзаларни тўҒри чизиклар билан режалаш. Ясси юзаларни эгри чизиқлар билан режалаш


Download 126.91 Kb.
bet4/6
Sana17.06.2023
Hajmi126.91 Kb.
#1529328
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-amaliy ish

Иш буйича хисоботда: Ишнинг максади ва вазифалари, керакли жихозлар, ишнинг бажариш тартиби, хавфсизлик коидалари курсатилади


ЯССИ ЮЗАЛАРНИ ЭГРИ ЧИЗИҚЛАР БИЛАН
РЕЖАЛАШ

Ишнинг мақсади:

  1. Айланаларни режалаш ва қисмларга бўлиш.

  2. TyFpu чизиқларнинг эгри чизиқлар билан тўташуви.

  3. Эгри чизиқларнинг эгри чизиқлар билан тўташуви.

  4. Ясси деталларнинг эгри чизиқ контурларини режалаш.

Иш объектлари: ўқув пластиналари, эгри шаклдаги турли ишлаб чиқариш деталлари ва буюмларининг хомаки шакллари.
Асбоблар: режалаш цирқўллари, ўлчов металл чизғичлаp, 200 г.ли чилангарлик болғалаpи, кернерлар, чизғичлар.
Мослама ва материаллар: режалаш тахтаси, режалаш учун андозалар, бўр ёки мис кўпороси, чўткача.
Ишнинг бажариш тартиби

Айланаларни режалаш ва уларни қисмларга бўлиш

1. Берилган диаметрли
айланани режалаш.

1.Ўқув пластинкаси бўр ёки мис
кўпороси эритмаси билан қопланади. Цирқўл оёқчалари айлана радиусига тенг ўлчамга ўрнатилади. Цирқўлнинг
қўзғалмас оёқчаси марказнинг
кернланган ўйиқчасига ўрнатилиб, унинг иккинчи оёқчаси билан пластинада айлана чизилади. Уни чизишда цирқўл чизиш томонига сал энгаштирилади.

2. Айланани тўрт тенг қисмга бўлиб, доира ичига квадрат ясаш.


2. Чизғич пластинага шундай қўйилсинки, унинг қирраси айлана марказидан
ўтадиган бўлсин. Айлана марказидан
айланани икки нуқта 1 ва 2-нуқталарда кесиб ўтадиган ўқ чизиғи чизилади ва бу нуқталар кернланади. Цирқўл оёқчалари айлана радиусидан 8-10 мм катта ўлчамга керилади. Цирқўл оёқчаси бирин-кетин 1 ва 2-нуқталарга ўрнатилиб, I-I ва II-II ёйлар чизилади.
Ёйлар ва айлана марказининг кесишиш нуқталаридан айланани 3 ва 4 -нуқталарда кесиб ўтадиган чизиқ тортилади ва бу нуқталар кернер билан ўйилади. 1,2,3 ва 4- нуқталар чизиқлар билан
бирлаштирилади.









1 .Айланани олти тенг қисмга бўлиб, доира ичида олтиёклик ясаш.



1.Пластинада берилган диаметрли
айлана режаланади. Пластинада
марказдан ўтадиган ва айлана чизиғини 1 ва 2- нуқталарда кесиб ўтадиган чизиқ чизилади, 1 ва 2-нуқталар кернер билан ўйилади. Цирқўл оёқчалари ҳолатини ўзгартирмасдан, 1 ва 2-нуқталардан
айлана чизиғини 3,4,5 ва 6-нуқталарда кесиб ўтадиган, айлана радиусига тенг икки ёй чизилади (1, 4, 6, 2 ,5 ва 3-
нуқталар айланани олти тенг қисмга бўлади). Ёйларнинг айлана чизиғи билан кесишиш нуқталари кернланади. 1, 4, 6, 2, 5,3 ва 1- нуқталар чизиқлар билан бирлаштирилади.


Download 126.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling