2-Амалий машғулот 2-соат Мавзу


Download 86.5 Kb.
bet1/5
Sana09.04.2023
Hajmi86.5 Kb.
#1347215
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2- амалий машғулот (1)


2-Амалий машғулот
2-соат



Мавзу: Суюқ дори шакллари ва уларга рецепт ёзиш қоидалари( Эритмалар, дамламалар, қайнатмалар)



Мақсад: Талабаларни суюқ дори шакллари билан таништириш.
1-Мустақил тайёрланиш учун саволлар.
1. Еритмалар. Бу дори шаклини афзаллик ва камчиликлари. Еритмалар учун асосий шакл берувчи, таъм ва ҳидини ўзгартирувчи, қамраб олувчи моддалар. Ёзилаётган еритмани дозалаш, қошиқ ҳажми, умумий миқдори. Еритмаларни ёзиш қоидаси, тўлиқ ва қисқа шакли.
2. Дамлама ва қайнатмалар. Умумий характеристикаси ва фарқи. Дамлама ва
қайнатмаларни тайёрлаш усуллари.
3Дамламалар ва қайнатмалар нималардан тайёрланади?
4.Дамламалар ва қайнатмалар бир бирларидан қандай фарқ қиладилар?
5.Қайси ўсимликларни қисмлардан дамламалар 1:300 нисбатда тайёрланади?
6.Қайси ўсимликларни қисмлардан дамламалар 1:30 нисбатда тайёрланади?
7.Дамламалар ва қайнатмалар учун рецепт неча усулда ёзилади?


2-Рецептурадан вазифани текшириши.
Мустақил ёзилган рецептларни текшириш.
1. 8 ёшли болага калций глюконат еритмаси (т. д. 0,5) чой қошиқда.
2. Калий иодид еритмаси (т. д. 0,45) ош қошиқда.
3. 1:30 нисбатда, 12 қабулга баҳор майсасаси (Адонис верналис) ўтидан дамлама.
4. 1:10 нисбатда толокнянка баргидан қайнатма.
5. Таркибида 3% натрий бромид ва 0,5 % кодеин бўлган аралашма ош қошиқда.
6. Таркибида 30 мл кастор мойи бўлган емулсия, ичиш учун 3 қабулга.
7. 10 мл красавка (Белладонае) настойкаси, 10 томчидан кунига 2 махал ичиш учун.
8. Атропин еритмаси (т. д. 0,0005). 10 томчидан кунига 2 махал ичиш учун.
9. 30 мл суюқ крушина екстракти, 30 томчидан кечасига.
3-Фармакодинамикадан келтирилган саволларга режалаштирилган жавоблардан тўғрисини танлаш.
1. Суюқ дори шаклларини танлаш: а) паста; б) еритма; в) линимент; г) аралашма; д) дамлама; е) қайнатма; ж) екстрактлар.
2. Суюқ дори шаклларини еритувчилари: а) дистилланган сув; б) етил спирти 70%, 90%, 96%; в) шафтоли, вазелин, зайтун мойлари; г) глицерин; д) ефир.
3. Еритма учун хос хусусият: а) тиниқлик; б) чўкмалар тутмайди; в) сувда еримайди; г) суюқликларда (ефир мойи, ёғлар) еримайди; д) сутга ўхшайди.
4. Суспензияга хос хусусият: а) тиниқлик; б) чўкмалар тутмайди; в)
сувда еримайди; г) суюқликларда (ефир мойи, ёғлар) еримайди; д) сутга ўхшайди; е) еримайдиган қаттиқ майдаланган дори воситалари холатда бўлади; ж) сиртга ишлатилиш учун.
5. Дамламалар ўсимликни қайси қисмидан тайёрланади? а) нозик қисмидан (гули, барги);
б) дағал қисмидан (пўстлоқ, илдиз).
6. Қайнатмалар ўсимликни қайси қисмидан таёрланади? а) нозик қисмидан (гули, барги); б) дағал қисмидан (пўстлоқ, илдиз).
7. Болалар учун аралашмага нима қўшилади: а) мой; б) сироп; в) қаттиқ моддалар.
8. Настойка учун хос хусусият: а) доривор ўсимликлардан ажратиб олинади; б) доривор
ўсимликлардан спиртда ажратиб олинади; в) 1:5 ва 1:10 нисбатда тайёрланади; г)
официнал; д) магистрал.
9. Екстрактлар қандай бўлади: а) қаттиқ б) суюқ; в) қуюқ; г) қуруқ.
10. Сиртга ишлатилувчи еритмалар: а) суспензия; б) екстракт; в) кўз, қулоқ, бурун томчилари; г) примочка, ювиш, чайиш учун еритмалар.



Download 86.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling