2-амалий машғулот мавзу: циклон аппаратининг иш жараёнини ўрганиш ва асосий кўрсаткичларини ҳисоби
Download 147.36 Kb.
|
1 2
Bog'liq3-amaliy
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назарий маълумотлар
2-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАВЗУ: ЦИКЛОН АППАРАТИНИНГ ИШ ЖАРАЁНИНИ ЎРГАНИШ ВА АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ҲИСОБИ (2 соат) Ишнинг мақсади Циклоннинг мавзуси бўйича олинган назарий билимларни мустахкамлаш. Лаборатория модели хисобида циклоннниг тузилиши ва ишлаш принципи билан яқиндан танишиш. Назарий маълумотлар Чангли газ аралашмалариини тозалаш учун саноатда циклонлар кенг қўлланилади. Циклонлар тузилишига кўра икки турга бўлинади: цилиндрли ва конусли (4.1-расм). Цилиндрли циклонларда қобиқнинг цилиндрли қисми, конусли циклонларда эса конуссимон қисми анча узун қилиб тайёрланган бўлади. Цилиндрли циклонллар юқори иш унумдорликка, конусли циклонлар эса юқори тозалаш даражасига эга. НИИОГАЗ циклонларда чангли газ кирадиган потрубкалар қия қилиб жойлаштирилган. Ушбу циклонларнинг учта тури энг кўп ишлатилади:1) қиялик бурчаги 240 (ЦН-24) – бундай циклонлар юқори иш унумдорликка ва кичик гидравлик қаршиликка эга бўлиб, газ оқимидаги катта ўлчамли чангларни тутиш учун ишлатилади; 2) қиялик бурчаги 150 (ЦН-15) нисбатан кичик гидравлик қаршилик билан юқори даражадаги тозалашни таоминлайди; 3) қиялик бурчаги 110 (ЦН-11) юқори самарадорликка эга ва такомиллаштирилган чанг ушлагич сифатида таклиф этилган. Циклоннинг асосий техник параметри бўлиб, унинг тозалаш даражаси, гидравлик қаршилиги, газ оқимининг тезлиги ва сарфи хизмат қилади. Циклондаги газ оқимининг тезлиги қуйидаги формула ёрдамида аниқланади: , м /сек бу ерда Р –циклоннинг умумий гидравлик қаршилиги, н/м2. -чанг заррачаларини зичлиги, кг/м3. Хисоблашда =740 м2/сек2 деб қабул қилинади. - қаршилик коеффициенти, керакли жадвалдан қабул қилинади. Циклондаги газ сарфи қуйидаги формула ёрдамида аниқланади. В= м3 /соат бу ерда Д- циклон диаметри, 1-расм. Циклоннинг ишлаш принципи схемаси: 1-циклон корпуси; 2-кириш патрубкаси; 3-чиқиш трубаси; 4-ушлаб қолинган чанг заррачаларини йиьиш бункери; 5-оралиқ тусгич клапани; 6-клапан дастаки; 7-шнекли узатгич. Download 147.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling