Биринчи боб. Урбоэкологик вазият ва уни ўрганишнинг илмий-назарий асослари


Download 213.44 Kb.
bet9/19
Sana28.12.2022
Hajmi213.44 Kb.
#1015697
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19
1.2.1-жадвал
Аҳоли пунктлари атмосфера ҳавоси учун баъзи зарарли моддаларнинг рухсат этилган максимал концентрацияси (мг/м3).

Модда

Руҳсат этилган ўртача меъёр

Максимал рухсат этилган меъёр

Токсиклик коеффиценти

Қаттиқ моддалар

0,15

0,5

3

Олтингугурт диоксиди

0,15

0,5

1

Азот диоксиди

0,04

0,085

0,8

Азот оксиди

0,06

0,4

1,2

Углерод оксиди

3

5

60

Аммиак

0,04

0,2

0,8

Водород хлорид

0,2

0,2

4

Водород сияниди

0,01

-

0,2

Кадмий

0,001

-

0,02

Қўрғошин

0,0003

-

0,006

Углерод дисулфиди

0,005

0,03

0,1

Бензопирен

0,000001

-

0,00002

Фенол

0,003

0,01

0,06

Формалдигед

0,003

0,035

0,06

Водород фториди

0,005

0,02

0,1

Ҳалқаро тажрибани ўрганган ҳолда муаллиф томонидан тузилди


1.2.2-жадвал
Саноат тармоқларини атмосфера чиқиндиларининг токсиклик коеффициенти бўйича гуруҳлаш.

Ишлаб чиқариш тармоқлари

Токсиклик коеффиценти

Эмиссия токсиклигини баҳолаш

Рангли металлургия, кимё саноати

10,1

жуда заҳарли эмиссияга эга саноат тармоқлари

Нефт-кимё, микробиология, қора металлургия

5,1-10,0

Заҳарли эмиссияга эга саноат тармоқлари

Ўрмон ва ёғочни қайта ишлаш, целлюлоза саноати, иссиқлик энергияси

1,6-5,0

Ўртача заҳарли эмиссияга эга саноат тармоқлари

Ёқилғи саноати, машинасозлик, енгил ва озиқ-овқат саноати

1,0-1,5

Камроқ заҳарли эмиссияга эга саноат тармоқлари

Ҳалқаро тажрибани ўрганган ҳолда муаллиф томонидан тузилди


1.2.3-жадвал
Саноат тармоқларини сувга чиқарадиган чиқиндиларнинг токсиклик коеффициенти бўйича гуруҳлаш.

Ишлаб чиқариш тармоқлари

Токсиклик коеффиценти

Эмиссия токсиклигини баҳолаш

Микробиология, кимё ва нефт-кимё, ўрмон ва ёғочни қайта ишлаш, целлюлоза

5,1≤

Жуда заҳарли чиқиндиларга эга саноат тармоқлари

Қора ва рангли металлургия

2,1-5,0

Заҳарли чиқиндиларга эга саноат тармоқлари

Озиқ-овқат, ёқилғи, иссиқлик энергияси

1,1-2,0

Ўртача заҳарли чиқиндиларга эга саноат тармоқлари

Машинасозлик ва металлга ишлов бериш, енгил саноат, қурилиш материаллари саноати

0,5-1,0

Камроқ заҳарли чиқиндиларга эга саноат тармоқлари

Ҳалқаро тажрибани ўрганган ҳолда муаллиф томонидан тузилди

Йирик шаҳарларда атроф-муҳитни ифлослантирувчи асосий манбалардан бири транспортдир. Транспорт турли ифлослантирувчи моддаларни, шунингдек, инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга бошқа салбий таъсирларнинг муҳим омилларидандир. Ушбу омил транспорт воситаларининг ёши билан боғлиқ бўлиб, Жанубий-шарқий, Шарқий Европа ҳамда Кавказ ва Марказий Осиё давлатлари шаҳарлари экологик ҳолати қониқарсизлигига ўз таъсирини ўтказади.


Аҳолининг атроф-муҳитга таъсири тўғридан-тўғри (коммунал тизимнинг ифлосланиши, рекреация юки ва бошқалар) ва иқтисодий фаолият орқали намоён бўлади. Аҳолининг бевосита таъсири демографик босимдир. Ушбу кўрсаткич аҳоли зичлиги кўрсаткичи билан бир хил ва бирлик майдонига тўғри келадиган аҳоли сони билан белгиланади. Аҳолининг фаолияти аҳоли пунктлари чегаралари билан чегараланмайди, шунинг учун демографик босим ўтказиладиган ташқи чегарани аниқлаш муҳим услубий вазифадир. Кўп тадқиқотчилар ушбу чегараларни меҳнат ва ижтимоий алоқалар билан белгилайдилар (30-40 дақиқалик масофалар), бу максимал фаоллик радиуси 3 км гача тўғри келадиган ҳудуд демакдир. Ушбу ҳудудлардан ташқарида аҳолининг таъсири ишлаб чиқариш фаолияти жараёнида содир бўлади, дам олиш жойларидаги рекреация юклари бундан мустасно.
Бугунги кунга келиб шаҳарлар ва йирик саноат марказлари чегараларида атроф-муҳитга бевосита таъсир қилиш чегаралари кенгаймоқда. Таъсир зоналарининг чегаралари шаҳар марказидан 1,5 соатлик масофа билан белгиланади, яъни, 40-60 км - катта шаҳар учун; 7-20 км - ўртача шаҳар учун; 5-7 км - кичик шаҳарча учун.
Аҳолининг атроф-муҳитга таъсири кўрсаткичидан ташқари, ижтимоий аҳамиятга эга кўрсаткич ҳам мавжуд. Табиий муҳит ифлосланишининг ижтимоий аҳамияти ушбу таъсирни бошдан кечираётган аҳоли сонига қараб белгиланади. Бу саноат, транспорт ва бошқа ифлослантирувчи моддаларнинг таъсир зоналари билан боғлиқ. Ижтимоий аҳамиятлилик кўрсаткичи аҳоли пунктларининг умумий аҳоли сонига нисбатан мос равишда салбий таъсир кўрган аҳоли сони билан ифодаланиши мумкин.
Шаҳар муҳитининг сифатини ўрганишга оид ёндашувлар таҳлили шуни кўрсатадики, шаҳарлар келиб чиқиши, функцияларига кўра бир-биридан бирмунча фарқ қилади. Ҳар қандай объектни ўрганишга ёндашув деганда тушунчалар, тамойиллар, кўрсаткичлар ва усулларнинг ўзига хос тизимларига асосланган тадқиқот стратегияси тушунилади24. О.Н.Яницский шаҳар экологиясининг бошқа фанлараро тушунчаларини умумлаштириб, мавзу, объект ва муаммоли йўналтирилган ёндашувларни аниқлади25. Шаҳарларнинг энг муҳим геоэкологик тадқиқотларини даставвал Барбашнинг 1986-йилда Москва вилояти мисолидаги тадқиқотида кўришимиз мумкин26. У экологик омилларга асосий эътибор қаратган. Шаҳар муҳитига оид ёндашувлар таҳлилини 1990-йилда В.И.Блануца ишларида кўришимиз мумкин27. У икки параметр асосида: дастлабки маълумотларни қайта ишлаш асосида ва шаҳар муҳитининг яхлитлигини сақлаш орқали баҳолаш мумкинлигини таъкидлаган. Шу нуқтаи назардан шаҳар атроф-муҳити ҳақидаги дастлабки маълумотни ўлчаш, субъектив баҳолаш ёки иккаласини муаммо шаклида умумлаштириш орқали олиш мумкин. Натижада пайдо бўлган умумий тадқиқот йўналишларини статистик (агар ўлчов дастлабки маълумотларни қайта ишлаш кўрсаткичи бўйича амалга оширилса, у ҳолда индикатив), субъектив ва муаммоли деб номлаш мумкин.
Тадқиқот объекти сифатида шаҳарнинг яхлитлигига қуйидагилар орқали эришиш мумкин:
а) атроф-муҳитнинг барча кўрсаткичларини (саноат) санаб ўтиш ёки асосий кўрсаткични (интеграл) ажратиш;
б) атроф-муҳит хусусиятларининг ҳосилаларини (дастлабки кўрсаткичларга нисбатан) ҳисоблаш (комплекс йўналиш);
к) барча кўрсаткичларни ягона сабаб-оқибат’’ моделига (функционал йўналиш) бирлаштириш;
Дастлабки маълумотлар таҳлили ҳамда шаҳар муҳити яхлитлиги кўрсаткичларининг ўзаро кесишиши натижасида бир неча ёндашувлар тармоғини вужудга келишини ҳамда улар орасида 6 та асосийларини кўришимиз мумкин (1.2.4-жадвал):

Download 213.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling