Биринчи боб. Урбоэкологик вазият ва уни ўрганишнинг илмий-назарий асослари
Download 213.44 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккинчи ёндашув
Биринчи ёндашув индикаторларни улар тавсифлайдиган ҳодисалар тоифалари бўйича ажратишга асосланган яъни шаҳарнинг атмосфераси, сув ресурслари, тупроқ қоплами, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, саноат ва маиший чиқиндилар, радиацион ифлосланиш ва аҳоли саломатлиги кабиларнинг сифатини тавсифлаш. Ушбу биринчи даражали тасниф Жамоавий Ривожланиш Маркази (Centre of Collective) ва Инқироз шароитида репродуктив саломатлик бўйича идоралараро ишчи гуруҳи (Inter-Agency Working Group on Reproductive Health in Crisis) халқаро ташкилотлари томонидан кенг қўлланиб келинмоқда36. Гарчи ушбу икки ташкилот ўртасида устуворликларни танлаш ва кўрсаткичларни тузишда сезиларли фарқлар мавжуд бўлса-да, умуман олганда, кўрсаткичларни тоифаларга ажратиш масаласида уларнинг позициялари деярли бир хил.
Иккинчи ёндашув вертикал ва горизонтал ўлчовларни киритишга асосланган. Вертикал шкала юқорида муҳокама қилинган даражаларни ўз ичига олади, яъни глобал, минтақавий, миллий ва маҳаллий. Горизонтал ўлчовда айнан вертикал даражадаги шкала асосида шаҳар экологик ҳолатини акс эттирувчи индикаторларни таҳлил қилиш тушунилади. Бундай талқин қилиш БМТ Барқарор Ривожланиш Индикаторлари доирасида тузилган бўлиб, умумийлик характерига эга, яъни унда умумий атроф-муҳит муҳофазасига эътибор қаратилган37. Ушбу маълумотларни инобатга олиш ҳамда жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари тажрибасини ўрганиш урбоэкологик муаммоларни таснифлаш, баҳолаш ва унга ечим топишда индикаторларни тўғри танлаш жуда муҳим масала эканлигидан далолат беради. Индикаторларни танлашда жаҳон тажрибасини, хусусан, Германия, Италия, Австралия ва Европа Ҳамжамияти ҳисоботларини ўрганиш шуни кўрсатдики, DPSIR (Driving force-Pressure-State-Impact-Response) модели урбоэкологик муаммоларни баҳолашда ва ушбу баҳолаш асосида мавжуд муаммоларни ҳал этишга катта ёрдам беради38. Ушбу модел ифлосланган ҳудудлар нега айнан шундай ҳолга тушиб қолганини сабаби ва унга жавоб реаксияси қандай бўлиши кераклиги, экологик “носоғлом” ҳудудларни қайта режалаштириш имконини берувчи моделдир. (1-расм) Ҳаракатлантирувчи куч (D) Жавобгарлик саноат, транспорт,туризм,барқарор ривожланиш бошқарув,солиқар,қонунлар,рағбат Босим (P) Таъсир (I) чиқиндилар билан ифлосланиш кўрсаткичини ортиши; сувнинг ифлосланиш кўрсаткичи ортиши; ердан фойдаланиш билан боғлиқ муаммоларнинг ортиши; атмосфера ҳавосининг сифати бузилиши; Ҳолат (S) демографик ҳолатнинг ўзгариши; аҳоли саломатлиги; психо-эмоционал ўзгариш; иқтисодий хавф; биохилма-хилликнинг йўқолиши; табиий ва ижтимоий-иқтисодий омиллар ҳолатининг ўзгариши 1-расм. DPSIR методининг кўриниши Профессор Лин бошчилигидаги бир гуруҳ тадқиқотчилар 1950-2005-йиллар оралиғида Хитойнинг Хиамен шаҳрининг экологик ҳолатини айнан шу модел асосида ўрганиб зарур чора-тадбирлар мажмуи ишлаб чиқдилар.39 Мавжуд тадқиқотлар ва уларнинг натижаларини таҳлил қилган ҳолда биз шаҳарларнинг экологик ҳолатини тавсифлааши мумкин бўлган потенциал индикаторларни жамладик ва уларни гуруҳлаштирдик. (1.3.1-жадвал) Download 213.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling