2-Амалий машғулот Дарснинг мавзуси


Ички водопровод тармоғининг аксонометрик тасвирини чизиш


Download 220.5 Kb.
bet4/4
Sana19.04.2023
Hajmi220.5 Kb.
#1362102
1   2   3   4
Bog'liq
bino mashgulot 1 mavzu

3. Ички водопровод тармоғининг аксонометрик тасвирини чизиш.
Совук сув тармогининг аксонометрик тасвири масштабсиз, лекин маълум бир нисбат буйича чизилади. Бунда магистрал кувур, стояклар, жихозларга сувни таркатиш кувурлари, сув сарфини ростловчи ва химояловчи арматуралар, сув улчаш тугуни ва сугориш кранлари курсатилади. Аксонометрик тасвирда хисобли участкалар белгиланиб хар бир участкада кувур диаметри, сув тезлиги, участка узунлиги ва йукотилган босим микдори курсатилади.
Схема ва режаларда жихоз ва қурилмалар график жихатдан соддалаштирилган кўринишда тасвирланади. Схемаларда участкалар орасидаги масофалар, ён тармоқ ва санитария асбобларига сув етказувчи қувурларнинг уланиш сатҳи белгилари, қаватлардаги поллар сатҳининг белгилари кўрсатилади, ҳамда қувурларнинг диаметрлари, горизонтал тармоқлар ўрнатиладиган нишабликлар кўрсатилади.
Сув таъминоти тармоғини аксонометрик шаклида сув таъминоти элеменларининг барчаси кўрсатилиши шарт, яъни бинога сув киритиш тармоғи; сув улчаш тугуни , сув хайдовчи курилма; сув босим минораси; магистрал сув таъминоти қувури; сув устунлари ва истеъмолчи мосламаларга сув узатиш қувурлари: сувни таркатувчи ва истеъмолчи мосламаларга сув узатадиган қувурни бошлангич кисмига урнатиладиган хар эхтимол учун

Сув таъминоти тармоғининг аксонометрик шакли.
1-кириш,2-тескари клапан, 3-перемичка, 4-арматура,5-ўт ўчириш стояги,6-ўт ўчириш крани, 7- сув ўлчагич узели, 8-вентил, 9-сугориш крани, 10- чикариш трубкаси, 11-магистрал қувур, 12-насос.
жумраклари; сугориш учун мулжалланган кранлар. Бу элеменлар кабул килинган шартли белгилар билан кўрсатилади.
Аксонометрик проекциядаги сув устунларининг барчаси, шунингдек уларни режадаги куринишда бир хилда номерланади. Бино периметрини хар 60-70 м. да сугориш кранлари урнатилиши талаб килинади.
Шаклдаги бинога сув киритиш, сув ўлчагич асбоби урнатилган жой, магистрал қувур, сув устунидан истеъмолчи мосламаларга сув узатиш қувури, бино каватлари полларини шартли сатхи белгиларини кўрсатиш керак. Шахар сув таъминоти тармоғидан бинога сув киритиш нуктаси яъни магистрал қувур буйича энг узокда жойлашган сув таъминоти устунининг энг баланд каватдаги сув таркатувчи жумракгача булган масофа, тизм учун хисоблашга асос килиб олиниб сув харакатига тескари холатда участкаларга булиниб араб сонлари билан белгиланади.
Магистрал қувур, сув таъминоти устунларининг хар бир участкаларига, қувурларнинг диаметри, участка узунликлари, сувнинг тезлиги ёзиб куйилади. Агарда лойиха шаклида, сув таъминоти сув босим минораси ёки сув хайдовчи курилма иштирок этса, у холда аксонометрик шаклда уларни жойлашуви хам чизилиб абсолют сатхи кўрсатилади.
Агарда сув таъминоти тармоғи устунлари бир-бирига якин жойлашган булса ва аксонометрик шакли бир-бирига устма – уст тушиб колгудек булса, у холда улардан бирини шартли равишда узиб одиб чизманинг буш жойига харфлар билан белгилаб чизиш мумкин.

Ҳисоблашни бошлашдан олдин чизилган аксонометрик схема (фазовий тасвир) бўйича ҳисоблаш схемаси чизиб олинади.


Дастлаб водопроводнинг кириш қисмидан энг узоқ ва энг юқорида жойлашган санитария асбоби аниқланиб, унинг аралаштириш мосламаси ўқи “0” рақами билан белгиланади.
Ҳисоблаш участкаси деганда қувурнинг шундай бўлаги тушуниладики, унинг бошидан то охиригача бир секунддаги ҳисобли сув сарфи ўзгармас бўлади.
Энг узоқда жойлашган санитария асбобидан кириш қисмигача бўлган йўналиш ва ҳисоблаш участкалари белгилаб олингандан сунг ҳисоблаш ишларини бажаришга киришилади.
Совук сув утказиш тармогини хисоблаш тасвири

Шартли белгилар:


d диаметр, мм
l – узунлик, м
v - тезлик, м/с
H -умумий босимнинг йуколиши, м
--



Download 220.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling