Биринчи боб. Урбоэкологик вазият ва уни ўрганишнинг илмий-назарий асослари
-расм. Триас Энергетика концепцияси43 Шаҳарда мавжуд "Яшил ҳудудлар" кўрсаткичи
Download 213.44 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шаҳардаги шовқин кўрсаткичи.
1.3.3-расм. Триас Энергетика концепцияси43
Шаҳарда мавжуд "Яшил ҳудудлар" кўрсаткичи. "Яшил ҳудуд" атамаси қадимги Римда милодий биринчи асрда ишлатилган бўлиб, бундай жойлар инсонларни соғлом ва бахтлироқ қилишига ёрдам беришига ишонишган ва ўша даврда зодагонлар айнан шундай ҳудудларга тез-тез ошиқишган. Кейинчалик Лондондаги яшил ҳудудлар Рим шаҳарсозлик концепсияларидан илҳомланиб яратилганлиги адабиётларда сақланиб қолган44. Бундай ҳудудларнинг кенг ривожланиши XVII-XVIII асрларга тўғри келади ва улар хусусий ерлар бўлган. XX асрда яшил ҳудудларга эътибор янада ортди. Бугунги кунда Скандинавия мамлакатлари тажрибасини ўрганиш яхши самара бериши исботланган чунки 1962-йилда Копенгагенда транспортдан ҳоли ҳудуд ташкил этилган ва ушбу ҳудуд атмосфераси, у ердаги иқлим, сув, тупроқ ва биохилма-хиллик бошқа ҳудудларга нисбатан сезиларли фарқ қилиши тажриба асосида исботланган45. XXI аср бошида олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, яшил ҳудудлар яқинида, сувли муҳитга яақин яшаш жисмоний ва руҳий ҳолатни яхшилайди, узоқ умр кўришни узайтиради46. Ушбу тадбирларни амалга ошириришда ``Экологик жентрификация`` ёки ``Шаҳар яшил ҳудудлар жентрификация``си тушунчаларини кенг жориий қилиниши муҳим. Яшил ҳудудлар жентрификациясининг афзалликлари қуйидагилардан иборат: Яшил ҳудудларнинг ортиши ресурслардан самарали ва барқарор фойдаланишни таъминлайдиган рақобатбардош паст углеродли иқтисодиётни яратишга имкон беради; Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, чиқиндиларни камайтириш ва биологик хилма-хиллик йўқолишини олдини олиш; Яшил ҳудудларда хизмат кўрсатиш ва сервис сифатини яхшилаш. Шаҳардаги шовқин кўрсаткичи. Шовқин товушлар, айниқса баланд ва ёқимсиз ёки безовталикка олиб келадиган оҳанглар жамланмаси. Атроф-муҳит шовқини инсон фаолияти натижасида юзага келадиган, шу жумладан автомобил, темир йўл ёки ҳаво транспорти ва саноат фаолияти натижасида пайдо бўладиган зарарли товушлар деб таърифланади. Тўғридан-тўғри ва билвосита соғлиқ учун бир қатор таъсирлар юқори даражадаги шовқин билан боғлиқ. Шу сабабли, шовқин даражасини камайтириш шаҳарда яшовчи одамларнинг ҳаёт сифатини яхшилашнинг муҳим элементидир. Юқори даражадаги шовқинга дучор бўлган одамлар стресс реакцияларини, уйқу режимини бузиш ва бошқа биологик ёки биофизик таъсирларни бошдан кечириши мумкин. Ўз навбатида, бу таъсирлар юрак хуружига олиб келадиган инсульт ва ишемик юрак касаллиги каби жиддий соғлиқ муаммоларига олиб келиши мумкин. Шовқин даражасини пасайтириш ушбу салбий касалликлар хавфини камайтириши мумкин. Download 213.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling