Биринчи боб. Урбоэкологик вазият ва уни ўрганишнинг илмий-назарий асослари


Download 213.44 Kb.
bet1/19
Sana28.12.2022
Hajmi213.44 Kb.
#1015697
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19

БИРИНЧИ БОБ. УРБОЭКОЛОГИК ВАЗИЯТ ВА УНИ ЎРГАНИШНИНГ ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ



    1. Урбанизация жараёни ва экологик муҳит ўртасидаги алоқадорликни ўрганишнинг назарий асослари

Шаҳарларнинг пайдо бўлиш тарихи анча олисга бориб тақалади. Қадимда инсонлар асосан унумдор тупроқ ва серсув ерларга эга ҳудудларга ошиқишган. Йиллар ўтиб савдо-сотиқ ва ҳунармандчиликнинг ривожланиши гавжум аҳоли майдонларини вужудга келтирди ва шу тариқа дастлабки шаҳарлар бирин-кетин пайдо бўла бошлади. Бу аҳоли пунктларида яшаш шароитларининг яхшиланиши, хавфсизликнинг кучайиши, одамлар ўртасида мулоқот қилиш имконияти аста-секин қадимий шаҳарларнинг ўсишини кучайтирди. Эрамизнинг бошларида аҳолиси 1 миллионга етган Рим, Афина, Спарта каби жуда йирик шаҳар-давлатлар вужудга кела бошлади, илк ўрта асрларда, “Уйғониш даври” да эса шаҳарлар сони сезиларли ортишига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Натижада аҳоли ва унинг эҳтиёжи ҳам шунга боғлиқ ҳолда ошиб борди. Табиатдан фойдаланиш даражаси вақт ўтган сайин ортиб бориб, қишлоқ хўжалиги инқилоби, саноат инқилоби ва бугунги кунга келиб фан-техника инқилоби ҳам кузатилмоқда. Бу эса шаҳарларни турли кўринишда ва функцияда пайдо бўлишига сабаб бўлди.


Урбанизация жараёнинг пайдо бўлишини шартли равишда уч босқичга бўлиш мумкин1:
I.ХVI-ХVII асрларгача давом этган урбанизациянинг биринчи босқичида шаҳарликлар асосан маҳаллий озиқ-овқат ва сув манбаларидан, сув ва шамол тегирмонлари энергиясидан, отлардан улов сифатида фойдаланганлар, ишлаб чиқаришда уй ҳайвонлари, қўл меҳнати устунлик қилди. Атроф-муҳитни ифлословчи чиқиндилар асосан одамлар ва чорва молларининг чиқиндилари эди. Қадимги шаҳарларнинг экологик муаммолари сув таъминоти манбаларининг ушбу чиқиндилар билан ифлосланиши ва натижада вақти-вақти билан юқумли касалликларнинг тарқалиши билан боғлиқ эди.
II. Урбанизациянинг иккинчи босқичи қуруқлик ва сув транспорти, автомобил йўллари ривожланиши, иссиқлик энергиясидан транспорт ва ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланиш имкониятларининг очилишига тўғри келди. ХVI асрдан шаҳарлар сони ва уларнинг аҳолиси сезиларли даражада ўсди. Ушбу босқичда шаҳарда саноатнинг улушининг ошиши атроф-муҳитга таъсири даражаси одатда унинг ўз-ўзини тозалаш қобилияти чегарасидан ошмади.
III. Урбанизациянинг учинчи босқичининг бошланиши ХIХ асрга тўғри келиб саноат инқилоби билан боғлиқ ва бу босқич табиий муҳитга таъсирнинг кескин кучайиши билан ажралиб туради.
ХХ аср бошига келиб Буюк Британия рамзий маънода дунёда биринчи бўлиб замонавий урбанизациялашган давлат мақомига эришди ва саноати тараққий этган бошқа давлатлар орадан 50 йил ўтибгина ушбу натижага эришишди ва шу тариқа урбанизациянинг қадимги тарихидан замонавий урбанизация босқичига қадам қўйилди (1.1.1-жадвал)

Download 213.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling