2-амалий машғулот fe-Fe3C Ҳолат диаграммасини таҳлили ишнинг мақсади


Download 0.8 Mb.
bet1/5
Sana10.11.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1762768
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2-амалий (1)


2-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ


Fe-Fe3C ҲОЛАТ ДИАГРАММАСИНИ ТАҲЛИЛИ


Ишнинг мақсади: Қотишмаларининг холат диаграммасини тузиш, унинг суюқ, эритма холидан аста-секин уй хароратигача совитишда тузилишидаги ўзгаришлари билан танишилгач, фазалар хилига ва миқдорига кўра маркаси ва ишлатилиш жойларини белгилаш.
Ишнинг назарий қисми: Темир билан углерод қотишмалари (пўлат ва чўянлар) асосий конструктсион материал бўлиб, уларда углерод 6,67% бўлади. Лекин уларнинг амалда фойдаланиладиган қотишмаларида углероднинг миқдори 3,5-5% дан ортмайди. Темир углерод қотишмасининг химиявий таркибига, унинг қолипда совиш тезлигига кўра углерод темир билан Фе3 С бирикма ёки графит тарзида бўлади. Шунга кўра бу қотишмаларнинг холат диаграммасини Фе-Фе3C ли ва Фе-Г диаграммаларига ажратилади. Фе-Фе3C ли қотишмаларнинг холат диаграммаси худди Пб-Сбқотишмаларининг холат диаграммасидек тузилади. Термин тахлил маълумотлари асосида координаталар системасининг координата ўқи бўйлаб темирнинг ва унинг турли миқдордаги углеродлиқотишмаларининг критик хароратлари, абстсисса ўқи бўйлаб қотишмалардаги углерод миқдори белгиланади. Кейин уларнинг характерли контсентратсияларидан вертикал чизиқлар чиқазиб, бу чизиқларга уларнинг кристалланишининг бошланиш ва тугаш критик хароратлари нуқталарини белгилаб, бу нуқталарниўзаро туташтирсак, мувозанат холатли Фе-Фе3Cқотишмасининг холат диаграммаси тузилади (1-расм). Тубанда Фе-Фе3C холатдаги қотишмаларнинг тузилмалари ва уларнинг хоссалари келтирилган.
Феррит (шартли белгиси — Ф). Углероднинг альфа темирдаги қаттиқ эритмаси [Феα(С)] бўлиб, унда углероднинг миқдори уй ҳароратида тахминан 0,006%, 727°С да 0,025% бўлади. Бундай тузилишдаги қотишма техник темир дейилади. Феррит пластик тузилишли бўлиб, унинг чўзилишга кўрсатадиган муваққат мустаҳкамлиги σь = 250—300 = МПа, нисбий узайиши σ = 40 — 50%, қаттиқлиги НВ = 800 — 1000 МПа зарбий қовушоқлиги КС = 20 —30 кг.м/см2 оралиғида бўлади.

1-расм. Қотишмаларнинг холат диаграммаси.



Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling