Биринчи боб. Урбоэкологик вазият ва уни ўрганишнинг илмий-назарий асослари


Download 213.44 Kb.
bet11/19
Sana28.12.2022
Hajmi213.44 Kb.
#1015697
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19
1.2.5-жадвал
Антропоген юк даражасига кўра ерларни таснифлаш

Ерлар таснифи

Антропоген юк даражаси (АЙ)

Балл

Инфратузилма, саноат ерлари, транспорт, бузилган ерлар

Жуда юқори

5

Кўп йиллик экин майдонлари

Юқори

4

Маданий ерлар, ўрмон ва яйловлар

Ўртача

3

Табиий озуқабоб ерлар

Паст

2

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар

Жуда паст

1

Манба: Кочуров Б.И. Структура географического прогноза и природоохранных проблем.М.1990
Шаҳар ва унинг атрофидаги ҳудудни ўрганишда рельеф, яшил майдонлар ва иқлим параметрлари каби табиий компонентларни таҳлил қилиш муҳимдир.
Атроф-муҳит сифатини баҳолаш учун рельефнинг роли, шундаки, ҳудуднинг пасттекисликларда ёки баланд жойларда жойлашганлиги билан белгиланади. Биринчи ҳолда, ифлослантирувчи моддаларни тўплаш учун қулай шароитлар яратилиши, иккинчисида - шамоллатиш, дренажлаш, яъни ифлослантирувчи моддаларни олиб ташлаш, ювиш ва тарқатиш хусусиятлари тушунилади. Ҳудуднинг морфологик хусусиятлари унинг ўзини тозалаш омили бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Ҳудуднинг атроф-муҳит сифатини баҳолашда ундаги яшил майдонлар қопламини ҳисобга олиш муҳимдир, улар ҳудудлар атроф-муҳитни яратувчи ва атроф-муҳитни тикловчи тизим ролини бажариши билан характерлидир. Яшил майдонлар тизими агломерация ҳудудининг муҳим бўғини бўлиб, соғломлаштириш, табиатни муҳофаза қилиш, дам олиш ва эстетик функцияларни бажаради. Экологик муаммоларнинг кучайиши муносабати билан шаҳар агломерацияларида кўкаламзорлаштирилган ҳудудларнинг ягона тизимини сақлаб қолиш алоҳида аҳамиятга эга.
Атроф-муҳит сифатини баҳолашда иқлим параметрларига, айниқса, атмосферанинг ўз-ўзини тозалаш потенциалини чеклайдиган (паст шамол тезлиги, туманлар, сирт ҳарорати инверсиялари ва бошқалар) жараёнларга катта эътибор берилади.
Атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси ва метеорологик шароитлар ўртасидаги боғлиқлик жуда мураккаб. Шунинг учун, атмосфера ифлосланиш даражасини шаклланиш сабабларини аниқлашда алоҳида мета-параметрлардан эмас балки мураккаб кўрсаткичлардан фойдаланиш янада ишончли бўлади. Бундай кўрсаткичларнинг бир қатор таснифлари мавжуд. Кўпинча В.В.Крючковнинг ишланмаларидан фойдаланилади, у ҳудуднинг йиллик ўртача шамол тезлиги, штилл кунлар такрорланиши ва йиллик ёғингарчилик миқдори бўйича ҳудуд ўз-ўзини тозалаш қобилиятини баҳолашни таклиф қилади. Унинг фикрича, ўртача йиллик шамол тезлиги 3 м/с дан кам., 75-50% штилл кунларнинг такрорланиши ва ёғингарчилик миқдори йилига 300 мм дан кам бўлганда атмосферада ўз-ўзини тозалаш деярли содир бўлмайди. Ўз-ўзини тозалаш қобилияти шамол тезлиги 3-5 м/с, штилл кунларнинг такрорланиши 30-50% ва ёғингарчилик миқдори йилига 300-450 мм бўлганда ўртача кўринишда намоён бўлади. Ўз-ўзини тозалашнинг энг яхши кўриниши мос равишда шамол тезлиги 5 м/с дан ошганда, 0-30% штилл кунлар ва йилига 450 мм дан ортиқ ёғингарчилик бўлганда юз беради.30
Ушбу методикани қўллаш осон аммо унинг асосий камчилиги атмосферада аралашмаларнинг тўпланиши ва тарқалиши жараёнларига таъсир қилувчи ҳисобга олинган метеорологик элементларнинг тўлиқ эмаслигидир.
Об-ҳаво шароитларининг атмосфера ифлосланишига таъсирини таҳлил қилишда, шунингдек корхоналарни текшириш ва лойиҳалашда Воейков Бош геофизик обсерваторияси томонидан ишлаб чиқилган атмосферанинг ифлосланиш потентсиали кўрсаткичи (АИК) энг кўп қўлланилади. Ушбу кўрсаткич маълум бир ҳудудда об-ҳаво шароитининг кўп йиллик такрорланиши туфайли ўша ҳудуд ҳавоси ифлосланишининг ўртача даражаси шартли даражадан неча баравар юқори бўлишини ифодалайди.
Ўзбекистон шароитида олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, атмосферада ифлосликларнинг тўпланиши деярли фақат 2 параметрга боғлиқ: паст шамол тезлигининг такрорланиши (0-1 м/сек.) ва ёғингарчилик. Шаҳардан зарарли аралашмаларни олиб ташлашга ёрдам берадиган шамол тезлиги 6 м/с дан юқори бўлиши кераклиги аниқланди (бу ифлослантирувчи моддалар концентрациясининг икки кўриниши: 0-1 м/сек. паст эмиссия манбалари учун ва 4-6 м/сек. юқори учун муҳим) ҳамда атмосферани ифлосланишдан тозалашга қодир бўлган ёғингарчилик улуши кунига 0,5 мм бўлиши оптимал ечим ҳисобланади.31 Шу мақсадда атмосферанинг ўз-ўзини тозалаш потенциали (АТП) кўрсаткичи жориий қилинганки, у орқали шаҳарларнинг атмосфера ифлосланишини мониторинггини ўтказиш юқори самарадорликка олиб келади.
АТП = (Aш + Aт) / (Aй +Aс)
Бу ерда, Aш – шамол тезлиги 0-2 м/с бўлган кунлар; Aттуманли кунлар; Aй - 0,5 мм дан кўп ёғингарчилик кузатилган кунлар; Aс – шамол тезлиги 6м/с дан юқори бўлган кунлар.
Агар натижа 1 дан кичик чиқса, ҳудуд атмосфераси ўз-ўзини тозалаш потенциали устун, аксинча, 1 дан юқори чиқса, атмосферани ифлослантирувчи жараёнлар устунлик қилади. Жумладан, тадқиқот олиб борилаётган вилоятнинг Навоий ва Учқудуқ шаҳарлари атмосфера ифлосланиши мониторингги амалга оширилганда
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, шаҳар муҳитини баҳолашга оид бир қанча ёндашувлар бор ва улар турли жиҳатдан экологик муҳитни баҳолайди. Улар орасида эса нисбатан аниқ маълумот ва натижага эришиш мумкин бўлгани бу бизнингча муаммоли-комплекс ёндашув ҳисобланади. Мазкур тадқиқотда ушбу ёндашувга таянилди.

Download 213.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling