2-амалий машғулот fe-Fe3C Ҳолат диаграммасини таҳлили ишнинг мақсади
Download 0.8 Mb.
|
2-амалий (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ледебурит
Аустенит (шартли белгиси — А). Углероднинг гамма темирдаги қаттик эритмаси (ФевС) бўлиб, бу бирикмада углероднинг миқдори 2,14% гача бўлади. Лекин қотишманинг харорати пасайган сари углероднинг аустенитда эриш миқдори камая боради. Масалан, 1147°C да 2,14% бўлса, 727°C да 0,8% гина эрийди. Аустенитнинг чўзилишга кўрсатадиган муваққат мустахкамлиги σ ь = 370— 450МПа, нисбий узайиши σ = 40 — 50%, қаттиқлиги НВ = 1600 — 2000МПа.
Цементит (шартли белгиси — ТС). Темирнинг углерод билан кимёвий бирикмаси (Фе3C) бўлиб, бу бирикмада углероднинг миқдори 6,67% бўлади. ТСементит жуда қаттиқ ва мўрт, қаттиқлиги НВ = 8000 МПа. Пластиклиги жудаям кичик, амалда нолга яқин. Перлит (шартли белгиси — П). Феррит ва тсементит фазаларининг механик аралашмаси, унинг таркибида 0,8% углерод бўлади. Перлит аустенитни аста-секин совитишда унинг парчаланишида ҳосил бўлади, перлитни чўзилишга кўрсатадиган ўртача муваққат мустаҳкамлиги σь = 450 — 630 МПа, тсементит шаклига кўра перлитнинг пластинкали ва донадор хилларгаажратилади.Донадор перлит пластинкасигақараганда пластикроқ (НВ = 1600 — 2200) МПа, нисбий узайиши — 8 — 10 %. Ледебурит(шартли белгиси —Л). Аустенит ва тсементит фазаларининг механик аралашмаси, таркибида 4,3% углерод бўлади. Ледебуритнннг ўртача қаттиқлиги НВ-1800—2200 МПа. Графит(шартли белгиси—Г). Металл массасида турли шаклда бўладиган углерод бўлиб, қаттиқлиги НВ-30—50 МПа. Бундан ташқари, темир қотишмаларида оз бўлса-да сульфидлар, фасфидлар, оксидлар, нитритлар ҳам учрайди. Фе- Фе3C ҳолат диаграммасининг қайси сохасида қандай тузилмалар барқарор бўлиши диаграммадан кўринади. Ҳолат диаграммасини кузатсак, унинг чап томонидаги ордината чизиғидаги А нуқта темирнинг суюқланиш ҳароратини, Н ва Г нуқталар темирнинг аллотропик ўзгариш критик ҳароратларини ва ўнг томондаги вертикал чизиқдаги Д нуқта Фе3C нинг суюқланиш ҳароратини билдиради. Агар ҳолат диаграммасининг абстсисса ўқидаги 2,14% углерод борлигини кўрсатувчи нуқтадан вертикал 1—1 чизиқ чиқарсак, бу чизиқ уни икки қисмга ажратади. Бунда унинг чап қисми пўлатларга ва ўнг қисми чўянларга таалуқли бўлади. Маълумки, тўла юмшатилган пўлатларнинг таркибидаги углерод миқдорига кўра, уларни эвтектоид (С=0,8%), эвтектоидгача (С<0,8%) ва эвтектоиддан кейинги (С=0,8 дан 2,14%) пўлатларга ажратилади. Худди шунингдек, чўянларни ҳам уларнинг таркибидаги углерод миқдорига кўра эвтектика (С=4,3%), эвтектикагача (С<2,12 дан 4,3%) ва эвтектикадан кейинги (С>4,З%) чўянларга ажратилади. Холат диаграммасидан кўринаки қотишма АБCД чизиғидан (ликвидус) юқори хароратда суюқ эритма ҳолатда, АҲЖЕCФ чизиғи(солидус) дан паст хароратда қаттиқ эритма ҳолатида ва бу чизиқлар оралиғида суюқ ҳамда қаттиқ эритма холатида бўлади. АҲН соҳада эса феррит (Феδ(С)) тузилишли бўлиб, унда углерод кўпи билан 0,1% бўлади. Ҳж Н сохасида эса феррит билан аустенитдан иборат бўлиб, углерод кўпи билан 0,16% бўлади. АНВ соҳада эса у суюқ эритма билан ферритдан иборат бўлади. Пўлатларни суюқ эритма холатидан уй ҳароратигача аста-секин совитиб боришда фаза ўзгаришлари боришини эвтектоид пўлатда кузатайлик. АгарА таркибли суюқ эритманиаста совитиб борсак, харорати АС чизиққа (а, нуқтага) келганда ундан аустенит кристаллари ажрала бошлайди. Қотишмани янада совитиб боришда эса ажралаётган аустенит кристаллари миқдори орта боради. Қачонким, ҳарорат жЕ чизиқдаги а2 нуқтага келганда бирламчи кристалланиш тугаб, қотишма батамом аустенитга ўтади. Бу қотишмани то С нуқтали хароратгача совитишда диффузион жараёнлар оқибатида аустенитдан углерод ажралиб тсементитнинг кристалланиш марказлари ҳосил бўла бошлагани билан тузилиш ўзгармайди. Қачонким, С нуқтали хароратга келганда аустенит феррит билан иккиламчи тсементит аралашмасидан иборат бўлган перлитга ўтади. Бу қотишмани уй хароратигача совитилганда ҳам перлитнинг тузилиши ўзгармай сақланади. Агар эвтектоидгача бўлган пўлатларни суюқ эритма ҳолатидан уй ҳароратигача совитиб борилса харорати ГСчизиқда келгунча тузилишдаги ўзгаришлар эвтектоид пўлат сингари боради. Лекин ҳарорати ГС чизиқли хароратга келганда эса аустенитдан феррит кристаллари ажрала бошлаб аустенит кристаллари углеродга тўйина боради. Қотишманинг харорати ПС чизиқли хароратга келганда аустенит таркибидаги углерод миқдори эвтектоид таркибига, яъни 0,8% келгани сабабли у перлитга ўтади. Демак, пўлат ПС чизиқли ҳароратдан паст температурагача келганда феррит билан перлитдан иборат бўлади. Биз юқорида пўлатларни суюқ эритма ҳолатидан уй хароратигача совитиб боришда тузилишидаги ўзгаришлар билан танишдик, энди чўянларни суюқ эритма холатидан уй хароратигача совитиб боришда тузилишидаги ўзгаришлари билан танишайлик. Агар эвтектик чўянни суюқ эритма холатидан С нуқтали хароратгача совитиб борилса, бу хароратда суюқ эритма аустенит билан бирламчи тсеминтит фазаларнинг механик аралашмаси бўлмиш ледебурит деб аталувчи тузилишга ўтади. Агар бу хотишмани Ск чизиқли хароратгача аста совитиб борилса ледебурит тузилишли аустенитни Ск чизиқли хароратдан паст температурада барқарормаслиги сабабли у перлитга айланади. Демак, эвтектик чўян Ск чизиқли хароратдан бирламчи тсементит билан перлитдан иборат бўлади, бу тузилмага ҳам ледебурит дейилади. Евтектоидгача бўлган чуянларни суюқ эритма холатидан аста-секин совитиб боришда харорати ВС чизихқли хароратга келганда ундан аустенит кристаллари ажрала бошлайди. Ҳарорат пасайган сари ажралаётган аустенит кристаллар миқдори орта боради. Қачонким, ЕС чизиқли хароратга келганда суюқ фаза аустенитнинг тсементитли механик аралашмаси бўлмиш ледебуритга ўтади. Ҳароратнинг янада пасайишида эса аустенитда эриган углерод миқдорининг камайиши сабабли ундан бирламчи тсементит ажрала бошлайди. Бужараён Ск ҳароратли чизиққача давом этади. Қачонким, ҳарорат Ск чизиққа келганда аустенит тузилиш перлитга айланади. Шундай қилиб, бу хароратдан паст ҳароратда қотишма перлит, ледебурит ва иккиламчи тсементит фазалардан иборат бўлади. Эвтектикадан кейинги чўянларни суюқ эритма холатидан аста совитиб борилганда ҳарорати СД чизиқли хароратга келганда, ундан бирламчи тсементит кристаллари ажрала бошлайди ва бу жараён CФ чизиқли ҳароратгача давом этади. Қотишманинг ҳарорати CФ чизиқли ҳароратга келганда суюқ эритма таркиби эвтектика таркибга, яъни С=4,3% га келиши сабабли у ледебуритга айланади. Бу қотишмани уй хароратигача совитиб боришда ҳам тузилиш ўзгаришлари юз бермайди. Маълумки, чўянларда углерод 2,14—6,67% гача бўлади. Уларнинг совиш тезлигига вахимиявий таркибига кўра тузилмада углероднинг ҳаммаси ёки анча кўпқисми темир билан кимёвий бириккан ҳолда, яъни темир карбиди (Фе3C) ёки графит тарзида бўлади, уларни оқ, кулранг, болғаланувчан ва мустахкамлиги юқори чўянларга ажратилади. Оқ чуянлар тез совитишда олиниб, унда углероднинг кўпқисми Фе3C тарзида бўлади. Бу чўянлардан, асосан, пўлатлар олинади. Шу сабабли бу чўянларни қайта ишланадиган чўянлар деб юритилади. Уларнинг синдирилган юзалари оқиш тусда бўлганлигидан оқчўянлар ҳам дейилади. Агар чўянлар таркибида С, Си лар кўпроқ, Мп камроқ бўлиб, қолипда улар секин совитилса, углерод Фе3C бирикма тарзида эмас, балки унинг кўпқисми график пластинкалари тарзида ажралади. Бу чўянлар суюқланиш хароратининг пастлиги, оқувчанлиги юқорилиги, қотганда хажмининг кам киришиши ва яхши кесиб ишланиши сабабли хилма-хил қуймалар олинади. Шунга кўра уларни қуймакорлик чўянлари дейилади. Уларнинг синдирилган юзалари кулранг тусда бўлганлигидан кулранг чўянлар деб ҳам юритилади. Лекин шуни хам қайд этиш зарурки, оқ чўян қўймалардан олинган мураккаб шаклли, оғир шароитда ишлайдиган кўпгина деталлар (прокат жувалари, поршенлар)нинг хоссаларини яхшилаш ила кесиб ишланадиган этиш мақсадида уларни термик ишлаб, асоси ферритли, перлитли ва аралаш структурали болғаланувчан чўянлар олинади. Бу ишловда чўяндаги Фе3C парчаланиб углерод бодроққа ўхшаш графитга ўтади. Бу чўянларга болғаланувчан чўянлар дейилади. Кўп холларда қуйма чуяннинг пухталигини ва пластиклигини кўтариш учун уларни қолипга қуйишда унга озгина модификаторлар деб аталувчи металлар ёки уларнинг қотишмалари, масалан, магний ёки унинг 20% Мг+80% Ни ли қотишмаси киритилади. Модификаторларнинг суюқ металлда эримайдиган кукунлари кристалланиш даврида қўшимча сунъий кристалланиш марказлари ҳосил қилса, эрийдиганлари ўсаётган углерод кристалларининг сиртини юпқа парда билан ўраб уларнинг ўсишига қаршилик кўрсатиб, шарсимон графитга ўтишига олиб келади. Бундай графитнинг минимал юзали бўлиши металл асосига кам путур етказиб, механик хоссаларини кўтаради. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling