2-амалий машғулот fe-Fe3C Ҳолат диаграммасини таҳлили ишнинг мақсади
-расм. Қайта ишланадиган чўянларнинг микроструктураси
Download 0.8 Mb.
|
2-амалий (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6-расм. Болгаланувчан ва мустахкамлиги юкори чуянларнинг микроструктуралари
4-расм. Қайта ишланадиган чўянларнинг микроструктураси
а – ледебурит, б – перлит+ледебурит, в – тсементит+ледебур 5-расм. Қуйма чуянларнинг микроструктураси. а – асоси феерлитли қуйма чўян, б – асоси феррит+перлитли қуйма чўян, в – асоси перлитли қуйма чўян. 3-расмда техникавий темирдан тортиб турли таркибли пўлатларни, 4-расмда кайта ишланадиган (оқ) чянларни, 5-расмда эса қуйма (кулранг), 6-расмда болғаланувчан ва мустаҳкамлиги юқори (модификатсияланган) чўянларнинг тузилишлари келтирилган. Уларни микротузилишларига кўра маркалари ва ишлатиш жойларини аниқлаш мумкин. Бу ишда кузатилаётган қотишмаларнинг микротузилишларига кўра углерод миқдори аниқланиб, унга кўра қотишма маркаси ва ишлатиш жойларини тегишли ГОСТ жадвалларидан аниқлаш баён этилган. Айтайлик, биз кузатаётган пўлатда 25% перлит 75% феррит фазалари бўлсин. Маълумки, уй хароратидаги феррит фазада углерод 0,006% бўлади, жуда озлиги учун уни ҳисобга олмасдан перлит фазадаги углерод миқдорини аниқлайлик. Маълумки, перлитда углерод 0,8%. Бизнинг мисолда эса перлит 25%. 25% перлитли пўлатда углероднинг миқдорини аниқлаш учун тубандаги нисбатдан фойдаланамиз: П, 100%—0,8% С П,25% — х% С бўлади. Унда х%, С = 25х0,8/100 = 0,20. Иловада келтирилган 4-жадвалдан углерод миқдорига кўра пўлатнинг маркаси ва ишлатиш жойларини аниқлаймиз. 6-расм. Болгаланувчан ва мустахкамлиги юкори чуянларнинг микроструктуралари: а — асоси ферритли боғланувчан чўян, б — асоси ферритли мустаҳкамлиги юқоричўян; в — кислота эритма таъсирига берилмаган мустаҳкамлиги юқори чўян. Бизнинг холда Ст О маркали пўлат олинган бўлиб, ундан таглик плиталар, тўсилма панжаралари каби масъулиятсизроқ деталлар тайёрланади. Яна бир мисол. Айтайлик, кузатилаётган микротузилишда 90% перлит ва 10% иккиламчи тсементит бўлсин. Бу пўлат таркибидаги углероднинг миқдорини аниқлаш учун яна юқорида кўрилганидек нисбатлардан фойдаланамиз: ТС, 100% — 6,67% С ТС, 10% — х % С бўлади. Унда х % С = 10х6,67/100 = 0,66. Енди 90 % перлит фазали пўлатдаги углероднинг % миқдорини биринчи мисолда кўрилганидек аниқлаймиз: П, 100 % — 0,8° %С П, 90%—х% С х% =90х0,8/100=0,72 Кейин пўлатдаги углероднинг умумий миқдорини аниклаймиз: х% С = 0,66 + 0,72 = 1,38. Иловадаги 6-жадвалдан пўлат маркасини ва ишлатиш жойини аниклаймиз. Кулранг, болғаланувчан ва юқори мустаҳкам чўянларнинг маркаларини ҳам пўлатлар сингари тузилишига ва таркибидаги углерод миқдорига кўра хили, маркалари, ишлатиш жойларини тегишли ГОСТлардан аниқлаш мумкин. Бунинг учун улардаги умумий углероднинг миқдори аниқланади. Масалан, микротузилиш перлит ва шарсимон графитдан иборат дейлик, унда углероднинг умумий миқдори тубандагича аниқланади: Бу ерда, Г — графитнинг шлифда эгаллаган юзи, %; γ1— графитнинг зичлиги ~ 2,3 г/см3; П— перлитнинг шлифда эгаллаган юзи, %; γ2 — чўяннинг зичлиги, 7,8 г/см3. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling