Биринчи боб. Урбоэкологик вазият ва уни ўрганишнинг илмий-назарий асослари


Download 213.44 Kb.
bet18/19
Sana28.12.2022
Hajmi213.44 Kb.
#1015697
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Ичимлик сувининг сифати. Шаҳарлар сувнинг асосий истеъмолчилари ва муҳим генераторидир. Бундан ташқари, кўпгина шаҳар ҳудудлари сув тошқини хавфи ва унинг таъсири туфайли сув билан муҳим алоқага эга. Ичимлик суви таъминоти ва истеъмоли, оқава сувларни бошқариш, сув сифати ва сув тошқини муаммоларини ҳал қилиш шаҳарларимизда сувни барқарор бошқаришда муҳим ўрин тутади. Шаҳарларда сув ресурсларини муҳофаза қилишнинг афзалликлари қуйидагилар:
- Барча организмлар учун сув ҳаёт манбаи ҳисобланади, ичимлик ва оқава сувларни тартибга солиш орқали биз келажакда инсонлар саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлашимиз мумкин.
- Ичимлик суви ҳолатини яхшилаш, ифлосланишни камайтириш шаҳар сув ҳавзаларидаги биологик хилма-хилликнинг сифатига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.
-Глобал иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларининг камайиши оқибатида кўплаб юқумли касалликлар пайдо бўлишига қарши курашишни талаб қилади.
Шаҳар аҳолисининг умумий касалланиш кўрсаткичи. Ушбу индикатор шаҳардаги касалликларнинг тарқалганлиги, умумий, махсус ва корректланган*47 касалланиш кўрсаткичларини, юқумли касалликлар ва ноинфекцион касалликлар, сурункали касалликлар, шифохонага ётганлар касалланиш кўрсаткичи (Госпитализация) каби маълумотларни ўзида жамлайди.48 Бу индикаторнинг афзалликлари қуйидагилардан иборат:
- Ҳудуддаги касалланиш кўрсаткичларини тизимли гуруҳлаштириш ва касалликларнинг аниқ маълумотлар тўпламини тузишга ёрдам беради.
- Касалликлар ўчоқларини аниқлаш ва уларни хариталашга имкон беради.
- Тиббий хизмат кўрсатишни тўғри ташкил этишга ёрдам беради.
Шаҳар аҳолисининг ўлим кўрсаткичи. Бу кўрсаткичга биринчи навбатда соғлиқни сақлаш тизимининг ривожланиш даражаси, аҳоли фаровонлиги даражаси, аҳолининг ёш таркиби таъсир кўрсатади. Илмий адабиётларда ўлимнинг қуйидаги сабаблари ажратилади:
-Ендоген (ички таъсирлар);
-Екзоген (ташқи таъсирлар);
-Квази-ендоген (тўпланиб қолган эндоген таъсирлар)
Шаҳар аҳолисининг умр давомийлиги. Ушбу индикаторни шаҳар экологик ҳолати ва аҳоли саломатлиги учун муҳимлиги шундаки, БМТ томонидан қўлланиладиган Инсон Тараққиёти Индекси ҳам айнан умр давомийлиги кўрсаткичи билан боғлиқ ҳолда ўлчанади. Умр давомийлиги сифати нафақат аҳоли пирамидасининг “юқорида” бўлганлар орасида, балки барча ёшдаги ўлимлар қисқариши натижасида юзага келади.
Тавсия этилаётган ушбу индикаторлар маълум даражада нафақат шаҳар атроф-муҳити ҳолатини баҳолашга, балки уни оптималлаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқишга ва мақбул ижтимомй-иқтисодий сиёсатни юритишга имкон беради.


Download 213.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling