2-амалий машғулот fe-Fe3C Ҳолат диаграммасини таҳлили ишнинг мақсади
Фойдаланиладиган материал, ускуна,мослама ва ўлчов асбоблари
Download 0.8 Mb.
|
2-амалий (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Евтектоидгача бўлган пўлатнинг микроструктураси Евтектоидли пўлатнинг микроструктураси
Фойдаланиладиган материал, ускуна,мослама ва ўлчов асбоблари
Одатда Фе—Фе3C қотишмаларининг тузилишини ўрганиш учун қотишмадан тахминан 10Х10 мл намуна кесиб олиниб, унинг бир томони эговланади ёки чарх тошда текисланади. Кейин бу юзани донлари майдаланиб борадиган жилвир қоғозлар билан силлиқланиб, сўнгра мовут қопланган, хром ёки темир оксидларнинг сувли эритмаси билан хўлланган ёки Г.О.И. паста суркаб айланувчи дискда ишқаб жилоланади ёки электр жилоланади. Кейин уларнинг микроструктурасини ўрганиш учун 3—8% ли кислота эритмалари таъсир эттирилади. Масалан, қопа металлар қотишмаларининг тузилишини ўрганишда, кўпинча, юза нитрат кислота (ННОз)нинг спиртдаги 4—5% ли эритмасида бир неча секунд ушланиб, кейин сув билан ювилиб, спиртда намланган пахта билан артиб қуритилади. Бундай тайёрланган намуна шлиф дейилади. 2-расм. Металлографик микроскопнинг 3-расм. Техникавий темир ва углеродли турли таркибли пўлатларнинг микроструктуралари: Евтектоидгача бўлган пўлатнинг микроструктураси Евтектоидли пўлатнинг микроструктураси Евтектоиддан кейинги пўлатнинг микроструктураси Шлифни МИМ7 ёки бошқа металлографик микроскопда 200—300 марта катталаштириб тузилиши кузатилади. Металларнинг тузилишини янада чуқурроқ кузатиш зарур бўлган ҳолларда электрон микроскопларда 7000—25000 марта катталаштириб кузатилади. Шуни қайд этиш зарурки, намуна юзига кислота эритмаси таъсир эттирилганда унинг фазаларининг турлича емирилиши натижасида юзида ғадир-будурлик ҳосил бўлади. Бунда шлиф юзасига йўналтирилган нурни объективга тўғри қайтарган доналари оғиш, четга қайтарган доналари қорамтир бўлиб кўринади (2-расм) да металларнинг микротузилишини 60—1350 мартагача катталаштириб ўрганиш да фойдаланадиган МИМ7 металлографии микроскопининг умумий кўриниши ва 2-расм, б да нурнинг юналиш схемаси келтирилган. Микроскоп ёрдамида металл тузилишини ўрганишда зарур объектив ва окуляр олиниб, микроскоп ток манбаига улангач, унинг столидаги керакли ўлчамли тешикли дискка шлиф қўйилади ва окуляр орқали тузилма аввалига винт 7 билан хомаки, кейин эса винт 6 ни бураб узил-кесил ростланади. Шлифнинг турли участкаларини кузатиш учун винтлар 10 дан фойдаланилади. Бунда фазаларигина эмас, уларнинг шакли ва ўлчамлари, ғовакликлар, дарзлар ва бошқалар ҳам кузатилади. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling